Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба.

      • 10.01.2026 01:00
      • Хетафе
      • 1:2
      • Реал Сосьедад
      • 10.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • 1:1
      • Бетис
      • 10.01.2026 20:15
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Алавес
      • 10.01.2026 22:30
      • Жирона
      • 1:0
      • Осасуна
      • 11.01.2026 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эльче
      • 11.01.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Мальорка
      • 11.01.2026 20:15
      • Леванте
      • -:-
      • Эспаньол
      • 10.01.2026 16:30
      • БАА
      • 0:3
      • Япония
      • 10.01.2026 16:30
      • Ливан
      • 2:4
      • Жанубий Корея
      • 10.01.2026 19:00
      • Эрон
      • 0:0
      • Ўзбекистон
      • 10.01.2026 21:30
      • Сурия
      • -:-
      • Қатар
      • 11.01.2026 16:30
      • Хитой
      • -:-
      • Австралия
      • 11.01.2026 19:00
      • Таиланд
      • -:-
      • Ироқ
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • -:-
      • Қирғизистон
  • «A» Серия
      • 10.01.2026 19:00
      • Удинезе
      • 2:2
      • Пиза
      • 10.01.2026 19:00
      • Комо
      • 1:1
      • Болонья
      • 10.01.2026 22:00
      • Рома
      • 2:0
      • Сассуоло
      • 11.01.2026 00:45
      • Аталанта
      • 2:0
      • Торино
      • 11.01.2026 16:30
      • Лечче
      • -:-
      • Парма
      • 11.01.2026 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Милан
      • 11.01.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Лацио
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • -:-
      • Кальяри

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4906]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4087]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2728]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2435]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2211]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2169]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1843]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1683]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1677]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1651]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 21 49
2 Манчестер Сити 21 43
3 Астон Вилла 21 43
4 Ливерпуль 21 35
5 Брентфорд 21 33
6 Ньюкасл 21 32
7 Ман. Юнайтед 21 32
8 Челси 21 31
9 Фулхэм 21 31
10 Сандерленд 21 30
11 Брайтон 21 29
12 Эвертон 21 29
13 Кристал Пэлас 21 28
14 Тоттенхэм 21 27
15 Борнмут 21 26
16 Лидс 21 22
17 Ноттингем Форест 21 21
18 Вест Хэм 21 14
19 Бёрнли 21 13
20 Вулверхэмптон 21 7

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Вест Хэм 1-2 Ноттингем Форест
21-тур Борнмут 3-2 Тоттенхэм
21-тур Брентфорд 3-0 Сандерленд
21-тур Кристал Пэлас 0-0 Астон Вилла
21-тур Эвертон 1-1 Вулверхэмптон
21-тур Фулхэм 2-1 Челси
21-тур Манчестер Сити 1-1 Брайтон
21-тур Бёрнли 2-2 Ман. Юнайтед
21-тур Ньюкасл 4-3 Лидс
21-тур Арсенал 0-0 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
20/01 01:00 Брайтон - Борнмут

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Қурама гаплар (1-қисм)

Баҳо:
+0; -0

1. ХОЛИҚОВ ВА НУРАЛИЕВ

Азиз ўқувчим, навбатдаги мақоламни ёзар эканман, Сизга бир маълумотни айтмоқчиман. Ман 55 йилдан бери футболимиз ишқибозиман. 55 йилдан бери стадионга ўйин кўргани қатнайман. Қанотда Беляков алдаб ўтишларини стадионда олқишлаб юрганимда ҳозирги катта раҳбарлар туғилишмаган эди ҳам. Шунинг учун, нима ўйласам шуни гапиришга ҳақлигимни билинг. Дилимдаги тилимга чиқмоқда. Ушбу фикрларимни футболимизга берилган яна бир баҳо деб билинг.

“Футбол Экспресс”нинг 53-сонида Хайрулла Холиқов ўз мақоласини босиб чиқарибди. Хайрулла жуда ҳозиржавоб журналист. Равшан Эрматовнинг матбуот ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтиши билан ушбу “Очиқ мулоқотдаги очиқ гаплар” деган мақоласини босиб чиқарибди. Биласиз, Равшан ўз нутқида янги лавозимида 10та йўналишда иш олиб боришини айтган эди. 5-йўналишни болалар футболига бағишлабди. ”Болалар футболи бутун дунёда футболнинг пойдевори ва устуни ҳисобланади. Яқинда иккита футбол академиясига бориб кўрдик. Очиғини айтсак, вазият жуда оғир. Болалар футбол мусобақалари жуда кам. Мутахассисларни йиғиб гаплашамиз“, (“ФЭ”, №52 3-б.) деган сўзлар билан Равшан Эрматов ўз фикрини қисқача баён этган эди. ОАВ билан Эрматовнинг учрашуви ўтибоқ икки кундан кейин Холиқов ўз муносабатини билдириб мақола ёзиб чиқиш қилди. Кўтарилган барча масалалар ҳақида ўз фикрини билдирди. Баракалла. Болалар футболига бағишланган қисмини тахлил қилайлик.

Х.Холиқов “Болалар футболидаги энг катта муаммолардан бири мураббийларнинг кам маош олаётгани” (“ФЭ”, №52 3-б.) деб, қайғуриб гап бошлайди. Болалар футболи мавзусини “батафсил таҳлил” қилгани учун Хайрулла бу сабабни нуқсонларнинг биринчи даражасига чиқариб қўймоқда, шекилли. Газетанинг берган хабарига кўра, Равшан Эрматов ўз нутқида муаммоларни таҳлил қилмаган, уларни келтириб чиқарган сабабларни очиб кўрсатмаган, уларнинг юзаки ечимини таклиф қилса-да, уларни муҳокамага ташламаган. Шунчаки санаб ўтган. Айтиб ўтган. Хайрулла эса, бу вазифани, яъни муаммо “таҳлилини” ўз зиммасига олибди. Бу мавзуни ўз билганича ёритибди. Хайрулла мураббийлар ўз рўзғорини тебрата олмаётганини кўрсатиб, “Бир ярим-икки миллион сўм атрофидаги ойлик кўзга кўринмайди”, деб айтмоқда.

Юртимизда бойлар билан камбағаллар орасидаги фарқ жуда кучайиб кетмоқда. Жуда кўп одамлар рўзғорини тебрата олмай қийналиб қолган. Узоққа бормасдан мураббийни спорт журналисти ҳаёти билан таққослайлик. Университетни битиргач, журналист тўғри ё бошқа йўллардан юриб, амаллаб конкурентларини енгади. Телевидениега ишга киради. У ҳам гонорарини қўшиб ҳисоблаганда 100-200 у.е. миқдорида ойлик олади. Бунинг учун у ҳар куни ишда 9дан 5гача бўлади. Кўрсатув тайёрлайди. Бунинг учун у жамоаси билан “сьёмка”га чиқади. Матн тайёрлайди. Монтаж қилади. Эфирга беради. Ойлигини ошираман деб кўпроқ кўрсатув қилай деса, эфир талаш. Атоқли журналистлар эса, бир кўрсатувни бир неча бор эфирга беради. Гонарарини оширади. Аксарият журналистлар озгина маошга қаноат қилиб яшайди. Бояги одам, олдинга интилиб, ёнидан пул тўлаб касби бўйича илмий мақолалар эълон қилади. Касбини мукаммал қилай деб, журналистикадан илмий даражани ёқлайди. Шундаям унга кун йўқ, пул йўқ. Масалан, шундай ҳаёт йўлини босиб ўтган Тўхтамирзаев номзодлик диссертациясини ёқлаган экан.

Хайрулла Холиқов ёқлаб чиққан ёшлар футбол мураббийи-чи, қай аҳволда? Аксарият ҳолларда унинг олий маълумоти бўлмайди. Масалан, Лушчаннинг ҳам олий маълумоти йўқ экан. Аксарият мураббийларнинг эрудицияси паст, дунё қараши тор бўлади. Кўпинча улар маданиятсиз, маишатпараст бўлишади. Сўз бойлиги камлигидан икки сўзининг бирида сўкинишади. Аксарият мураббийларнинг бундай “фазилатга” эга бўлиш сабабини, Хайрулланинг ўзи очиб берганини ўзи сезмай қолган. Мураббийларнинг аксари собиқ футболчилар эмасми, дейди. Сўнгра уларнинг ёнини олиб, оқибатини кўрсатиб бермоқчи бўлади. “Улар катта пул топиб (30-40 млн) ўрганишган” деб, энди уларнинг ойлиги паст бўлгани учун уларда “ўз ишига лоқайдлик юзага келади” деб, уларни оқлайди. “Кейин (тамагарлик билан) ота-оналардан пул йиғиш, болаларга эътиборсизлик бошланади” деб, натижада болалар футболи бойлар боласининг футболига айланиб қолганини ҳам кам ойликка йўяди. Улар Нуралиевга ўхшаб болалар футболига содиқ бўла олишмайди, чунки уларнинг маънавий қиёфасининг тубанлиги бунга йўл бермайди. “(ўз касбига) болаларга эътиборсизлик” қилиш тубанлик эмасми? Шундай экан, муаллиф нима дейди? Хайрулла “мураббийларни (лоқайдлиги учун) айблаш керак эмас”, дейди. Ана, холос.

Мавзу сўнгида муаллиф мураббийларнинг “маошини кўтариш ҳақида ўйлаш лозим”, деб раҳбарларга кўрсатма бергандек бўлади. Мана шу бир жумла гапда ушбу мақолани ёзишимнинг асл мақсади ётибди. Кейинроқ айтаман. Маошнинг камлиги бор гап. Сингапурни айтмайман, Малайзияни айтмайман, Вьетнамда энг кам ойлик 300 у.е. миқдорида экан. Биз Вьетнамдан ҳам қашшоқроқ эканмиз-да. Мураббийнинг ойлигини 6 млн. қилиб қўяйликми? Агар, ЎЗИ кўрсатмасин, мураббийнинг оила аъзоларидан бири касал бўлиб қолса, дори-дармонга 1-2 млн. пули кетиб қолади. Нима қилмоқ керак? Мураббийнинг бошини силаб, кўз ёшини артиб, ойлигига 4 юз минг қўшиб, уларни овутиб қўяйликми? Ёки бошқа йўл тутиб, уларнинг ойлигини 9 млн қилиб қўяйликми? Йўқса, ўз ишига “лоқайд” бўлишади-я. Лекин, бундай пулларни қаердан оламиз? Буджетдан ажратиб беришсинми? Ёки уларга ҳам “соғин сигир” бўлишга ҳомий топиб берайликми? Шунда таъмагирлик қилишмайдими? Кўрдингизми, болалар футболида муаммолар жуда мураккаб. Хайрулланинг ушбу таклифидан келиб чиқиб нима демоқчиман? Бу ҳақда Эрматов ўз нутқида ҳеч нарса демади. Аслида, муаммоларнинг илдизи шу муҳим сабабга етиб бориб озиқланмоқда. Сабаб нимада? Айтар гапим шуки, бизнинг футбол — бо-қи-ман-да. Футболимиз, бозор иқтисодиётидан четда қолган. Талаб-таклиф принципларига бўйсунмайди. Футболимиз чиқимининг 10 фоизини ҳам ўзи қопламайди. Ишлаб топмайди. Шундай экан, Сизу-биз бу ҳақда ўйлаб кўрайлик. Мақсадим ҳам шу эди. Ушбу мавзу бўйича кейинги сафар гаплашамиз.

Сизларга ҳурмат билан Ҳасанали-отангиз ёздим.

Киритилган сана: 28.07.2019 19:24. Ўкилди: 11406 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.