Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба.

      • 21.04.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
      • 23.04.2025 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 23.04.2025 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 23.04.2025 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Лас-Пальмас
  • Суперлига
      • 21.04.2025 20:00
      • Сурхон
      • 1:0
      • Навбаҳор
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.04.2025 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • Ўзбекистон кубоги
      • 22.04.2025 16:00
      • Замин
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.04.2025 16:30
      • Андижон ФА
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.04.2025 16:30
      • Сирдарё ФА
      • -:-
      • Олимпик MobiUz
      • 22.04.2025 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Жайхун
  • «A» Серия
      • 23.04.2025 21:30
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 23.04.2025 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Фиорентина
      • 23.04.2025 21:30
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 23.04.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 6 16
2 Насаф 6 14
3 Бунёдкор 6 12
4 Динамо 6 12
5 Андижон 6 9
6 Нефтчи 6 9
7 Навбаҳор 6 8
8 Хоразм 5 7
9 Қизилқум 5 7
10 Пахтакор 6 6
11 Бухоро 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Сурхон 6 6
14 Машъал 6 6
15 Сўғдиёна 6 4
16 Шўртан 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Хоразм 0-0 Бунёдкор
6-тур Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
6-тур Шўртан 0-1 Машъал
6-тур Бухоро 1-3 Насаф
6-тур Нефтчи 0-4 Пахтакор
6-тур Андижон 1-2 Динамо
6-тур ОКМК 3-2 Сўғдиёна
6-тур Сурхон 1-0 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 22.04.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      15:20 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      17:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      20:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 22.04.2025

      05:10 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      09:30 Д/ф "Як-15".
      10:15 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      11:55 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины. Прямая трансляция.
      15:00 "География спорта". Челябинск.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Ски-кросс.
      18:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      18:50 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      20:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      21:00 Д/с "Век нашего спорта".
      21:30 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:25 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Trophee EDF в Льевене, Франция.
      01:30 "География спорта". Челябинск.
      01:55 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 22.04.2025

      05:25 "География спорта". Саранск.
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Казань.
      12:55 "География спорта". Екатеринбург.
      13:30 Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:40 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      20:45 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Барселона" - "Мальорка". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:25 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Зенит-Казань". 4-й матч.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 22.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Обзор.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Тележурнал "Полный доступ".
      04:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Одобни билмаган гапларим

Баҳо:
+0; -0

Куни кеча терма жамоамиз ёпиқ эшиклар ортида Қирғисистон термаси билан Қозиравотдаги “Бунёдкор” стадионида назорат ўйинини ўтказди. Ўйин ишқибозлар, журналистлар учун ёпилганидан норози бўлган Сайдуллаев (“Футбол Экспресс”, № 68) ёпилиш сабабини тополмай мақола ёзган. Олдимизда турган икки ўйин ҳақида икки оғиз гапни икки кун қолганда ҳамма ёзмоқда. Ёзмай бўладими? Аслида бу ҳақда икки ой давомида чалғимай, алжимай, тонмай, тинмай ёзиш керак эди. Мен икки ой аввал эртакка муҳтож эртагимни ёздиму, тинчиб қолдим, жимиб қолдим. Кутдим. Мен бир ишқибоз бўлсам, мутахассислар бир нима десин деб, улардан бир нимани кутдим. Ёзганимни кимдир қоралаб чиқса бўларди. Сабр-тоқат бўғзидан жон чиқса чиқади-ю, улардан садо чиқмади. Гўё улар бошқа юрт фуқароси бўлиб, етти ёт бегона одам каби ўзни тутиб, олдимизда турган иккита муҳим ўйин ҳақида ўз фикрини газетага ёзиб беришмади. Жим туришди.

Ёки улар терма жамоамиз тақдирини Бабаян елкасига ташлаб қўймай, амалда терма жамоамиз ҳаётида фаол қатнашиб, терма хизматини қилиб юрган бўлсалар-чи, бунга нима дейсиз? Буни биздан яшириб келмоқдаларми? Ишқибоз халқини футболимиз ҳаётидан нари ушлаб туриш учун олдимизда, омма олдида шундайин жимгина юришибдими? Ёки одоб сақлайман деб, Бабаян ишига аралашмай, термамиз тақдирига, охирги иккита ўйин натижасига бетараф бўлиб жимгина юришибдими? Билмадим. Билолмадим.

ОМАДСИЗЛИК ЭМУШ
Ва ниҳоят, Хитойга сафар олдидан қирғизларга қарши назорат ўйинимизга бир кун қолганида, икки эмас, бир оғиз гапни Рустам Акрамов ҳиссиз, эътирозсиз, эҳтироссиз, эътирофсиз сўзлар билан ёзиб берибдилар. “ФЭ”нинг 67- сонида босиб чиқарибдилар. На умид, на ғурур, на афсус, на алам, на шикоят, на ҳақиқий ишончни туйдим бу мақолада. Аслида мақола эмас, интервью эмас, сохтакашликнинг бир нимаси экан ёзиб берганлари. Шундай пайтларда шунчаки айтиладиган навбатчи сўзлар экан айтган гаплари. Фирдавсхоннинг саволларига ярим оғиз айтилган яримта жавоблар экан ўқиганларим.

“Сизга шуни ишонч билан айта оламанки, биз иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонамиз, бу аниқ. Сафарда Хитойни ютиб қайтганимиздан кейин ҳаммамиз битта куч бўлиб кореяликларни енгамиз”. Бу гапларни, Рустам-ака, бу сўзларни Сиз айтмагансиз. Сиз ўз фикрингизни ўзбек тилида баён қила олмайсиз. Рус тилида айтган гапларингизни Фирдавсхон тўғри таржима қилган деб умид қиламан. Минг қилгандаям таржима аслидай бўлмайди. Аслидай бўлса, икки каллани бир хуржунга нега тиқиб ташладингиз? Икки ўйин тасвирини, тақдирини, масъулиятини нега бир бирига қориштириб ташладингиз? Журналист саволларидан тезроқ қутилиш учунми?

Майдонга тушган ҳар бир жамоа ғалаба қозониш учун тушади. Ғалабага ишониб тушади. Йигитларимизнинг ишончини кучайтириш учун, уларнинг кучига куч қўшиш учун ўйинчиларга қарата айтиладиган гаплармиди бу сўзларингиз? Ундай бўлса, йигитлар олдига кириб айтинг ушбу вазни енгил гапларингизни. Балким фойдаси тегар. Матбуотга чиқиб юрт олдида гапирар экансиз, демак, бу ишончни асослаб беришингиз керак эмасмиди? Токи барчамизда ҳам тўлиқ ишонч пайдо бўлсин. Икки жамоа кучини солиштириб таҳлил қилиб айтсангиз эди. Чизиқларимиз кучини баҳолаб айтсангиз эди. Бошқача бўлар эди. Асоссиз қуруқ гап бўлиб қолдику бундай сўзларингиз. Ўйинчиларга қўшилиб биз ҳам Сизга эргашиб, қуруқ гапларингизга ишониб қолсак, майдонда шарманда бўлиб қоламизку.

Фирдавсхон ҳам Акрамовдан ўз ишончини асослаб беришини сўраган. Жавобини эшитинг. “Албатта, бунгача бироз омадсизликлар бўлди. Аммо энди охирида ҳаммаси биз учун омадли бўлиши керак”.

Ана холос. Футбол қарта ўйиними? Эронга қарши ўйинда бирор марта зарбдор вазиятга чиқа олмаганимиз “бироз омадсизликмиди”? Ҳамма нарсани омадга боғлаб қўйибди бу киши. Ушбу таниқли мутахассиснинг гапи шу бўлса, журналистдан, ишқибоздан нимани кутиш мумкин? Ҳамма нарсани, жумладан Эрондан олган мағлубият сабабини тушуниб турса-да, нима учун ишқибоздан ўз фикрини яширади? Ишқибозни оми, гўл, бақироқ фанат деб тушунадими? Ўз ҳақиқатини гапириб, бизга илиниб, бизнинг билим даражамизни ошириб ишқибозчилик маданиятини ўстирай демайдими? Ўз дафтарига барча ўйинларни таҳлил қилиб ёзиб бораётгандир. Вақти келиб Бабаяннинг йўл қўйган хатоларини таҳлил қилиб маъруза ўқиб берадику. Ҳозирги ўта муҳим даврда ўз фикрини ичига ютадими? Нега бонг урмайди? Терма жамоамизнинг ўйин сифати унинг учун ўз маъруза сифатидан қуйироқ турадими? Ватанпарварлик туйғуси унинг учун одоб сақлаш талабидан паст турадими? Омад эмиш. Бечора, ҳамма нарсага балогардон ОМАД. Қувончу хурсандчиликнинг, ғам-ғуссанинг ёлғиз сабабчиси ўта мардон ОМАД. Ожизга ҳимоя қўрғони бўлган, мардга хизматкор бўлган ОМАД.

БУГУН ШОҲ, ЭРТАГА ГАДО
Сервер “Истиқлол” таркибида ўйнаб узоқ масофадан аниқ зарба билан гол урган экан. Омади чопгани учунми ё тажрибаю, зарбасининг ишлови баландлигиданми, ё ўйинни, вазиятни яхши ўқий олганиданми? Рустам Акрамов бу нарсаларни сизу мендан кўра жуда яхши тушунади. Рустам-ака, Сиз гапирмасангиз ман одобни четга суриб кўп йиллик ишқибоз бўлганим учун оддий қурувчи ҳолимга гапираман.

Биз йигитларимизнинг ўйин даражасига, маҳоратига кўра охирги босқичнинг охирги ўйинларига етиб келдик. Энди мураббийнинг маҳорати иш берадиган пайт келди. Ўйинчиларимизнинг маҳорати камлик қилади. Мундиалга олиб чиқиш вазифаси Бабаянга, Ўзбекистон даражасидаги мураббийга оғирлик қилмоқда. Ҳар бир инсон штангачи каби ўз вазнига яраша тош буюради ва уни боши узра даст кўтаради. Самвел буни тушунмайдими? Тушунади. Шундай бўлса, нима учун икки ой олдин раҳбарлардан терма учун кучли мутахассисни ҳар қандай сифоятда, ҳар қандай муддатга олиб келишни сўрамади? Бабаян шуҳратпараст эмас-ку. Балким сўрагандур. Бу бизга қоронғу. Журналистлар ҳаммасини билсаларда, ҳақиқатни оммага етказмайдилар. Улар ё сарой, ё девон, ё интернет журналистларидир. Барча мутасаддилар ишқибоздан футболимиздаги ҳамма муҳим гапларни яширадилар. Навбатдаги ЎФФ президенти ким бўлади? Нечта номзод бор? Уларнинг дастурлари қандай? Жавобсиз қолаётган саволлар кўп. Лекин ҳамма нарса ишқибоздан яширин тутилади. Ишқибозга ҳамма этагини қоққан. Ишқибоз бунга жавобан ўз футболимизга бурнини қоқиб стадионларимизга келмай қўйган. Евродевонда ётиб евроремонт хоналарда Еврофутбол кўради. Бундай гапларга бугун урғу бермайликми? Бугунги суҳбатга даҳли йўқ мавзу дейсизми? Бундай эмас. Бизда ҳамма нарса идора хонасида бир кишининг хоҳиш-иродасига кўра ҳал қилинар экан, бундан кейин ҳам термамизнинг аҳволи, кейинги бабаянларнинг аҳволи шундай бўлиб қола беради. Бош мураббийларимиз бугун шоҳ бўлсалар, эртага гадо бўлиб юра беришади.

ЎЗ ФИКРИМНИ БАБЯНГА ИШОНАМАН
Самвелжан, бошқалар ўз фикрини сиздан яширишса, мен бор гапимни Сизга ишониб айтаман:

1. Сервер бутун майдон бўйлаб ўйинни тақсимлай олади. Сервер ўйиннинг ақли бўла олади. Бултур Миркони чемпион қилган, “Локомотив”га кубокни олиб берган Сервер бўлади (қўшимча қилсам, йигитларнинг ўта юқори жисмоний ҳолати бўлади). Сервер кучини “Истиқлол” мураббийи яхши билади. Сервер бўлмаса, Одилнинг ўйини ўхшамай қолади. Чунки Одилнинг ўйини ўзидан кучли шериклари олдида яхши кўринади. Мазмунли бўлади. Одилжон, яккахон ўйин қила оласиз. Буни биламиз. Лекин шерикларингизни пассив ҳолатга тушириб қўйиш эвазига қилманг. Икки ўйинчи Сизни ўраб олган заҳоти тўпни очилаётган шеригингизга оширинг. Гавда билан тўпни тўсиб учта рақиб ичида тўпни олдирмай ўйнашингиз мумкин. Лекин ҳозирги футболда худди шу дақиқа ичида тезкор саккизта оширма билан тўпни ҳужумнинг бошқа чеккасига ўтказиб зарбдор вазиятга чиқишмоқда. Сиз эса... Одилжон, майдоннинг ташқарисида, Сизни ҳақли равишда қайсидир маънода Ғалча қишлоғида ҳам, Наманган шаҳрида ҳам, ҳатто бутун Ўзбекистонда биттаю-биттасиз деб биламиз. Лекин майдон ичида ўйин пайтида ўнтанинг бирисиз. Буни унутманг. Кўрпани ўзингизга тортманг.

Самвелжан, ҳимоя марказида доимо бўйдор Яп Стамп олдига битта чаққон Карлес Пуйолни қўйиш керак бўлмоқда. Бу ёзилмаган қонун. “Реал”нинг марказий ҳимоячилари бўлган Варан билан Рамос иккаласи ҳам баланд бўйли деб, эътироз билдиришингиз мумкин. Лекин уларга чаққонликда, абжирликда бўйдор тана халал бермайди. Марказдаги Анзур Исмоиловни иккита қилманг. Бухорода Калон минораси биттаку. Иккинчиси ортиқча.

2. Хитойдаги ўйинда биринчи бўлимда иккала томон гол ўтказиб юбормаслик пайида бўлишади. Самвелжан, иккала бўлимда жиддий ҳимояланиб ўткир, тезкор ҳужум уюштиринглар. Ҳужумда эзмаланиб юрманглар. Ортиқча ҳужумчилар, ортиқча оширмалар керак эмас. Месси дунёда битта. Ҳимоя майдон марказидан бошланиши керак. Ҳужумимиз эса, ўз жарима майдонимиздан бошланиб тезлик олиши керак. Марказдагилар ярим ҳимоячи эмас, балки бутун ҳимоячи, бутун ҳужумчи бўлишлари керак. Марказда рақибга ўйин берманг. Майдон марказидаёқ рақиб ҳужумини бўғиб туринг. Бунинг учун ҳатто ҳужумчиларимиз ҳам орқароқ қайтиб ҳимояланиши керак бўлади. Ўнг қанот ҳимоясида оғир карвон Ҳошимов ўйнаса, ҳимояни унутмасин. Ҳужумга берилиб кетмасин. Тезкор хитойликлар жазолаб кетмасинлар бизларни.

3. Сервер, жамоа сардори бўлмасангизда, ўйин сардори бўлинг. Хитойликлар биринчи бўлиб гол ўтказиб юборишса, улар албатта фитнакашлик қиладилар. Фитначи Липпи ўз сўзини айтади. Бахтиёр Ашурматов Липпининг шогирди бўлса керак. “Локо”га қарши ўйинда бухороликлар майдон бўйлаб фитна уюштириб юришганини Эронда туриб, кўрмагандурсиз. Майдон четидаги назоратчи ҳакам кўриб турди ва Махарадзега қизил ўрнига сариқ кўрсатиб адолатни тиклади. Рақибнинг фитнакаш ҳаракатларидан эҳтиёт бўлинглар. Осиёнинг ҳакамлари бундай ўйинлардаги баҳсли вазиятларда доим бизга қарши ҳукм чиқаришлари анъана бўлиб қолган.

Сервер, фақат Сизнинг ютамиз деган сўзларингиз (“Интерфутбол”, №66) ишонарли бўлди. Ҳақиқий бўлди. Албатта, хитойликларни ютасизлар. Интервью берган Гусейнов (“Интерфутбол”, №66) бизнинг ўйинчиларимиз рақибдан кучлироқ бўлишса-да, 2006 йилда жаҳон чемпиони бўлган Липпи Бабаяндан анча кучли дебди. Тўғри гап. Лекин, майдонда мураббийлар футбол ўйнашмайди. Футболчилар, яъни сизлар ўйнайсизлар. Эслайсизми, Доменекни четга суриб барча ўйинчилар Зидан атрофида бирлашиб ЖЧ-2006да финалга етиб келишган эди. Бабаянни четга суриш керак эмас. У Доменек эмас. Самвел самимий одам. У жамоанинг ақли бўлолмасада, унинг юраги бўла олади. У Липпи каби катта мутахассис эмас. Лекин у ўз ватандошимиздир. Липпи каби пул учун ёлланган эмас. Унинг ёнида, тўғри, Рафаэль Бенитес даражасидаги маслаҳатчиси бўлганида, ёмон бўлмас эди. Бунинг ўрнига нечундур жисмоний ҳолат бўйича мутахассисни олиб келишди. Мирко Еличич беш кунлик йиғинда жисмоний ҳолатни тузатиб бўлмайди дегани эсимда. Шундай экан, термамизга Мишель Онеке келгани сабабини тушунмадим. Беш кун ичида Ҳошимов тезлигини ошириб бера олмайди. Ҳисобот мажлиси олдидан ТЖМ “ишлаяпганини” ҳаммага кўрсатиш учун қилдими бу ишни? Бош мураббийликка катта тажрибага эга мутахассисни олиб келиш керак деган гапларим, зорланишларим хом хаёллигича қолиб кетди. Муҳлат ўтди. Ҳайит эса, олдинда. Бабаян байрамга тайёрлана туриб ўйинимизга зеб берсин. Мен ҳинани футболимиз қўлигамас тилимга сурмоқдаман. Сиз, азизларим, байрамга дастурхонни тайёрланг.

Шундай экан, бугунги кунда ҳамманинг бўлажак ўйин бўйича фикри бир жойдан чиқиши керак. Бир бутун бўлишимиз керак. Бир тану бир жон. Ортиқча гап керак эмас. Йигитлар, майдонда сўнгги нафасингиз қолгунча, ўзингизни аямай жанг қилишингиз керак. Ўз ўйинингизга ишонинг. Хитой термасини албатта, ютамиз. Ютишимиз шарт. Юртимиз кўчаларида байрам бўлсин, тўй бўлсин.

27.08.2017йил. Сизларга ҳамдард бўлай деб, Ҳасанали-отангиз ёздим.

Киритилган сана: 27.08.2017 17:28. Ўкилди: 8104 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 19:50. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 19:50. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


RUSLANSTD
Сана: 31.08.2017 10:43. RUSLANSTDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RUSLANSTD
Сана: 31.08.2017 10:43. RUSLANSTDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RUSLANSTD
Сана: 31.08.2017 10:41. RUSLANSTDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.