05:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Крепость Грозная". SMP GT4. Гонка 2. 06:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Крепость Грозная". SMP TCR. Гонка 2. 06:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Крепость Грозная". SMP GT4. Гонка 3. 07:30 "Кто кого?". 08:00 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 10:10 Д/ф "Льюис Хэмилтон". 11:20 Триатлон. supertri League. Финальный этап в Неоме, Саудовская Аравия. Женщины. 12:25 Триатлон. supertri League. Финальный этап в Неоме, Саудовская Аравия. Мужчины. 13:30LIVE Биатлон. ЯНГПУР Кубок Международной Лиги Клубного Биатлона в Ханты-Мансийске, Россия. Смешанная эстафета. Прямая трансляция. 15:35 "Тайны звёзд спорта". 16:05 Спортивно-театральное шоу Алексея Немова "Легенды спорта". 17:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 2 на автодроме "Смоленское кольцо". SMP TCR. Гонка 1. 18:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 2 на автодроме "Смоленское кольцо". Спортпрототип CN. Гонка 1. 19:45 "Вы это видели". 20:35 "Кто кого?". 21:05 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 23:25 "Что за спорт?". 23:55 Триатлон. supertri League. Финальный этап в Неоме, Саудовская Аравия. Женщины. 01:00 Триатлон. supertri League. Финальный этап в Неоме, Саудовская Аравия. Мужчины. 02:05 Д/ф "Валерий Харламов. На высокой скорости". 03:00 "Тайны звёзд спорта". 03:30 Биатлон. ЯНГПУР Кубок Международной Лиги Клубного Биатлона в Ханты-Мансийске, Россия. Смешанная эстафета.
05:00 Волейбол. Чемпионат России. Женщины. Pari Суперлига. "Уралочка-НТМК" (Свердловская область) - "Локомотив" (Калининградская область). 07:00 Биатлон. ЯНГПУР Кубок Международной Лиги Клубного Биатлона в Ханты-Мансийске, Россия. Мужчины. Масс-старт. 08:00LIVE Смешанные единоборства. UFC 309 в Нью-Йорке, США. Джон Джонс против Стипе Миочича, Чарльз Оливейра против Майкла Чендлера. Прямая трансляция. 11:00 Новости. 11:05 Все на Матч! Прямой эфир. 13:00 "География спорта". Ханты-Мансийск. 13:30LIVE Биатлон. ЯНГПУР Кубок Международной Лиги Клубного Биатлона в Ханты-Мансийске, Россия. Смешанная эстафета. Прямая трансляция. 15:35 Все на Матч! Прямой эфир. 15:55LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. УНИКС (Казань) - "Енисей" (Красноярск). Прямая трансляция. 17:55 Новости. 18:00 Все на Матч! Прямой эфир. 18:45LIVE Футбол. Шоу-матч. Прямая трансляция. 21:00 Все на Матч! Прямой эфир. 21:25LIVE Футбол. МЕЛБЕТ-Первая Лига. "Родина" (Москва) - "Черноморец" (Новороссийск). Прямая трансляция. 23:30 Все на Матч! Прямой эфир. 00:20 Смешанные единоборства. UFC 309 в Нью-Йорке, США. Джон Джонс против Стипе Миочича. 02:30 Все на Матч! Прямой эфир. 03:15 Д/ф "Флойд Мейвезер". 04:25 "Формула-1. Гаснут огни". 04:55 Новости.
05:30 Автоспорт. WEC. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты. 08:30 Велоспорт. Гонка Милан - Сан-Ремо в Италии. 10:30 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Финальный этап в Дубае, ОАЭ. Женщины. 12:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка. 13:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка. 13:45LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. Прямая трансляция. 15:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка. 16:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка. 16:45LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. Прямая трансляция. 18:00LIVE Фигурное катание. Гран-при ISU. Finlandia Trophy в Хельсинки. Танцы на льду. Произвольный танец. Прямая трансляция. 19:15 Снукер. International Championship в Нанкине, Китай. Финал. 20:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. 20:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 21:00 Велоспорт. Д/ф "Год с командой". 21:30 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Финальный этап в Дубае, ОАЭ. Мужчины. 23:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. 23:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 00:00 Велоспорт. Велокросс. X2O Badkamers Trophy. Этап в Хамме, Бельгия. Женщины. 00:45 Велоспорт. Велокросс. X2O Badkamers Trophy. Этап в Хамме, Бельгия. Мужчины. 01:45 Велоспорт. Д/ф "Год с командой". 02:15 Снукер. International Championship в Нанкине, Китай. Финал. 04:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка. 04:45 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
Ўзбек футболини кенгроқ ёритгани учун “Футбол Экспрусс” газетини танладим. Уни ўқиб юрибман. Танлаш учун фақат иккита вариант бор эди. Шунга ҳам шукр. Шу ҳам танлов. Бу газета икки киши — Фирдавсхон ва Абдулҳафизнинг шарҳи, фикри, эътирофи билан бўялиб чиқади. Улар ҳар бир сонда бир нечталаб мақола босиб чиқаришмоқда. Улар олдига тағин бир киши қўшилди. Ушбу киши, яъни Хайрулла Холиқов газетага янги бир тус олиб қирмоқда. Янги бир ранг. У киши, чамамда қатор клубларнинг матбуот котиби бўлиб ишлаб анча умрини бенишон, беиз ўтказиб юборган эканми, дейман. Асл фаолиятини энди бошлаб олдими дейман. Хайрулла “Чемпионат.азия” сайтида ҳам масъул экан. Нима сабабдан “Локомотив”дан кетганини билмадиму, лекин жонли, ижодий ишни соғиниб қолганлиги билиниб турибди. “ФЭ” №78-сонида босилиб чиққан унинг бир мақоласи диққатимни тортди.
ДАХЛДОРЛИК Муаллиф “Олий лига формати ўзгариши керакми?” деган саволни мақолага сарлаҳа қилиб қўйибди. Қизиқ сарлавҳа. Федерацияда янги президент янгича иш бошлаган экан, ҳаммамиз барча жабҳада ўзгаришларни, янгиланишларни, ишланишларни, изланишларни кутиб турган эканмиз, сарлавҳадан “ми” юкламасига нима бор? Юкламани сўроқнинг эгри белгиси билан бирга чизиб ташладим. Футболимизда барча соҳаларда ўзгаришлар содир бўлиши шарт бўлган бир пайтда “ми”га нима бор. Сўраб ўтириш керакмас. Форматни ўзгартиришимиз шарт. Ушбу мақоладан аввал, газетанинг 3-бетида президентимиз Умид Аҳмаджонов ўтказган матбуот анжумани ҳақида хабар берилган экан. Шуни ўқиб бироз ранжигандай бўлдим. Шундай муҳим воқеанинг матни тўлиқ босилмаган.
Газетада савол жавобларни ёритиш учун бир бет ҳам кўплик қилибди. Катта фото суратлар билан бетни тўлдиришибди. Ўқиганларимга таяниб фикр билдириб бўлмаяпти. Бир жумладан бир сўзни суғуриб бўлмаганидек, анжуман суҳбатидан биргина савол-жавобни айириб бўлмайдику. Жавобдаги матн қисқартиришларни айтмаса ҳам бўлади. Мазмун ўзгариб кетади. Шундай муҳим воқеани бир бетга сиғдириб юборишибди. Энди шу бир бетга таяниб фикр юритишга мажбур бўлмоқдаман. Бу анжуманнинг Холиқов мақоласига нима дахли бор демоқчимисиз? Янги президентимизнинг айтган ҳар бир гаплари, ҳар қандай ҳаракатлару ишлари, наинки ҳар бир мақолага, бутун футболимиз ҳаётига дахли бор. Бир оз сабр қилинг, мақолам сўнгида тушуниб оласиз.
КОЛЛЕГИАЛ УСЛУБ Анжумандан ман бошқа нарсани кутган эдим. Янги раҳбарият нега журналистлар билан ўзаро ишончга асосланган яқин муносабат ўрнатмади? Журналистлар орқали бутун футбол оммаси билан бир жамоа бўлиб нега бирлашмайди? Янги манзиллар сари ҳамма билан биргаликда интилишни мақсад қилмаганми? Журналистлар бир томон, қуйи томон бўлиб, раҳбарият бошқа томон, юқори томон бўлиб салобати одамни босиб турувчи, ҳашаматли кошона иморат золида расмий учрашув ўтказдилар. Янги “Шоҳ” анжуманга “вазир-вузаролари” билан бирга қадам ранжида қилиб, журналистларга расмий, обрўли учрашув қилиб берибдилар экан. Кучли босим билан авторитар услубда иш олиб бормоқчими? Қўлостидагилар билан шундай услуб балким ўзини оқлар. Улар билан балким масофани сақлаб туриш керакдир. Журналистлар билан бу услуб ўзини оқламайди. Омма билан президентни боғлаб турувчи журналист эмасми? Улар билан яқин, самимий, очиқ муносабат ўрнатмайдими? Футболимизни тарғибот қилишдаги муаммолар билан танишмайдими. Сўз эркинлигининг масъулиятию, имконияти қай аҳволда бажарилиши уни қизиқтирмайдими?
Камтарин, камсуқум федерациямиз биносида, ўспирин болаларнинг футбол машғулотлари золгача эшитилиб турган бинода матбуот котибини ёнига олиб ёлғиз ўзи журналистлар билан бир давра бўлиб дилдан суҳбат қурмайдими? Шундай қилса, журналистлар орқали бутун футбол оммаси билан юзма-юз келиб, улар билан бирлашиб дилдан самимий суҳбат қурган бўлармиди? Шу йўсинда ўзининг қилмоқчи бўлган ислоҳотларига, футболимиз равнақига янги нафас олиб кирадиган ислоҳотларига ҳаммамизни эргаштирмайдими?
Унинг футбол оммаси билан иши йўқми? Ишқибозчилик ҳаракатига орқа ўгирганми? Бу учрашувда футболга олимпиада масалаларини қўшиб қўйиш энг муҳим масалани, бутун юртимизни қизиқтирган масалани, футболимизни ривожлантириш масаласини, унинг долзарблигини, аҳамиятини пасайтирмадими? Рустам Қурбоновнинг ҳаммага маълум бўлган спортдаги ютуқларимиз ҳақидаги маълумотлари анжуманни четга тортмадими? Рустамжоннинг ўзини ҳам ҳозир олимпиада спорт турлари эмас, футболимизнинг кейинги тақдири кўпроқ қизиқтирса керак. Яхшиям, учрашув салобатлироқ бўлсин деб ички ишлар вазири — ЎФФ вице-президенти Пўлат Бобожоновни ўзи билан бирга анжуманга олиб келмабди.
Яхши, президентимиз раҳбарлар ҳамроҳлигида анжуманга келибдилар экан. Демак, Аҳмаджонов ишни коллегиал олиб бормоқчи эканда. Бу жуда яхши. Лекин омма олдида бутун ишлари учун ижроком аъзолари, ё вице-президенти эмас, якка ўзи масъул эмасми? Шахсан ўзи бевосита журналистлар билан суҳбат қурмайдими? Футболимизга бефарқ бўлмаган катта-ю кичик, барча одамлар орзу-умидларини унинг номи билан боғлаб қўйишибди-ку. Қурбонов ёки Исроилов номлари билан эмас.
ИНТИЗОРЛИК БАРҲАМ ТОПДИ “Дастурхон”да Президентимиз футболимизни ривожлантириш йўлида олиб боражак ўзининг дастурини сайловдан олдин бизга тақдим қилмади деб, зорланиб ёзган эдим. Ич-ичимдан шундай дастурни тез кунда бизга эълон қилади деб умидланиб юрган эдим. Ҳамма шу программага интиқ эди. 15 кундан кейин матбуот анжуманида энг муҳим бўлган маълумотни эшитдик. Раҳбарият “2017-2022 йиллар учун махсус дастур” ишлаб чиқибди. Ниҳоят, президентимиз беш йиллик иш фаолияти қандай бўлишини эълон қилди. Бу қандай дастур экан?
Биринчиси, миллий терма жамоа учун бош мураббий тайинлаш. Иккинчиси, келишилган ўйинларга қарши курашиш учун янги жамоа тузиш. Учинчиси, таниш-билишчилик ва қариндош-уруғчиликка қарши курашиш. Тўртинчиси, федерация ишининг шаффофлигини таъминлаш. Бешинчи, болалар ва ўсмирлар футболини янада ўстириш. 2022-йилги жаҳон чемпионатига чиқиш, ЎФФни Осиёнинг энг яхши федерацияларидан бирига айлантириш.
Кутган нарсамиз шу бўлдими? Шу амалларни 5 йил ичида бажарсак, футболимиз Осиёда биринчилар қаторига чиқадими? Булар шундай вазифаларки, уларни беш йилга чўзмасдан зудлик билан бажариш керак эмасми. Майли, хўп дейлик. Шу вазифаларни бажарсак Корея, Япония, Австралия футболчилари қаторида бизнинг футболчилар ҳам Европада ҳаммага таниладими? Хонда, Сон Хеунг Минга ўхшаб. Мазкур пунктлар футболимизнинг ривожлантириш дастури бўлмай, балки ЎФФнинг бажариши мажбурий бўлган навбатдаги вазифалар-ку. Бундан бир хулоса келиб чиқмоқда. Аҳмаджонов учун ҳам президент бўлиб тайинланиши кутилмаган воқеа бўлган. Буни эшитиши биланоқ футболимиз ичидан ўзига кучли, софдил, футболимиз учун борини беришга тайёр инсонни ўзига маслаҳатчи қилиб олиши керак эди. У билан “сайлов”дан олдин ўз программасини ишлаб чиқиши керак эди. Бундай қилмабди. Президентимиз ўзбек футболини ривожлантириш борасида ўз концепциясига олдиндан эга эмас эканлар. Айтиб ўтилган ушбу программани тузиб чиқишда ҳам бирон бир кучли маслаҳатчи иштирок этмаганлиги билиниб турибди. Программани бирма-бир таҳлил қилиб чиқайлик. Президентимиз эълон қилган дастур беш қисмдан иборат экан.
ТИНИҚЛИК САРИ 1-қисм. Бош мураббийни тайинлаш, биринчи ўринга қўйилган. Бу иш ЎФФнинг кун тартибида турган навбатдаги муҳим вазифа-ку. Бу ишни аниқки, беш йилга чўзиб бўлмайди. Илгари ҳам бу вазифани амалий дастур деб билмай, уни доим бажариб келишган. Вега да Сильва, Сальков, Гёде, Хоугтон каби чет элдан келган мутахассислар тайинланган. Ўзимиздан танлаб бир фармон билан бош мураббийни доим алмаштириб турганлар. Бу иш программа бўла олмайди. Қай йўсинда уларни тайинлашганлиги илгари оммадан сир сақланган. Ҳозир ҳам сир сақланмоқда. Футболимиз ҳаётидаги муҳим хабарларнинг саксон фоизи оммадан сир сақланади (мавзудан бир оз чалғисамда, гап келганда аямай гапираман. Футболимиз ичидагилар оммадан ўз ҳаётини яшириб келмоқда. Омма бунга жавобан Ўзбек футболидан юз ўгирган. Ишқибоз Сағбонда ё Заркатта яшаб Англия, Испания ё Россия терма жамоалари ҳақида барча нарсани билади. Ўз термамиз ҳақида ҳеч нарсани билмайди. Россия бош мураббийи Черчесов қайси машина минишини, шартномасини, қандай қилиб ишга тайинганлигини, ойлиги қанчалигини билади. Масалан, собиқ бош мураббий Фабио Капелло гонорари қанчалигини, уни Алишер Усмонов тўлаб юборганини билади. Бабаян ҳақида ҳеч нарса билмайди).
ХЎРОЗҚАНДНИ ЁТИБ ЯЛАМАСЛИК ШАРТИ Ўтган даврда бош мураббийни тайинлаш қандай бўлган-у, ҳозир қандай бўлмоқда? Қандай ўзгаришлар бор? Йил бошида терма жамоамизга 1+1 мақомида кучли мураббийни олиб келайлик деб кўп ёздик. Чет эллик бўлса, хўрозқандни ҳам ётиб ялайдиганлардан эмасмиз. Чет эллик бўлгани учунмас, кучлик бўлгани учун шундай деб ёздик. Рафаэль Бенитес ўша даврда ишсиз эди. Қурбон Бердиев “Ростов”да маслаҳатчи эди. Бу йилги таркибни “боқса одам бўлади”деб, умид қилиб юрган эдик. Терма жамоамизнинг ўйинини ўстириб, ЖЧда қатнаштириб, уни кучли жангларда улғайтириб Москвадан ёруғ юз билан қайтайлик деб хўп ёздик. Нафи бўлмади. Икки ой қолганида икки муҳим ўйин учун ишсиз юрган Раньерини “2 ой + 1 йил” мақомида олиб келайлик деб хўп ёздик. Европада машҳур бўлмаса-да Хоугтон уч кунда ўйинни ўзгартиргани эсимда. Кучли мураббий икки ўйинда бизни ЖЧга олиб чиқа олади, деб ёздик. Эшшакнинг қулоғига танбур чертсак, таъсир қилган бўларди. Ёзганларимиз Раҳбариятга таъсир қилмади. Чунки раҳбарият билан журналистлар орасида яқин алоқа ўрнатилмаган эди. Миллий терма жамоамизга бош мураббийни тайинлаш механизми қандайлигини билмас эдик. Анжуманда Аҳмаджонов шу механизм ҳақида очиқчасига гапирса бўлар эдику.
ЖЧ чиқиш имконияти 1:5 нисбатида бўлса-да, Хитой термасига Липпини олиб келишди. Липпи Терма ўйинини ўзгартирди. Йигитлар 4та ўйинда тобланишди. Бу улар учун жуда катта ютуқ бўлди. Навбатдаги ОК мусобақасида соврун учун курашишмоқчи. Бизда нима гап? Олдимизда бир ярим йил ичида термамиз учун ҳатто тузукроқ ўртоқлик ўйини ҳам бўлмайди. Масалан, термага Сколарига ўхшаган кучли мураббийни олиб келишади дейлик. У аруғ-аймоғи билан бирга гастрол учун келиб кетади. У нима каромат кўрсатади? Ёки, масалан, термага Хиддинкка ўхшаган бир мураббийни олиб келсакмикан. У инсон нафақат “Анжи”ни бошқарган эди, балки бутун Россия футболида ўзгаришлар қилган эди. “Локомотив”га шундай мураббийни олиб келиб, унга бир йил ичида термани ҳам топшириб, кейин ОК олдидан бутунлай терма жамоага ўтиб кетишини таъминлайликми? Фақат у ўзи билан бутун “маҳалла”сини бошлаб келмасдан, ёрдамчиларини шу ердан олсин дейликми. Нега “Локомотив”ни тилга олдим? “Пахтакор”га ўхшаган, унга рақобатчи бўла оладиган яна бир-иккита клубни шакллантиришимиз керак. Бош мураббий хусусида муаммолар жуда кўп. Булар ҳақида анжуманда бир нима десалар бўлмасмиди (балким, дейишгандир. Жуда муҳим учрашувга бағишлаб уч бет ажратиб, батафсил ёритишмабди. Анъанага мувофиқ эскича ишлаб, ямлаб, имлаб қисқа қилиб ёзишибди. “ФЭ”нинг 79-сонида анжуман тўғрисида олдинги сонни тўлдирувчи, баъзи жойда уни инкор этувчи маълумотлар босилиб чиқди. Матбуот ҳам ислоҳ талаб бўлиб ётибди).
АСҚАР ТОҒИ ОРТДА ҚОЛГАНИ РОСТ БЎЛСИН ЎФФда биринчи вазифани бажариш учун, бехато бажариш учун кимдир топшириқ олганми? У ким ё улар кимлар? Биз нега уларни билмаймиз? Танловда қандай аргументлар устивор бўлмоқда.
Бу борада, манимча беш йиллик эмас, бир йиллик, ё уч ойлик дастур бўла оладиган ўзгаришлар федерацияни кутиб турибди. Бу борада муҳим таклиф шундайки, федерация таркибига кирувчи бир бўлим ишини ислоҳ қилишдир. Терма жамоалар маркази муҳим ташкилот эди. Уни ташкил қилиб тўғри иш қилинган эди. У ўзиги муносиб ишни бажармади. Барча ёшдаги терма жамоалар учун ташкилий, хўжалик ишларни олиб борди, холос. Толибжонов бош “завхоз” эди. Кимларга раҳбарлик қилди билмаймиз. Билганим шуки, бирон бир мураббийнинг қилмоқчи бўлган ишини тушунмас эди. Ўйин борасида ҳеч нарса билан иши бўлмаган.
ТЖМ ишини ислоҳ қилайлик. Ишни нимадан бошлаймиз? Марказ ичида ташкилий хўжалик ишларини бажарувчи бўлимни тузиб чиқиб, унинг раҳбари бевосита президентга бўйсинсин. ТЖМ директори бундай ишлар билан банд бўлмасин. У терма жамоалар ўйини бўйича стратегик режа тузиб чиқиб, уни амалга оширишни таъминласин.
Бирон бир терманинг биронта машғулотида Толибжоновни кўрмаганман. Термалар билан чет элларга сафарга чиқсада, ўйин ё машғулот процессларига ҳеч қандай таъсири бўлмас ё шу борада ёрдами тегмас эди. Барча бош мураббийлар ўз ҳолича ишлаб келишди. ТЖМ раҳбари Осиё ўйинларидан кейин, ё ЖЧ 2014дан кейин, ё Австралиядан ўтган ОКдан кейин омма олдида ҳисобот бердими? Йўқ. Барча иш бош мураббийлар елкасига ташлаб қўйилган эди. Доим бош мураббийлар айбдор деб топилган. Уларни ишдан бўшата беришган. Навбатдагисини ишга ола беришган.
ТЖМ директори футбол соҳасида энг кучли мутахассис бўлиши керак. Координатор, йўналтирувчи, эксперт бўлиши керак. ТЖМ ақл маркази бўлиши керак. Бош мураббийлар алмашгани билан футболни ривожлантириш бўйича танланган йўл сақланиб қолиши керак. Бабаян қандай қилиб бош мураббий этиб тайинланди? Бу ўтмиш саволи. Нуралиев, Мочинов қандай қилиб тайинланишган? Улар қандай иш олиб боришмоқда? Қайси стратегик режани бажаришмоқда? Ҳамма ўз ҳолича ишламоқдами? Нуралиев нега бир йил ичида таёрлаб келган жамоавий ўйинни бузиб, мусобақа олдидан таркибни алмаштириб, вилоятлардан “кучли”ларни йиғиштириб келди (одатга кўра баъзиларнинг ёшини сохталаштирганмикан? Бу ёлғиз ЎЗИга аён). Мусобақага ўйини шаклланмаган жамоа билан учиб кетди. Евстафеев ё Мусаевлар даврида жамоавий ўйин эвазига ютуқларга эришган эдик.
Эскирмаган саволлар кўп. Ким бу саволларга жавоб беради? Гапирсак, 1-қисм бўйича гап топила беради. Президентимиз эса, битта гап айтибоқ иккинчи масалага ўтиб кетибди. Ёки газетамиз қирқиб, қайчилаб ажмунанни шундай ёритдими, президентимиз гапларини қисқартириб келтирдими, билмадим.
БИЗДА НИМА БОРУ, НИМА ЙЎҚ Дастурнинг 2-қисми қандай? Келишилган ўйинларга қарши курашиш экан. Бу иш раҳбариятнинг бурчи-ку. Бу иш ЎФФ учун беш йиллик амалий дастур бўла олмайди-ку. Келишилган ўйинларга қарши доимий равишда муттасил кураш олиб боришимиз керак. Келишилган ўйинлар мусобақанинг маъносини йўқотади. Келишилган ўйинда футбол ўлади. Ишқибозлар аҳмоққа айланади. Аммо лекин, футбол ўйини пайдо бўлганидан бери келишилган ўйинлар бор. Улар билан кураш олиб бормасак, улар ҳамма ёқни суваракдай босиб кетишади. Доим уларни эзиб турмасак, “сувараклар” ичида қолиб кетиб, ҳаммамиз ҳеч кимга керак бўлмай қоламиз. Доимо курашсак-да, битта-яримтаси бирон бир тирқишда яшириниб вақт пойлаб ётади. Буни биламиз. Келишилган ўйинларни деб беш йил ўтгач, “Ювентус”дан чемпионлик олиб ташланиб, В серияга равона бўлганини биласиз. Конте ҳам жазоланган. Туркияда эса, айбдорлар жиноий жавобгарликка тортилган. Биз ҳеч кимга бундай жазони қўлламадик. Бизда келишилган ўйинлар йўқми? Бизда уларга қарши кураш йўқ. Ошкоралик йўқ. Бизда нима бор?
Нима учун биргина ҳолатда келишилган ўйинни ошкор қилдик-да, айбдорни аяб, келишувнинг бир томонини жазолаб, бошқа томон ҳақида лом-мим демадик. Кимдир ўзи-ўзи билан келишиб, ўзи-ўзига пора бера оладими? Абсурд эмасми? Иноятовни ишқибозлар киноя билан “келишилмаган ўйинларга қарши курашувчилар бошлиғи” деб аташади. Келишувларга қарши кураш механизмини ишлаб чиқишимиз керак. Бу бўлимда жамоатчилик ва журналистика вакиллари, ҳамда ички ишлар ходимларидан вакил қатнашиши керак. Ўз фаолиятини оммадан яширмасдан очиқ, туниқ ишлаши керак. Ушбу бўлим ишини йўлга солиш учун аниқ муддат белгилаб қўйилиши керак. Беш йил эмас.
Футболни келишиб ўйнаш нима учун содир бўлмоқда. Келишув неча хил бўлмоқда? Раҳбарлар ҳам бу ишга қўл уришган. Раҳбарлар кўз ўнгида “Олмалиқ” билан “Металлург” бир бирига очко улашиб келган. Бу ҳаммага аён эди. Бунга ҳеч ким қарши бўлмаган. Юқори қудрат эгаси талабига кўра баъзан, масалан, “Андижон”га кўпгина жамоалар очко улашган. Биринчи навбатда келишувнинг мана шундай илдизини узиб ташлаш керак. Бу иш президентимизнинг хоҳиш иродасига боғлиқ. Келишув аслида криминал ҳолат. Криминалга қарши курашишнинг асосий усули бу криминоген ҳолатни йўқотиш кераклигидир. Шунда “суварак”нинг озуқасини йўқотган бўламиз. Мен анжуманда бўлмаганман. Аҳмаджоновни кўрмаганман. Лекин президентимиз келишувларга қарши курашамиз деганида, самимий эди. Ушбу сўзларни сидқидилдан гапирди деб ишонаман. Чунки у янги кун авлоди. Биз янги авлодга шундай нуқсонларга тўла жамиятни қолдирганмиз. 70 ёшлилар айбдор. Футболимиздаги нуқсонларга янги авлод айбдор эмас. Уларга “отхона”ни тозалаб чиқиш қийин бўлмасин.
КУРТАКЛАРНИ АВАЙЛАШ КЕРАК Дастурнинг 3-қисмини кўриб чиқайлик. Унда Футболда таниш-билишчилик, қариндош-уруғчиликка қарши курашиш дейилган. Бу нима дегани? Миржамол Қосимовнинг отаси бош мураббий бўлгани учун ҳар бир ўйинга тушиб, ўз ўйин маҳоратини ўстириш имконияти бошқалардан кўра баландроқдир. Шундан фойдаланиб у ўз устида кўпроқ ишласа, отасидай афсонавий футболчи бўла олмайди-ю, ҳар ҳолда ўртача проффесонал футболчи бўла олади. Меҳнат қилмаса, отасини шарманда қилади. Қариндошчиликда инсон ўзига тўғри баҳо бера олиши керак. Ва тўғри қарор қабул қила олиши керак. Миржамол футболсиз яшай олмас экан. Футбол ичида албатта, ўз жойини топади. Фақат ҳалол бўлсин.
Яхши ганчкорнинг ўғли яхши ганчкор бўлиши мумкин. Бу фақат ўзига боғлиқ. Яхши футболчининг ўғли яхши футболчи бўла бермайди. Бу Яратганга боғлиқ. Қариндош уруғчилик бор, бўлган, бундан кейин ҳам бўлади. Унинг меъёрини билиш муҳим. Таниш-билишчиликка келамиз. Бир кимса танишининг ўғлини Ахмад Убайдуллаевга тавсия қилган. Ёш футболчи Аҳмадга ёқиб қолган ва уни Чиғатойга олиб келиб, у билан ишлашни бошлаган. Кейин у бола терма жамоамиз таркибида Мисрдаги ЖЧда ўйнаган асосий футболчилардан бири бўлган эди. Кенча Тўраев ҳақида гапирмоқдаман. Бу мисол таниш-билишчиликми? Ҳаётида таниш-билишчилик орқали ўз йўлини очмаган инсон кам бўлса керак. Фаолиятининг бошида бир марта таниш орқали йўлини очиш мумкин. Бошқа бу ишни футболда қилиб бўлмайди. Чунки футбол рассомчилик ё шоирлик каби санъат сингари нарсадир. Таниш орқали рассом бўла олмайсиз. Рассом бўлиб туғилиш керак. Футболчи ҳам шундай гап. Бизда буни тушунишмайди. Бизда футболни сувоқчи ё ошпаз ўйнамоқда. Баъзилар умр бўйи ўзигамас, танишига ё тоғасига ишониб яшайди. Бабаян ҳам таниш-билиш орқали бош мураббий этиб тайинланган, деб эшитдим. Тан олайлик. Мақсади яхшилик эди. Терма жамоамизни мундиалда кўрмоқчи эди. Лекин нима учун вазнига яраша тош буюрмади. Нега ўзига катта баҳо бериб юборди? Ўзини устун қўйди. Бу ҳолат ўз ожизлигини яширишдан келиб чиққанми, билмадим. Масалан, Месси даҳо бўлса-да, бошқалардан ўзини устун қўймайди. Икки йил у “сўз”ни Неймарга бериб ўйнади. Энди ўзи “гапирмоқда”. Олий лигадаги танишгарчилик катта зиён келтирмайди. Майдон чиккани пуккадан ажратиб беради. Ёшларга катта талофат келтирмоқда. Даҳоларимизни кўпинча куртак пайтида ғижимлаб, “ошпаз”ларнинг бошини силамоқдамиз. Бўлғуси даҳолар ўлиб кетишмоқда. Сувсиз қуриб қолишмоқда. Тоғагарчиликка, танишгарчиликка қарши қандай кураш олиб бориш мумкин. Сўзсиз, ЎФФ қошида ишонч телефонини барпо қилайлик. Бутун юртимиздан истеъдодни ҳимоя қилиб сим қоқишсин, майли. Иқтидор йўлини очадиган экспертлар бўлимини очайликми? Футболимизнинг барча жабҳаларида журналистларимиз софликни, соф маржонларни кўпроқ тарғиб қилишсинми, дейман.
УММОНДА СУЗИШ НИМА ЭКАН Энди дастурнинг 4-қисмига гал келди. Федерация ишида шаффофликни таъминлаш деб, газетада ёзилибди. Жуда эзгу иш бўлади. Янгича ишлаш услуби бўлади. Агар софликни, шаффофликни, ошкораликни бутун футбол хўжалигимизга тадбиқ этсак, бу нарса бутун футболимизда энг муҳим воқеа бўлади, бутун футбол хўжалигимиз янгиланади, янгича нафас олади. Журналистика ишини бутунлай ўзгартириб юборади. Ишқибозчилик ҳаракатини янги поғонага кўтаради. Шундай қилсак, барча юртдошларимиз эътиборини ўз футболимизга қаратамиз.
Буни қандай амалга ошириш мумкин экан, билмадим. Журналистларнинг ўзи бунга тайёр эмаслар. Масалан, ёзганларимни иккала газетамиз ҳам ҳеч қачон босиб чиқармаган. Босмайди ҳам. Ўз фикримни баён этишим ёқмайди. Сайтлар ҳам ўз эфир сатрларини мен учун ёпиб қўйдилар. Бунга нима дейсиз? Кўпчилик умуман фикрлашни хоҳламайди. Журналистикани информация тарқатиш деб билади. Фикрловчини ёмон кўради. Ҳур фикр, эркин сўздан қўрқади. Сўз ва изҳор эркинлиги, ижод озодлиги тўсиқларсиз, чегарасиз уммонда сузиш дегани. Сув тубига шўнғиб сўз дурларини излаш дегани. Уй ичида саёз бассейнда сузиб юрган одам учун денгизда сузиш албатта қўрқинчли ҳисобланади. Сўз эркинлиги журналистдан ақл-идрок, илм-заковат, кенг билим талаб қилади. Булар бўлмагач, денгизда сузиши учун тўсиқ ё кемалардан бўрт ясаб олгиси келади. Улар ишидан тақиқ олиб ташланса, ўзлари гапларига, ўйларига, бир неча қават тақиқ қулфларини осиб олишади. Бунга сабаб доим топилади. Ундай ёзма, бундай ёз! Ундай ўйлама, бундай ўйла! Ундай гапирма, бундай гапир! Янги президентни қўллаб ёз! Ишқибозлар олдида президент ишидан камчилик қидирма! Ишқибоз савиясида ёз! Ишқибознинг вақтини чоғлаб, кўнглини хушлаб ёз! Ва шу кабилар. Ман буни тўғри қабул қиламан. Ҳозиргача халқимиз асрлар давомида авторитар тузимда яшаб келди. 25 йил кичкина муддат. Давлатимиз демократик республика бўлсада, ҳар бир демос ўз фикридан қўрқади. Шундай экан, жуда муҳим бўлган ошкораликни, футболимиз тиниқлигини шу бугундан бошлаб босқичма-босқич амалга ошириш керак экан, демоқчиман.
ГЕЙНРИХНИНГ БОШИДАН РОЗИ БЎЛИНГ Программанинг 5-қисмини кўриб чиқайлик. Болалар ва ўсмирлар футболини янада ўстириш. 2022- йилги жаҳон чемпионатига чиқиш. ЎФФни Осиёда биринчилар қаторига олиб чиқиш. Мана шундай деб газетада программанинг бешинчи қисми босиб чиқарилган. ФЭнинг бугунги 79-сонида бу гаплар бошқачароқ ёритилибди.
Федерациялар бўйича Осиёда мусобақа борлигидан бехабарман. Қатар федерацияси нечанчи ўринда-ю, Непал федерацияси нечанчи ўринда. Бизники-чи? Бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Кейинги вазифага ўтаман.
Қатарда ўтажак ЖЧда иштирокчи бўлиш вазифасига келсак, нима дейман? ЖЧнинг финал босқичида энг муносиблар иштирок этади. Бу йилги таркиб энг муносиброғи бўлган. Жамоавий ўйинимиз муносиб бўлмади. Бу йил Мундиалга энг яқинга келиб чиқолмаганимиз алами остида ёзилган вазифадир. Бу вазифани программа даражасига олиб чиқиш тўғри бўлдими? Агар Гейнрихнинг боши билан урган зарбаси гол бўлганида, биз Корея термасини ютиб кетар эдик, шундайми. Ўшанда Президент дастурида бу пункт бўлмас эди, шундайми? Манимча мундиалга илиниш мақсад бўла олмайди. Ишқибозлар олдида оқланиш бўлмоқда. ЖЧ-2010да КХДР термаси қатнашган эди. Мундиал уларга нима берган эди? Барча ўйинни ютқазиб шарманда бўлишган эди. Ҳожибой тили билан айтсак, мундиалдан мақсадимиз “морожний” еб қайтиш бўладими?
ОК-2011да Саудия термаси шармандали ўйин кўрсатган эди. Бу йилга келиб уларнинг ўйини қанчалар ўсганини кўр ҳам кўриб турибди. Бизнинг ўйинимиз шу муддат ичида бир жойда депсиниб турди. Нима сабабдан шундай бўлди? Олдимизда терма жамоамиз ўйинини ўстириб боришдек, ягона стратегик режамиз бўлмаган. Ҳозир ҳам йўқ. Хитойда бундай режа бор. Навбатдаги ОКни ютиб чиқишни мақсад қилишган. Ҳар бир давлат ўз чемпионат савиясини баланд даражага кўтармасдан терма ўйинини ўстира олмайди. Хитой шундай қилмоқда. Биз бундай йўсинда чемпионатимиз савиясини ўстира олмаймиз. Бизнинг ўз йўлимиз бўлиши керак. У Исландия, ё Болқон футболига ўхшаган бўлиши мумкин. Асло, Хитой йўлига эмас. Раҳбарият бу йўлни белгилаб бериши лозим. Бутун футбол хўжалигимизни ислоҳ қилиш кун тартибида турган бирламчи вазифадир. Биринчи галда мусобақаларимизни ислоҳ қилиш керак. Бу аксиома. Хайрулла Холиқов “ФЭ” №78 бешинчи бетида босиб чиқарган мақоласида энг долзарб мавзуни кўтариб чиққан эди. Ҳаммамиз шу ҳақда бош қотиришимиз керак. Барча мусобақаларимизни ислоҳ қилишни ўйлашимиз керак. Олий лига ўйинларини муҳитдан ажратиб алоҳида кўриб чиқиб бўлмайди. Шуни ҳисобга олайлик. Мени ҳам ушбу масала эртаю кеч қийнамоқда, насиб қилса, эътиборингизга ҳавола қиламан.
Азиз футбол ишқибози, жуда кўп гапириб юборганимдан олдингизда ҳижолатдаман. Мендек қария сиздан узр сўрамоқда. Бир умр менинг фикрим билан ҳеч кимнинг иши бўлмаган. Ҳамма жойда партия фикри ҳукмрон бўлган. Сизлар бу нарсани тушунишингиз қийин. Ҳур замонга етиб келиб, эртага муҳлат бўлмайдими деб, кўп ва хўп ёзмоқдаман, шекилли. Юртимиз футболида янгиланиш нафаси эсмоқда.