|
ЖАВОБ: 0) Ижарадаги футболчилар масаласида. Бизда, умуман ҳеч қаерда ижарадаги футболчиларнинг ўз жамоасига қарши ўйинларда майдонга тушмаслиги керак, деган гап йўқ. Расман шартномага унақа банд киритиш ҳам мумкин эмас. Ҳатто бундай банд киритиш қонунга хилоф. Сиз айтаётган ҳолатларда кўпроқ оғзаки келишув амал қилади, бу ҳам аслида қоида бузишлик ҳисобланади. Аммо расман исботлай олмайсиз, мураббийнинг ўзи Равшан Ҳайдаров бўлса (::) ) “футболчилар яхши ҳолатда эмасди” деб қўя қолади.
Иккинчидан, яна бошқа тарафи ҳам бор. Масалан, мураббий ҳам футболчи ўз жамоасидагилар билан келишиб қўймасин, бор кучи билан ҳаракат қилмайди, деб қўрқади ва ўша футболчиларни майдонга туширмайди. Парадоксни қарангки, аслида футболчи ўз жамоасига қарши икки баробар куч билан ўйнаши ва ўша жамоа таркибига қайтишга ҳаракат қилиши керак.
1) Билмасам.
2, 4) Футболни фақат терма жамоа билан чеклаб қўйманг. Вилоятларда кўпроқ мухлислар футбол томоша қилишмоқда.
3) Тўғри, кўп ўрин бериш нотўғри. Мисол учун АПЛ нега қизиқ? Сабаби, ўрин 4 та, унга лойиқлар, унга талашадиганлар эса 6-7 та. Бизда ўрин 3,5 та, ростанам шу ўринга талашадиганлар 3 та. Қанақасига қизиқ бўшлиши мумкин? Миллий чемпионат қизиқ бўлиши учун, совринлар сони соврин учун ўйнайдиган жамоалар сонидан кам бўлиши керак. ОЧЛ миллий чемпионатимиздаги асосий соврин ҳисобланади, тўғрими?
6) Ошяпти, деган сўзга боғланиб олмаслиги керак. “Футбол шарҳи” миллий чемпионатимизни тарғиб қиладиган кўрсатув ҳисобланади. Зафар Имомҳўжаев турлардаги қизиқарли учрашувларга урғу бериши, мабодо бундай ўйинлар кўпайса, буни алоҳида эътироф этиши табиий ва тўғри деб ўйлайман. Фақат савия тушяпти, у фалон, бу пистон деб, негатив руҳда ўтириш кўрсатув этикасига тўғри келмайди. Албатта, шу билан бир қаторда муаммолар ҳам тилга олиб ўтилади. Жавоб берилган сана: 04.09.2012 11:14
|