|
ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
"Барселона" кучлироқ деб ўйлайман. Лекин айнан мана шу икки ўйинда унақа деб ўйламайман. Албатта, Кам Ноуда Барселонанинг устунлиги кўпроқдек туюлгандир, аммо бунинг сабаби жамоалар услубидаги фарқ - яъни "Барса" тўпга кўпроқ эгалик қилади. Ҳақиқий устунлик эса, ким кўп тўпга эгалик қилганида эмас, ким кўпроқ хавфли вазиятлар яратганида, тўғрими? Яъни МАдриддаги ўйинда "Реал" ҳам яққол устун ўйнади, (гарчи ташаббус 46-54 бўлса ҳам) сабаби, бир неча баробар кўп хавфли вазиятлар яратди ва бемалол йирик ҳисобда ҳам ғалаба қозониши мумкин эди.
Қизил карточкага келсак, агар Адриано қўполлик қилмаганда ҳисоб жуда хунук кўриниш оларди. Ўйиннинг давомига ҳам таъсир кўрсатгани шубҳасиз, чунки бугунги кунда "Барселона" жисмоний жиҳатдан кучлироқ, Мауриньо айнан мана шу факторни ҳисобга олиб, ўйин бошларида мақсадга эришишни ният қилганди ва бор кучни ташлаганди. Бу стратегия иш берди, Виланова бўлса, ўйин бошига тайёр эмасди. Агар Адриано майдонни тарк этмаганди, меҳмонларнинг устунликлари янада яққол кўриниши мумкинлигига ишонаман. Қайтараман: қизил карточка ҳам футболнинг бир бўлаги, "агар у бўлмаганда" деб ортиқча мунозара қилиш шар эмас, назаримда. Жавоб берилган сана: 31.08.2012 19:43
|