|
ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Бир гуруҳ сичқонлар мушкудан қандай қутулишнинг йўлини роса ахтаришибди. Охири ечим топишибди - "келинглар, мушкунинг бўйнига қўнғироқча осиб қўяйлик, у келаётганда, жиринглаб, хабар беради, биз қочамиз" дейишибди. Ҳамма хурсанд бўлибди. Қутулдик мушкудан, дейишибди. Тарқалишаётганда савол бўлибди:
- Мушукнинг бўйнига қўнғироқчани ким осади?
Асосий масала шунда эмасми, тўғрими?
Хусусийлаштириш ҳақидаги у фикрим сал бошқача. "Клубларни хусусийлаштириш" - бу муаммонинг ечишга қаратилган йўл эмас, балки, муаммолар ечилгандан кейин бўладиган самара. Ўшанчун, доим, клубларни хусусийлаштирсак, яхши бўлади, деб ечим сифатида кўрсатаверманглар, демоқчи эдим холос.
Аввал, маҳсулот яратилади, харидорлар пайдо бўлади, кейин бизнес ҳақида ўйлаш мумкин. Бу ҳолатда ким бирор клубни хусусийлаштириш ҳақида ўйлайди? Футболни шу даражага кўтариш керакки, хусусий секторда бунга талаб пайдо бўлсин, ҳеч бўлмаса, реклама жиҳатидан.
Бирор бой бир йилда фалон пулни шунчаки сарфлаётганини намойиш қилишдан қўрқади, бу бир. Иккинчидан, "Пахтакор" "Вадафон"ни қаерда реклама қилади? "Пахтакор" ку майли, масалан "Бухоро"ни биз бир йилда икки марта телевизорда, узоқдан кўриб қоламиз. "Вадафон" бир йилга неч пул тўлаши керак бу учун? Бу икки.
"Клубларни хусусийлаштириш керак" деган дори, гўё, бургага қарши дори тайёрлаган Афанди, "аввал бургани ушлайсиз, қитиқлайсиз, кейин кулганида, оғзига бир томчи доридан соласиз, бурга ўлади" дегандек гап-ку :)) Жавоб берилган сана: 31.01.2014 17:11
|