seriy
|
САВОЛ: Салом. Сизни ашаддий МЮ чи эканлигингизни биламан, ушанчун сизи МЮни хозирги уйини ва Д.Мойес хакида фикризи билмокчи эдим. Балки Мойесни бушатиб, урнига МЮ "рух"ида тарбия олган уйинчини мураббий килиб куйиш керакдир, масалан, Сульшер? рахмат.
Савол берилган сана: 02.01.2014 01:11
|
|
ЖАВОБ: Салом. Мавсум кўнгилдагидек кечмаяпти. Гуёки вазият ўнглангандек бўлиб туриб, узун мағлубиятсиз серия бўлаяпти-да, яна ҳаммаси бузилиб қоляпти. Барчасида Мойесни айблашга қўшилмайман. Бу ерда муҳим жиҳат Мойеснинг келгани унинг қарорлари эмас, Фергюсоннинг кетганидир. Бу катта йўқотишни тўлдириш нафақат Мойес, балки ҳеч кимнинг қўлидан келмаслиги шубҳасиз.
Мана, масалан, Моуриньо бўлганида яхшироқ бўларди, дейишяпти. Лекин қаранг, Жозе салоҳият жиҳатидан "МЮ" дан кам бўлмаган "Челси"га келибоқ, етмиш миллионга яқин пул сарфлади. Виллиан, ЭтоО, Эссьен, Де Брюйне, Шюррле.. Буларсиз "Челси" ҳозирги жойда бўлармиди?
Ёки тренерини ўзгартирган "Сити"ни олинг. Лигадаги энг кучли таркибга эга бўлган жамоа Фернандинио, Негредо, Навас, Йоветичларга юз миллиондан ортиқ сарфлади. Бундай ҳаражатларсиз, Фергюсоннинг ўрнини босиш мумкинмиди Мойесга? Ахир у ҳам таркибдаги муаммолар ҳақида бошданоқ гапирган ва ярим ҳимоячи ва ҳимоячи сотиб олиш ҳақида сўраганди. фақат Феллайни сотиб олинди, у ҳам сўнгги дақиқаларда ва ҳали жамоага фойда келтиргани йўқ.
Шундай ҳолатда ҳам, муаммо ҳар бир клубда бор. "Сити" сафарда ўйнашни энди ўрганди, "Челсми "ўйини ҳам кўпчиликка ёқмаяпти. "МЮ" шу таркиб билан ҳам, агар жароҳатлар бўлмаганда, ўз майдонидаги баъзи очколарни олиши ва бугун турнирнинг бошларида юриши мумкин эди.
Хуллас, муаммолар жуда кўп, Мойес ҳаракат қиляпти, баъзида ўхшаяпти, баъзан йўқ. Тўлиқ айбни унга тўнкаш керак эмас. Бу бир тарафдан яхшидир, мураббий турли ҳолатларга тушиб, у ердан чиқиб кетиши орқали ўзига ишонч ва Манчестердаги ўз номига эга бўлади. Агар ҳаммаси силлиқ кечганида, ҳатто бир икки йил ўтиб ҳам уни "Фергининг жамоасини ўйнататяпти, унинг алоқаси йўқ" деган гаплар бўларди барибир. Энди эса, ҳаммаси ўзиники бўлади. Жавоб берилган сана: 03.01.2014 12:37
|