|
ЖАВОБ: 1. Ҳеч кимга мухлислик қилмадим. "Реал"дан гол урган ўйинчи Туркиядаги жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси етакчиларидан бири эди. Яхши таассурот қолдирган.
2. Биринчидан, Бензема тайёр эмас. Иккинчидан, юз миллионлик футболчига ҳам жой топиб бериш керакку? :)
Умуман олганда, назаримда, Анчелотти хатога йўд қўйди. Роналдуни марказий ҳужумчи сифатида қўйиш, унчалик яхши қарор эмас. Айниқса, "Реал" кўпроқ тўпсиз қолиши мумкин бўлган ўйинда. Нега?
Айтайлик, Бензема каби номинал ҳужумчилар етарлича муддат тўпсиз қолиши, ўз имкониятини кутиб сабр қилиши мумкин. Уларнинг услуби шундай. Давомли тўпсиз ҳаракатланиб, раиқбга босим уюштиради ва керакли пайтда тайёр туради. Роналдучи? У Бенземадан фойдалироқ, яхшироқ гол ура олиши аниқ, аммо мана шу нуқтада унинг номинал ҳужумчи эмаслиги панд беради. У тўпсиз узоқ қолишни истамайди, натижада, тўп ахтариб тез тез орқага қайтаверди. Гоҳ Бэйлга, гоҳ Ди Марияга ҳалақит берди, керакли пайтда эса олдинда "Реал" ўйинчиси қолмади. Роналду ёмон ўйнамади, қачонки, қанотларга ўтганида, ҳужумлар хавфли тус олди, тўғри, лекин қайсидир маънода ўз вазифасидан бироз четланди. Шахсий фикрим, албатта.
3. "Барселона"нинг ҳозирги тренери - Мартино. У Пеп эмас, Виланова ҳам эмас, ўзига яраша услуби бўлиши табиий. Албатта, "Барселона"нинг ажойиб устунлиги бўлган "тика така"дан бутунлай воз кечиш аҳмоқлик, фақат Мартино унга ўзи лозим топган пайтларда мурожаат қилмоқда. Жавоб берилган сана: 30.10.2013 12:31
|