|
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Қўшиламан.
Бўлган воқеа: ЖЧ га чиқа олмаганимизга футболчилар, жумладан, Ливанда гуёки атайлаб ютилмагани ҳақида гаплар кўпайганда, футболчилардан бири жуда жахли чиқди. "Наҳотки, шунақа деб ўйлашса, ахир биз бор кучимизни бердик, муҳим очколарни олдик" деб роса хафа бўлди. Лекин, "Фикрингизни оммага олиб чиқинг, бўлмаса" деганимда, рози бўлмади. шунинг учун мана. Ҳозир ҳам унинг исмини айтмаяпман.
Биласизми, Руни бир пайтлар Мойесга тухмат қилгани учун мураббий у билан судлашган. Ҳозир бирга ишлашмоқда. Тевес-Манчини воқеалари эсингизда, тўғрими? Айтмоқчиманки, бу профессионализм - умумий иш учун шахсий манфаат ва муносабатдан воз кечиб қўйилади. Акси бўлса, инсон ўз манфаатини жамоаникидан баланд қўйган бўлиб чиқади.
Бизда футболчилар ҳам, ҳатто мутахассислар ҳам умумий гаплардан бошқа, таъсир доирасига эга бўлган фикрларни ёки фактларни айтишни исташмайди. Унга бўлган муносабат салбийлашишидан ва кейинги фаолиятига таъсир қилишидан қўрқишади ёки "Оч қорним тинч қулоғим". Норозилик ичига сингиб боради ва озми кўпми бу ҳам, кўрсатадиган ўйинига таъсир қилиши мумкин. Масалан Фарҳод Норбўтаев Абдураимовдан интервью олганини эсланг. Эртасига интервьжа чоп этилган кўп гапларни Абдураимов тан олмади. Ҳа, Абдураимов омма учун бўлмаган гапларни журналистнинг ўзига айтгандир, вазиятни тушунтириш учун. Мураббийни ҳам қораламайман. Аммо умумий муҳит шунақа - ҳеч ким алоҳида ажралиб чиқишни истамайди. Футболчилар ҳам шу. Жавоб берилган сана: 02.10.2013 12:58
|