Famous
|
САВОЛ: Салом. Бирор махсулот камчилигига енгил каралиши хакида сурамокчи эдим.<br />
Масалан, кинофильм экранга чиккандан сунг, кино зур чикса актёрларни олкишлаб кетишади. Ухшамай колса, режиссёр айбдор. Нега айнан режиссёр? Нега жойларни тугри танламаган рассом эмас? Нега кам пул тиккан продюсер эмас? А борингки, нега саёз сюжет ёзган сценарий муаллифи эмас? Кино зур чикса кадр ортидагилар умуман эсланмайди. Факат актёр зур булади. <br />
Бу каби холатлар куп жойларда, савдода, ишлаб чикаришда, хизмат курсатишда, хатто футбол, теннисларда хам учрайди.<br />
Шу хакда нима дейсиз?
Савол берилган сана: 10.10.2013 13:38
|
|
ЖАВОБ: Салом.
Масалан, бирор кино ҳақида ўша соҳа кинотанқидчиларининг фикрларини ўқиганмисиз? Сценарий, рассом ёки дизаёнерлар, костюмлар билан ишлаш, овоз режиссёри, актёр маҳорати, режиссёр ёки оператор хатолари ва ютуқлари ҳақида таҳлилий муносабатлар бўлади. Чунки у - мутахассис, анатомик олим сизга қараб туриб, турли парчаларга бўлган ҳолда тасаввур қила олганидек, улар ҳам ўша кинони тит-питини чиқариб, баҳо бера олишади. Ҳаммаям шу ишни қила оладими? Йўқ, албатта.
Ҳеч қачон футбол мухлисидан мутахассис талқинини ёки ҳеч бўлмаса, бунга уринишни ҳам кутманг. Ҳатто журналистларданам куутмаган маъқул. ҳаракат бўлиши мумкинЮ, лекин ўхшамайди. Улар натижага ёки ўйинга "ёқди-ёқмади" деб баҳо берадилар. Бошқа йўли ҳам йўқ. Ёқса, кимдур мақталади, ёқмаса, албатта кимдур айбдор бўлиб чиқади, нормал ҳолат. Ҳамма жойда шу.
Муаммо сиз айтган даражада намёон бўлаётганининг сабаби, бизда, масалан, шу футболда ҳам, мутахассиларнинг талқини етишмайди. Бўлаётган ҳолатларни мустақил, футбол ўлчовларида таҳлил қилиб, оммага етказаётган бирор мутахассис борми? Ҳа, баъиза кўрсатувларга келиб, сўралган савол бўйича ўз фикрларини бериши мумкин. Лекин шуни касб қилиб, мунтазам ёритаётган мутахассис борми? Йўқ!
Бунинг сабабларига атрофлича тўхталса бўлади, мақола қилиш ниятим бор. Лекин бу - футболимиздаги энг катта муаммо. Нафақат мухлислар, балки мутасаддилар фикрига таъсир ўтказиш учун ҳам керак. Мисол учун, мен "МТЖ мағлубиятига Қосимов айбдор" деб мақола ёздим дейлик. Усмонов буни ўқиб. Акрамовни чақиради. Бу ҳақида нима дейсан, деб сўрайди. Акрамов, "Да, нет, нотўғри, бу оддий назариётча журналист холос, футболни тушунмайди. Аслида мана бунақа мана бунақа" деб илмий тилда бир нарсаларни дейди. Хўш, Усмоновга қайси мулохаза ўринли туюлади? Албатта, профессорники, тўғрими?
Энди худди ўша мен илгари сурган фикрни, бирор хурматли мутахассисЮ масалан, Биродар Абдураимов мақола қилиб чиқса, Акрамов худди шу муваффақият билан рад эта оладими? Усмонов "Ие, Биродар акаям, бир нарсани билар, шунча йил фтубол ичида юрганку?" деб сураши мумкин энди. Энди отмазка бироз қийинроқ кечади, тўғрими? :)
Жавоб берилган сана: 23.10.2013 15:27
|