Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба.

      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7630]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3028]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2039]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1824]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1792]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1631]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1631]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1568]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1567]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1521]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 37 81
3 Вильярреал 37 70
4 Атлетико 37 67
5 Бетис 36 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 49
8 Реал Сосьедад 37 48
9 Райо Вальекано 37 45
10 Атлетик Бильбао 37 45
11 Севилья 37 44
12 Осасуна 37 43
13 Эспаньол 37 43
14 Валенсия 37 43
15 Алавес 37 41
16 Жирона 37 41
17 Эльче 37 40
18 Мальорка 37 40
19 Леванте 37 40
20 Реал Овьедо 37 30

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

01/01 06:00 Бетис - Эльче

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блаттер кетмоқда! Бўшаб қолган курсига 6 даъвогар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / ФИФА Конгресси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қайта сайланганига қарамай, ФИФА президенти Зеп Блаттер истеъфога чиқишга қарор қилди. Буни эса ташкилотда шундоқ ҳам кўп ишлагани, қолаверса, қайта сайланган бўлса-да, ўзига нисбатан кўплаб эътирозлар билдирилаётгани ва кўпчилик ундан норози бўлаётгани билан изоҳлади. «Мен чарчадим. Умид қиламанки, мендан кейин келадиган президент ФИФАда ижобий ўзгаришларни амалга оширади. Сайловгача эса ташкилотни ўзим бошқариб тураман», дея фикр билдирди Йозеф. Аммо унинг бу қарори шубҳа уйғотди. Айрим мутахассислар президент бу билан ФИФАдаги қонунбузарликлардан ўзини олиб қочмоқчи, деган фикрда. Шунинг учунми коррупция борасида текширув олиб бораётган тегишли идоралар Блаттерни ҳам текширишга қарор қилишган.

Айни дамда кўпчиликни бир савол ўйлантиряпти. «Хўш, Блаттернинг ўрнига ким президент бўларкин? «Aif.ru» сайти айнан шу саволга тўхталиб, ФИФАни бошқариши мумкин бўлган 6 нафар номзод рўйхатини эълон қилди.

ШАҲЗОДА АЛИ

Блаттернинг тахтига асосий номзод сайловларда имкониятни бой берган Иордания шаҳзодаси Али бин ал-Ҳусайн бўлиб турибди. У айни дамда ФИФА вице-президенти ва ўарбий Осиё футбол Федерацияси президентидир. Аммо баъзи мутахассислар шаҳзоданинг имкониятини олдингидек эмас, деб баҳолашяпти. Боиси, сайловларда муддатидан олдин таслим бўлгани унга овоз берганларнинг ҳафсаласини пир қилган.

Ал-Ҳусайн дастлаб Уммонда таълим олган. Кейин эса Буюк Британия ва Қўшма Штатларда ўқиган. Спортнинг кураш тури билан ҳам шуғулланиб туради. 

МИШЕЛЬ ПЛАТИНИ

Франция терма жамоаси ва Туриннинг «Ювентус» клубининг етакчи ўйинчиси Мишел Платини футбол оламида севимли футболчи сифатида ном қозониб улгурган, ўз вақтининг машҳур ўйинчисига айланганди. У Европа чемпионлиги ва жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган. Клуб сафида ҳам ақл бовар қилмас натижаларни эгаллаган: икки марта дунёнинг энг кучли футболчиси ва уч марта Европанинг энг яхши тўпурари деб топилган ва «Олтин бутса»га лойиқ кўрилган

Аммо ҳозир Платинини машҳур собиқ футболчи сифатида эмас, Платини-функционер сифатида танишади. Ахир у айни дамда УЕФА президенти, дунё футболидаги иккинчи энг қудратли одам. 2002 йилда ФИФА ва УЕФА ижроия қўмиталари аъзолигига сайланган Платини орадан беш йил ўтиб, УЕФА президенти бўлди.

Платини функционер сифатида футболда анчадан бери амал қилиб келаётган анъаналарни, қолипга айланган одатларни бузиб ташлади. Хусусан, футболда молиявий фэир-плейга амал қилиш керак, деб ҳисоблади. Қолаверса, УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европа лигасини бирлаштириб, битта мусобақага айлантириш тарафдори эди. Аммо бу мақсади ҳали амалга ошгани йўқ ва кўплаб қаршиликларга учраши табиий. 

ВОЛЬФГАНГ НИРСБАХ

Президентлик курсисига учинчи номзод германиялик мутахассис, ФИФА ва УЕФА ижроия қўмитаси аъзоси Вольфганг Нирсбахдир. У айни дамда Германия футбол иттифоқи президенти ҳам ҳисобланади.

Нирсбах фаолиятини немис журналларидан бирида спорт журналисти сифатида бошлаган. Кейинчалик узоқ муддат Германия футбол иттифоқи матбуот хизматида фаолият юритган. Орадан маълум вақт ўтгач мазкур ташкилотнинг бош котибига айланган ва ниҳоят, 2012 йилга келиб, Германия футболининг асосий шахсига айланган.
Нирсбах асосий эътиборини болалар футболини ривожлантиришга қаратган, айнан унинг даврида мамлакатида бу борада сезиларли ўзгаришлар амалга оширилган. 

МИШЕЛЬ Д’ХУГ

Президентликка тўртинчи даъвогар ФИФА ижроия қўмитасининг бельгиялик аъзоси, Бельгия футболи функционери Мишель Д’Хугдир.

Мазкур номзод ҳақидаги маълумотлар унчалик кўп эмас. Фақат бир жиҳатни алоҳида таъкидлаш мумкин, у 2011 йилда Россия футбол федерацияси собиқ президенти Вячеслав Колосков билан яқин алоқа ўрнатган ва 2018 йилги жаҳон чемпионатининг Россияда ўтказилишини қўллаб-қувватлаган. Шундан сўнг турли миш-мишлар тарқалди, улардан бирида Колосковнинг Бельгияга жуда қимматбаҳо расм олиб боргани ва уни Мишелга ҳадя қилгани, бу билан эса уни Россияга овоз беришга кўндиргани таъкидланганди. Бироқ Мишель дарҳол ФИФАга қиммат совғалар ташкилот фаолиятидаги холисликни бузишини билишини етказди ва мазкур миш-мишлар асоссиз эканини айтиб ўтган. 

ИССА ХАЯТУ

Мазкур рўйхатдан камерунлик Исса Хаяту ҳам ўрин олган. 68 ёшли функционер ҳозирда Африка Футбол Конфедерацияси президенти вазифасини баражариб келмоқда. У дунё футболининг энг машҳур шахсларидан бири.

Исса 1988 йилда Африка футболининг энг етакчи шахсига айланган ва ўшандан буён ўз вазифасини оғишмай бажариб келяпти. У спорт билан шуғулланиб юрган кезларида 400 ва 800 метр масофага югуриш бўйича мамлакат чемпионлигини қўлга киритган, шунингдек, баскетбол бўйича миллий терма жамоа сафида ҳаракат қилган, қолаверса, футбол билан ҳам шуғулланган.

Африка футболининг гуллаб-яшнаши унинг номи билан боғлиқ. Хусусан, бу даврда кўплаб кучли ўйинчилар етишиб чиқди. Бунга Нигерия, Камерун, Сенегал ва бошқа терма жамоалардаги футболчилар мисол бўла олади. Бундан ташқари, қитъадан жаҳон чемпионатида қатнашадиган термалар сони ҳам кўпайди.

2002 йилда у ФИФА президентлигига номзодини қўйди. Аммо Блаттер ғалаба қозонди. Орадан маълум вақт ўтгач эса Исса Йозефнинг асосий тарафдорларидан бирига айланди. Бунинг исботи ўлароқ, ҳар бир сайловда Африка қитъаси Блаттерни ёқлаб овоз беради.

Ўз навбатида, у ҳам 2018 ва 2022 йили жаҳон чемпионати мезбонларини аниқлаш борасида порахўрликка йўл қўйганликда айбланмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Россия бу борада Исса билан ҳеч қандай алоқа қилмаган. Аммо Қатар бундан мустасно экан. Миш-мишларга кўра, Исса Қатар футболи мутасаддиларидан бирини таклиф қилиб, унга мундиаль мезбонлигини Қатарга олиб бериш учун ёрдам беришини таклиф қилган экан. 

ЛУИШ ФИГУ

ФИФА президентлигига олтинчи ва сўнгги номзод португалиялик собиқ футбол афсонаси Луиш Фигудир.

Фигу ҳам худди Платини сингари машҳур футболчидан таниқли функционерга айланиб улгурди. У айни дамда Миланнинг «Интер» клубида спорт директори вазифасини бажариб келмоқда. Фигу ҳам президентлик учун Иордания шаҳзодаси билан биргаликда Блаттерга қарши кураш олиб боришни мақсад қилган, аммо кейинчалик ал-Ҳусайннинг фойдасига ўз номзодини қайтиб олганди.

Низомжон ИСЛОМОВ тайёрлади.
МАНБА: “ҲОРДИҚ ПЛЮС”

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:22, 09.06.2015. Ўқилди: 6986 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик