Бугун 7 февраль, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 07.02.2026 00:45
      • Верона
      • 0:0
      • Пиза
      • 07.02.2026 22:00
      • Женоа
      • -:-
      • Наполи
      • 08.02.2026 00:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Торино
      • 08.02.2026 16:30
      • Болонья
      • -:-
      • Парма
      • 08.02.2026 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Удинезе
      • 08.02.2026 22:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Интер
      • 07.02.2026 01:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Ноттингем Форест
      • 07.02.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 07.02.2026 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Сандерленд
      • 07.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 07.02.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Челси
      • 07.02.2026 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брентфорд
      • 08.02.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 08.02.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 07.02.2026 01:00
      • Сельта
      • 1:2
      • Осасуна
      • 07.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 07.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 07.02.2026 22:30
      • Севилья
      • -:-
      • Жирона
      • 08.02.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Эльче
      • 08.02.2026 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Хетафе
      • 08.02.2026 20:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Леванте
      • 08.02.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Бетис
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 07.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • -:-
      • Эрон

Ширер Роналду ҳақида: "Кунига 400 минг маош олиб, иш ташлаш — ғалати ҳолат" [49]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [21]

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби тўлиқ таркиби билан истеъфога чиқарилди [16]

Испания кубоги: Ярим финал баҳсларига қуръа ташланди [13]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [11]

“Андижон” катта жамоага айланиб бўлган, бу ерга совринларни ютишга келдим” - Маҳмуд Маҳамаджонов билан интервью [10]

СПЛ. Роналдусиз "Ан-Наср" "Ал-Иттиҳод"ни таслим қилди [8]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [8]

Мбаппе 5,9 млн евро миқдоридаги қарзи учун "ПСЖ" офисига суд ижрочиларини юборди [8]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [8]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 23 55
2 Милан 23 50
3 Наполи 23 46
4 Ювентус 23 45
5 Рома 23 43
6 Комо 23 41
7 Аталанта 23 36
8 Лацио 23 32
9 Удинезе 23 32
10 Болонья 23 30
11 Сассуоло 23 29
12 Кальяри 23 28
13 Торино 23 26
14 Женоа 23 23
15 Кремонезе 23 23
16 Парма 23 23
17 Лечче 23 18
18 Фиорентина 23 17
19 Пиза 24 15
20 Верона 24 15

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Верона 0-0 Пиза

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

07/02 22:00 Женоа - Наполи
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
19/02 00:45 Милан - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Селекционерлар эътибор беринг, жамоасиз футболчилар!!!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Айни пайтда олий лигада давралар оралиғидаги танаффус эълон қилинган. Элитамиз клублари ҳал қилувчи баҳсларга пухта тайёргарлик кўришмоқда. Айрим жамоаларимиз хориж, қолганлари юртимизда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишмоқда. Машғулотларда эса бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтишмоқда. Табиийки, ҳар бир клуб юзага келган танаффусдан фойдаланиб, ўз таркибини юқори савияли ўйинчилар билан тўлдиришга ҳаракат қилади. Қуйида биринчи даврани жамоасиз ўтказган, мавсумнинг иккинчи қисмига келиб бирорта клуб таркибидан жой олишга умид қилаётган футболчилар хусусида сўз юритамиз.

Шавкат РаимҚулов

Тажрибали ҳимоячи Шавкат жорий мавсумнинг биринчи даврасида ҳеч қайси жамоа рўйхатидан ўрин олмади. Бунга футболчининг жароҳати сабаб бўлди. Ҳимоячи қишда «Андижон» машғулотларида бир муддат қатнашган бўлсада клуб унинг хизматидан воз кечди. Шундан сўнг Раимқулов фаолиятини тугатганлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлганди. Лекин футболчи иккинчи даврада олий лигамизнинг бирорта жамоаси таркибида ўйнашни мақсад қилган. Сўнгги йилларда Шавкатнинг фаолиятида кескин пасайиш юз берди. Натижада футболчи бир клубда узоқ вақт ўйнай олмаяпти. Қолаверса, жароҳатлар, Раимқуловга ўз имконияти даражасида ўйнашга тўсқинлик қиляпти.

 

Дилшод Жўраев

«Бунёдкор»нинг энг истеъдодли ярим ҳимоячиларидан бири сифатида тан олинган Дилшод Жўраев биринчи даврада «қалдирғочлар» таркибида кўринмади. Сергей Лушан уни асосий жамоа сафига қўшишни истамади. Натижада Дилшод бир муддат «Бунёдкор-2» клуби­ сафида биринчи лига баҳсларида тўп сурди. Эндиликда эса Жўраев иккинчи даврада ўзига янги жамоа топиш илинжида. Маълумотларга кўра, ярим ҳимоячи ҳал қилувчи босқичда олий лиганинг бирорта клуби шарафини ҳимоя қилмоқчи. Мавсум бошида қаҳрамонимизга «Андижон»дан таклиф тушган ва ўшанда унинг «бургутлар» сафига ўтиши амалга ошмаганди. Балки у энди «Андижон» таркибига қўшилар?

 

Шуҳрат Йўлдошев

«Металлург» сафида 8 мавсум давомида тўп сурган ярим ҳимоячи ҳам иккинчи даврада фаолиятини элита клуби сафида давом эттиришни мақсад қилган. «Маъданчилар»нинг етакчисига айланган Йўлдошев жорий мавсум арафасида негадир бекободликлар сафини тарк этди. Шундан кейин у бирорта жамоа­да ўйнагани йўқ.

Рустам Мирсодиқов Йўлдошевнинг имкониятларини бошқаларга нисбатан анча яхши билади. Бу эса унинг яна собиқ клуби таркибига қайтишига туртки бўлиши ҳеч гапмас.

 

Зайниддин Тожиев

Жорий мавсум арафасида «Бухоро» таркибига қўшилган Зайниддин Тожиев биринчи давра баҳслари якунланмасидан амалдаги шартномасини бекор қилди. Бунга нима сабаб бўлганлиги эса бизга номаълум. Шунга қарамай, Тожиевларнинг каттасига элитамиз клубларидан таклиф бўлиши аниқ. Ахир у улкан тажрибага эга ҳамда иккинчи даврада ҳар қандай жамоани кучайтира олади. Тўғри, тўпурар Зайниддин Тожиевнинг вақти ўтди. Аммо йиллар давомида тўпланган тажриба муҳим учрашувларда асқотиши  эҳтимолдан холи эмас.

 

Алибобо Раҳматуллаев

Алибобо Раҳматуллаевнинг истеъдодли ва келажаги порлоқ ярим ҳимоячи бўлиши кутилганди. Лекин унинг ишлари унчалик юришмаяпти. «Бунёдкор»дан кетганидан сўнг ёш хавбек «Пахтакор» билан шартнома тузди. Жорий мавсум старти арафасида «Бухоро»га ўтди. Мазкур жамоада Алибобонинг етакчига айланиши, Александр Мочиновнинг унга имконият тақдим этиши кутилганди. Аммо Раҳматуллаев бухороликлар таркибида ўзини кўрсата олмади. Вақтини асосан захира ўриндиғида ўтказиб, ёшлар лигасида тўп сурди. Бунинг натижасида футболчи биринчи давра учрашувлари якунланмасдан, «Бухоро»ни тарк этишга қарор қилди. Энди Раҳматуллаев эркин агент сифатида иккинчи даврада истаган клуби сафидан жой олиши мумкин.

Янги жамоасига унинг иқтидори ва тўплаган тажрибаси ёрдам бериши муқаррар. Қолаверса, Алибобонинг фаолиятини хорижда давом эттирмоқчи эканлиги тўғрисида ҳам хабарлар бор.

 

Темур Кагиров

Бир пайтлар «Пахтакор»да тўп сурган, «Андижон»нинг сардори ва етакчи футболчиларидан бири бўлган Темур Кагиров ўтган йили «Олмалиқ»да иши юришмагач, жорий мавсум арафасида яхши ниятлар билан «Навбаҳор» таркибига қўшилганди. Аммо Кагиров Наманганда ҳам захира ўриндиғидан жой олди ва асосан ёшлар лигасида тўп сурди. Бунга наманганликларнинг ҳимоя чизиғида рақобат кучлилиги сабаб бўлдими ёки тажрибали ҳимоячининг ўйинида пасайиш юзага келганми, буниси бизга қоронғу. Лекин кимнинг қандай формада эканлигини мураббий яхши билишини унутмаслик даркор.

«Навбаҳор»да ҳам ўйин амалиётига эга бўлолмаган Кагиров давралар оралиғида жамоани тарк этишга қарор қилди.

 

Ғайрат Ҳасанов

«Нефтчи»даги ёрқин ўйинлари орқали бир пайтлари миллий терма жамоамиздан ҳам чақирув олган тажрибали посбон негадир биринчи даврада бирортаям клуб таркибида кўриниш бермади. Хабарларга қараганда, Ғайрат айни пайтда Фарғона Давлат университетида таҳсил оляпти. Шунингдек, кипер кейинчалик фаолиятини мураббийлик соҳасида давом эттириш ниятида шекилли, «С» мураббийлик лицензиясини қўлга киритди. Кези келганида Ҳасановнинг эндигина 32 ёшга тўлганлигини ҳам эътироф этиш жоиз. Дарвозабонларнинг 30 ёшдан кейин «очилиш»­ларини инобатга олсак,           Ғ­айратнинг­ ҳали элитамиз клубларига фойдаси тегишига ишончимиз комил.              

 

Александр Клецков

Бир пайтлари «Пахтакор» клуби ва миллий терма жамоамизда ажойиб­ ўйинлар намойиш этган тажрибали ҳимоячи Александр Клецков ўтган йили Фарғонанинг «Нефт­чи» клубида тўп сурганди. Аммо жорий мавсумнинг биринчи даврасида Саша у бирорта жамоада кўриниш бермади. Бунинг сабаби аниқ эмас. Лекин Клецковнинг эндигина 30 ёшга тўлганлигини эътиборга олсак, Александрнинг ёрқин ўйинлари ҳали олдинда.

 

Азиз Алижонов

Бир пайтлари «Нефтчи»нинг кашфиётларидан бирига айланган ушбу ярим ҳимоячи ўтган мавсумни ҳам фарғоналиклар таркибида якунлаганди. Лекин жорий йилнинг ўтган даври давомида бирорта клуб рўйхатидан ўрин олмади.

Яқинда 30 ёшга тўлган Алижоновни иккинчи даврада олий лиганинг бирорта жамоаси таркибида кўрамиз, деган умиддамиз.

 

Игорь Михайлов

Бир пайтлари миллий терма жамоамиз ва Россия клубларида ёрқин ўйин намойиш этган тажрибали дарвозабон Игорь Михайлов сўнгги мавсумларда Самарқанднинг «Динамо» клуби шарафини ҳимоя қилганди. Аммо ўтган йили бор-йўғи 4та учрашувда майдонга тушган тажрибали кипер «кўҳна шаҳарликлар» сафини тарк этишга қарор қилди. Игорь жорий мавсумнинг биринчи даврасида бирорта жамоада кўриниш бермади.

Шу йилнинг 24 февралида 35 ёшга тўлган Михайловни балки иккинчи даврада бирорта клуб ўз сафига қўшиб олар.

 

Акмал Бозоров

«Динамо»нинг етакчи ҳимоячиларидан бири Акмал Бозоров жорий мавсум арафасида самарқандликлар таркибини тарк этганди. Лекин у 24-миллий чемпионатимизнинг биринчи даврасида бирорта жамоа рўйхатидан ўрин олмади.

Акмал яна қадрдон клубида тўп суришни хоҳлайди, шекилли, айни пайт­да «кўҳна шаҳарликлар»нинг Дукентдаги ўқув-машғулот йиғинларида қатнашмоқда. Бозоровнинг ҳаракатлари «Динамо» мураббийларида яхши таассурот қолдирса, у иккинчи даврани яна самарқандликлар таркибида бошлайди.

 

Темур Султонов

«Навбаҳор» ва «Бухоро» клубларининг собиқ ҳимоячиси жорий йилнинг биринчи ярмини легионер сифатида Қирғизистон олий лигаси иштирокчиси «Олой» (Ўш) клуби таркибида ўтказди. Темур айни пайтда Қирғизистон чемпионатида танаффус юзага келганидан фойдаланиб,  юртимизга қайтди.

Балки олий лига клубларидан таклиф тушса у Ўзбекистонда қолар...

 

Аюбхон Гаппаров

Ўсмирлар терма жамоасидаги ёрқин ўйинлари туфайли инглиз журналист­лари томонидан «ўзбек Руниси» деб номланган Аюбхон Гаппаров жорий мавсумнинг биринчи ярмида Темур Султоновга жамоадош бўлди. У ҳам айни пайтда юртимизга қайтган. Маълумотларга қараганда, Гаппаровга айни пайтда Таиланд ва Малайзия клубларидан таклифлар бор.

Лекин элитамиз жамоалари ташаббус кўрсатишса, Аюбхон фаолиятини миллий чемпионатимизда давом эттиришга қарши эмас. Зеро, у мутахассисларга «Навбаҳор» ва «Андижон» клубларидаги ўйинлари орқали яхши таниш.

*      *     *

Шунингдек, бир пайтлари олий лигаси «ҳавоси»дан баҳраманд бўлган Ярослав Крушельницкий, Темур Яфаров, Темур Ҳакимов, Илдар Магдеев, Собир Усмонхўжаев, Анвар Раҳимов (барчаси «Оқ-тепа»), Илҳом Суюнов, Воҳид Холбоев, Исроил Эргашев, Фаррух Нурлибоев (барчаси «Локомотив-БФК»), Леонид Кошелев, Музаффар Умрзоқов, Олим Новкаров (барчаси «NBU-Осиё»), Алишер Тўхтасинов («УзДонгЖу»), Дониёр Усмонов, Баҳром Йўлдошев, Абдураззоқ Жўраев, Абдулазиз Султонов, Соҳиб Абдуллаев (барчаси «Хотира-79»), Исроил Турсунов («Косонсой»), Азиз Ибрагимов («Цементчи»), Алишер Азизов («Обод»), Константин Боев («Машъал-2»), Нодир Тешабоев («Зомин»), Ғайрат Ўдаев, Маркс Қуронбоев, Илёс Хайров, Ринат Байрамов (барчаси «Хоразм») сингари футболчилар ҳам биринчи лига жамоаларида тўп суришмоқда.

Улуғбек УМАРОВ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:30, 25.07.2015. Ўқилди: 5027 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 13
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 8
4 Комо Анастасиос Дувикас 8
5 Ювентус Кенан Йылдыз 8
6 Верона Гифт Орбан 8
7 Милан Рафаэл Леау 7
8 Удинезе Кинан Дэвис 7
9 Интер Хакан Чалханоглу 7
10 Болонья Риккардо Орсолини 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.