Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 20.06.2025 03:00
      • Сиэтл Саундерс
      • 1:3
      • Атлетико
      • 20.06.2025 06:00
      • ПСЖ
      • 0:1
      • Ботафого
      • 20.06.2025 21:00
      • Бенфика
      • 6:0
      • Окленд Сити
      • 20.06.2025 23:00
      • Фламенго
      • 3:1
      • Челси
      • 21.06.2025 03:00
      • Лос-Анжелес
      • 0:1
      • Эсперанс
      • 21.06.2025 06:00
      • Бавария
      • -:-
      • Бока Хуниорс
  • Суперлига
      • 20.06.2025 20:00
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Бухоро
      • 20.06.2025 20:00
      • Машъал
      • 1:3
      • Насаф
      • 21.06.2025 20:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • ОКМК
      • 22.06.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.06.2025 20:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Сурхон
      • 22.06.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 13 31
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Нефтчи 12 23
5 Навбаҳор 12 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 13 15
9 Хоразм 13 14
10 Андижон 13 14
11 Сурхон 12 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 13 13
14 Қўқон-1912 12 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 12 6

Ўтган ўйинлар. 13-тур

13-тур Сўғдиёна 1-0 Хоразм
13-тур Андижон 1-1 Қизилқум
13-тур Нефтчи 1-0 Бухоро
13-тур Машъал 1-3 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

21/06 20:00 Навбаҳор - ОКМК
22/06 20:00 Пахтакор - Қўқон-1912
22/06 20:00 Шўртан - Сурхон
22/06 20:00 Динамо - Бунёдкор

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Келинг, барчамиз Бабаянни қўллаб-қувватлайлик!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Хабарингиз бор, кеча Самвел Бабаян устозлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи, 7-тур ўйинлари доирасида Шимолий Корея термасига қарши баҳс юритди. Анчагина қизиқарли кўриниш олган мазкур матч якунида ғалаба ўзбекистонлик футболчиларга насиб этди – 3:1.

Сардор Рашидов.JPG

Шу ўринда эътиборингизни бир жиҳатга тортишни истардик: Кечаги ўйин давомида бир неча бор стадионни тўлдириб ўтирган мухлислар “Самвел Бабаян!, Самвел Бабаян!” дея ҳайқиришди. Бу нимадан далолат? Бабаяннинг бош жамоамиз устозига айланганида унинг мураббийлик салоҳиятига бироз иккиланиш билан қараган кўпчилик мухлислар ҳам эндиликда ушбу мутахассисига ишона бошлашдими?! Бизнингча, шундай!

Ўзбекистон ва КХДР 3-1_5.JPG

Зеро Самвел Бабаян секин-аста миллий терма жамоада ўзгаришлар қила бошлади, у бош жамоамизга ўз фалсафасини сингдириб бормоқда. Натижада эса терма жамоамиз кўрсатаётган ўйин юртимиздаги футбол ишқибозларига манзур бўлмоқда! Нега, дейсизми?! Қани айтингчи, терма жамоамизнинг кечаги намойиш қилган ўйини қайси ўзбек футбол ишқибозига ёқмади? Қайси мухлиснинг кечаги ўйиндан сўнг кайфияти хуш бўлмади?!

Samvel Babayan_UZB

Келинг, шу ўринда Самвел Бабаяннинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувига келгач амалга оширган ишларига қисқача тўхталиб ўтсак.

Тошкентнинг “Пахтакор” клубида фаолият олиб бориб келган ушбу мутахассис июн ойи охирида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Самвел Бабаян ишни футболимиз жамоатчилиги вакиллари билан бирма-бир суҳбатлашиб олишдан бошлади. Дастлаб футбол клубларининг фан клублари фаоллари билан учрашув ташкил этилди. Яна Олий Лига жамоалари бош мураббийлари-ю журналистлар билан ҳам Самвел Бабаян алоҳида суҳбат қурди. Унинг нега ишни айнан барча билан бирга-бир гаплашиб олишдан бошлаганини дастлаб кўпчилик англамаган эди, рости. Мана энди барчамиз тушуниб турибмизки, Самвел Бабаян ўша пайтдаёқ узоқни ўйлаб иш тутган экан.

Uzbekistan National Team_Coaches_BABAYAN S.jpg

Яъни, кечаги ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян таъкидлаганидек, терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқишини истар эканмиз, барчамиз бирлашишимиз лозим!

- Мени бош мураббий этиб тайинлашган пайти катта ғурурга тўлган эдим. Зеро мен бутун футболимиз тарихидаги энг зўр футболчиларга устозлик қилмоқдаман. Аммо сизлар (журналистлар)нинг орангизда бунга қўшилмайдиган қандайдир “ақллилар” бор. Истардимки, барчамиз бир мақсадни кўзлар эканмиз, бир-бирмизга ишонайлик. Барчамиз бирлашадиган вақт келди. Ишонинг, бу футболчилар бизда қачонлардир бўлган энг яхши ижрочилар. Уларни танқид қилиш ўринга қўллаб-қувватлашингизни сўраган бўлардим, - деди Бабаян.

Мана Самвел Бабаян сиз-у биздан нимани истамоқда?! Бирлашиш – барчанинг бир ўй, бир мақсад йўлида ҳаракат қилиши! Бизнинг мақсадимиз эса ҳозирча бизга ушалмас орзу бўлиб қолаётган мундиалга бориш. Нега Ўзбекистон терма жамоаси шу пайтга қадар Жаҳон чемпионатлари финал босқичларида иштирок этмаган? Чунки футбол жамоатчилиги вакиллари, журналистлар-у мухлислар доим ҳам “бир ёқадан бош чиқар”ган эмаслар… Келинг бу гал шундай қилишга уриниб кўрайлик, балки бу сафар мундиал йўлланмасини қўлга киритармиз!..

Ўзбекистон ва КХДР_.JPG

Келинг, нега терма жамоага бу футболчи чақирилди? Нега анави футболчи таркибдан четда қолди? Нега “ёши ўтган” ўйинчилар бош жамоага ҳамон жалб этилмоқда?, деган ва шунга ўхшаш саволларни бироз четга суриб турайлик. Келинг, бош мураббий ишига бу гал “аралашмай” турайлик… Келинг, миллий терма жамоамизни шунчаки ОДДИЙ МУХЛИС сифатида қўллаб-қувватлайлик! Таркибни танлаш, учрашувда майдонга кимни тушуриш каби масалаларда бош мураббийга маслаҳат бериш одатимизни бироз унутиб турайлик, ахир натижага барибир ўша бош мураббий жавоб беради-ку! Барчамиз Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати финал босқичига чиқишини истар эканмиз, келинг бирлашиб БИР ЖАМОА бўлишга уриниб кўрамиз!

Samvel BABAYAN_UZBEKISTAN.jpg

Ажаб эмас, айнан Самвел Бабаян сиз-у бизнинг ҳозирча ушалмаётган орзуимизни рўёбга чиқарса..! 

  Зоҳирбек Акрамхонов.
Манба: sports.uz
Киритилди: 12:59, 13.11.2015. Ўқилди: 6672 марта. Фикрлар: 22 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 6
4 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
6 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
7 Бунёдкор Луис Качорри 5
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
10 Нефтчи Зоран Марушич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.