Бугун 4 май, 2026 йил, душанба.

      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • 3:1
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • 0:0
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:0
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • 2:0
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:0
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • 1:2
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 34 88
2 Реал Мадрид 34 77
3 Вильярреал 34 68
4 Атлетико 34 63
5 Бетис 34 53
6 Сельта 34 47
7 Хетафе 34 44
8 Атлетик Бильбао 34 44
9 Реал Сосьедад 33 43
10 Осасуна 34 42
11 Райо Вальекано 34 42
12 Валенсия 34 39
13 Эспаньол 34 39
14 Эльче 34 38
15 Мальорка 34 38
16 Жирона 34 38
17 Алавес 34 36
18 Севилья 33 34
19 Леванте 34 33
20 Реал Овьедо 34 28

Ўтган ўйинлар. 34-тур

34-тур Жирона 0-1 Мальорка
34-тур Вильярреал 5-1 Леванте
34-тур Валенсия 0-2 Атлетико
34-тур Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
34-тур Осасуна 1-2 Барселона
34-тур Сельта 3-1 Эльче
34-тур Хетафе 0-2 Райо Вальекано
34-тур Бетис 3-0 Реал Овьедо
34-тур Эспаньол 0-2 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 34-тур

05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Игнатий Нестеровнинг даври ўтди(ми)?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбек футболи тарихидаги энг яхши дарвозабон ким экани ҳақида гап кетганда ҳеч иккиланишсиз ҳамма Игнатий Нестеров номини тилга олса керак. Зеро Нестеров охирги 10 йиллик ичида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг биринчи рақамли посбони бўлиб келди ва у ўнлаб муҳим ва қийин учрашувларда миллий терма жамоамиз жонига аро кирди. Буни ҳар бир ўзбек футбол ишқибози жуда яхши билади.

Аммо сўнгги пайтларга келиб барчамиз гувоҳи бўлаётганимиздек, Игнатий Нестеров кўпинча терма жамоа захира ўриндиғидан жой ола бошлади. Хўш, бу нима билан боғлиқ экан? Нестеровга жиддий рақобатчи пайдо бўлдими? Ёки чиндан Игнатнинг ёши ўтиб қолдими? Қуйида шу саволга жавоб излашга ҳаракат қилиб кўрсак…

NESTEROV.jpg

Игнатий Нестеров жорий мавсум аввалида жиддий жароҳат олди. Хатто дастлаб унинг бутун бошли бир мавсумни майдондан ташқарида ўтказиб юбориши тахмин қилинганди. Аммо тажрибали посбон ўзида куч топа олди ва икки ойдаёқ сафга қайтди. Лекин Вадим Абрамов жароҳатдан тузалган Игнатий Нестеровни ҳадеб асосий таркибда майдонга туширавермади. “Локомотив” жамоаси дарвозасини кўплаб ўйинларда Маъмур Икромов қўриқлади. Шубхасиз, бу Нестеровдек ўта маҳоратли ва шу билан биргаликда кўп йиллар давомида фақат асосий таркиб аъзоси бўлиб келган дарвозабонга руҳий жиҳатдан ҳам таъсир этгани тайин. Оқибатда Нестеров жорий йилги мавсум давомида Олий Лиганинг аксарият учрашувларини захира ўриндиғидан кузатишга мажбур бўлди.

Nesterov.jpg

Шундай бўлсада, миллий терма жамоамизнинг собиқ бош мураббийи Миржалол Қосимов улкан тажрибага эга бўлган Игнатий Нестеровга ишонч билдиришда давом этди. Аммо Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувини Самвел Бабаян қўлга олгач Игнатий чиндан захира дарвозабонига айланиб қолди. Зеро охирги учрашувларнинг барчасида Александр Лобанов бошланғич таркибда майдонга тушмоқда.

Бабаяннинг ҳам нега бундай йўл тутаётганини тушуниш мумкин. Зеро Лобанов сўнгги йилларни айнан Самвел Бабаян кўз олдида ўтказди ва терма жамоамиз устози ушбу голкипернинг салоҳиятини ва нималарга қодир эканини жуда яхши билади. Қолаверса, Бабаян ўз клубида ҳам доимий ўйин амалиётига эга бўлмаётган Нестеровни майдонга тушуриб, таваккал қила олмайди. Натижада сиз-у биз билган, барчамиз меҳр қўйган Игнатий Нестеров захира дарвозабонига айланиб бормоқда.

Ignatiy Nesterov_UZB.jpg

Бу ҳолат кўплаб мухлис-у мутахассисларга бошида маъқул тушмади. Боиси барчамиз охирги 10 йил давомида бош жамоамиз дарвозасида фақат Нестеровни кўришга ўрганиб қолгандик. Энди эса миллий термамиз дарвозасини муҳим ўйинларда бошқа бир посбон қўриқламоқда. Буни қабул қилиш қанчалик қийин бўлмасин, кўникишга мажбурмиз. Зеро ҳар қандай футболчи фаолиятида ҳам қачондир бундай “шўнғиш”лар бўлиши тайин. Барча ҳам қарийди, ёши ўтгач эса маҳорат қанчалик юксак бўлмасин, жисмоний жиҳатдан 90 дақиқа юқори даражада ўйин кўрсатишнинг имкони бўлмай қолади.

Игнатий Нестеровда ҳам худди шу жараён кузатилаётган бўлса ажаб эмас. Зеро Игнат 32 ёшни қаршилашга улгурди. Бу ёшда юқори даражада ҳаракат қилиш эса осон эмас. 2002 йилдан буён Ўзбекистон терма жамоаси сафига жалб этиб келинаётган посбон аллақачон 92 та ўйин ўтказишга улгурган. Бу эса тақсинга сазовор натижадир! Зеро 13 йил давомида юқори савияни ушлаб туриш учун чиндан профессионал бўлиш талаб этилади.

Ignat Nesterov.JPG

Шубхасиз, аллақачон ўзбек футболи тарихидаги энг яхши дарвозабон номини ўзиники қилишга улгурган Игнатий Нестеровнинг яна бир неча мавсум давомида фаолият юритиши тайин. Ишонамизки, Игнат ҳали терма жамоа таркибидаги 100-юбилей учрашувини ҳам ўтказади. Лекин вақт олий ҳакам! У ҳеч кимни аяб ўтирмаслиги аниқ. У кўпчиликка кутилмаганда марра яқин эканини кўрсатиб қўяди. Истардикки, Игнатий Нестеровнинг финиши ҳали келмасин, Игнат ўзи орзу қилганидек мундиалда майдонга тушиш бахтига муяссар бўлсин! Ўзбек футболида эса Нестеровдек жонкуяр ва фидоий дарвозабонлар - Игнатий Нестеровнинг издошлари кўпайсин! Ишончимиз комил, бундан миллий футболимиз фақат ютади!.. 

  Nesterov_Krimets.jpg   Зоҳирбек Акрамхонов.
Манба: sports.uz
Киритилди: 12:19, 15.11.2015. Ўқилди: 4568 марта. Фикрлар: 17 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 15
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 14
8 Барселона Роберт Левандовски 13
9 Сельта Борха Иглесиас 13
10 Атлетико Александр Серлот 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик