Бугун 4 май, 2026 йил, душанба.

      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • 3:1
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • 0:0
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:0
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • 2:0
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:0
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • 1:2
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 11 28
2 Пахтакор 11 26
3 Бухоро 11 20
4 Бунёдкор 11 19
5 Навбаҳор 10 19
6 ОКМК 11 16
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 11 12
13 Динамо 11 11
14 Қўқон-1912 11 11
15 Сўғдиёна 11 9
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна
11-тур ОКМК 0-0 Нефтчи
11-тур Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
11-тур Сурхон 1-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёқимли таассурот

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Бугун миллий чемпионатимизнинг навбатдаги мавсуми ҳам ниҳоясига етади. Жорий йилги олий лига ўйинлари анча қизиқарли тус олди. Кутилмаган натижалар, финиш арафасида интриганинг ортиши, баҳслардаги қизғинлик... Ўз навбатида, бу йил бир қатор футболчилар ўзларининг ижобий сифатларини кўрсатишга ҳам улгурдилар. Уларнинг айримлари ўз номларини ўзбек футболи мухлисларига аллақачон танитиб улгурган бўлишса, бошқалари мавсум кашфиётига айланишди. Кимдир тўпурарлик қобилиятини намойиш этди, яна кимлардадир ёшлик шижоати устунлик қилди. Натижада, бу футболчилар намо­йиш этган ўйинлар эътирофга лойиқ кўрилди.

Баҳриддин ВАҲОБОВ («Қизилқум»)

Сўнгги йилларда миллий чемпионатимизда тўп-урар ҳужумчилар тан­қис экани кўп ва хўп гапирилди. Форвардлар муаммоси асосий мавзулардан бирига айланди. Жорий мавсумдаги кўрсаткичлар олдинги чизиқ вакиллари ўзларининг манзилларига ёғдирилган танқидлардан тўғри хулоса ясашганига ишора. «Қизилқум» аъзоси Баҳриддин Ваҳобов учун мавсум муваффақиятли тарзда кечди. Тўғри, у ҳали олий лига тўпурарлигини расман қўлга киритмади, лекин урган голлари билан барчанинг ҳайратини оширди. Маҳоратли форвард ўтган мавсумда жароҳати боис ишончли ўйнай олмаганди. Мана, бу йил у анча очилди. Сўнгги тур арафасида чемпионатда киритган тўплари сони 21тани ташкил қилмоқда. Унинг ижросидаги «хет-трик»лар гувоҳига айландик. Хуллас, Ваҳобов тўпурарлик қобилиятини йўқотмаганини барчага исботлади.

 

Санжар ШОАҲМЕДОВ («Локомотив»)

Анча вақтдан бери мазмунли ва чиройли ўйинлари билан ўсиб келаётган футболчилардан яна бири. «Локомотив»га ўтиши унинг қандай салоҳиятга эга эканини кўрсатди. Санжар бугунги кунда «Локо» етакчиларидан бирига айланган. Майдонни кўра олиш қобилияти ва шерикларини чиройли «пас»лар билан таъминлаши мақтовга лойиқ. Шоаҳмедов гол уриш бобида ҳам ҳужумчилардан асло қолишмади. Эндигина 25 ёшни қарши олган ярим ҳимоячининг миллий терма жамоа йиғинларига таклиф этилаётганлиги унинг клубда муносиб иштирок этаётганидан далолат. Санжарнинг очилишида Абрамовнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Вадим Карленович унинг иқтидорини ўз вақтида пайқаб, Шоаҳмедовни «Локо»га таклиф этди. ОЧЛ ва ички чемпионатда мунтазам равишда майдонга чиқариб, ўйин услубини сай-қаллантириб борди.

Элдор ШОМУРОДОВ («Бунёдкор»)

Элдор Шомуродов - шубҳасиз, мавсум кашфиётларидан бири. «Бунёдкор»га ўтиш орқали олдинга муҳим қадам ташлади. Бунгача эса «Машъал»да ўз ўрнини кутишига тўғри келганди. Буни қарангки, «Бунёдкор»нинг таклифини қабул қилиб, «қалдирғочлар» сафини тўлдириши унга омад келтирди. Сергей Лушан ишлаган вақтда мунтазам ўйин амалиётига эга бўлди, онда-сонда гол ура бошлади. Якунда клубнинг асосий ҳужумчиси даражасигача кўтарилди, миллий терма жамоага чақирилди. Ҳаттоки, Баҳрайн билан ўйинда тўп киритиб, бош жамоадаги илк голини нишонлади. Бир сўз билан айтганда, Шомуродов учун бу йил омадли тарзда кечди.

 

Шаҳбоз ЭРКИНОВ («Навбаҳор»)

Жорий мавсумнинг энг яхши футболчиларидан бирига даъвогарлик қила оладиган футболчи олий лигада анчадан бери бунча кўп гол урмай қўйганди. Асосан кетма-кет олган жароҳатлари, нурсиз ўйинлари билан ёдда қолаётганди. Мана, сўнгги икки йилда Эркинов «Навбаҳор»нинг асосий ҳужумчисига айланди. Жамоада Улуғбек Бақоев сингари тажрибали ҳужумчи бўлишига қарамай, Бахтиёр Ашурматов Шаҳбознинг хизматларига кўпроқ таянди. Бу эса муҳим ўйинларда ўзини оқлади. Жорий мавсум ушбу форвард учун омадли келди. Айтиш жоиз, Шаҳбоз сўнгги турда яна тўп киритиб, ҳисобидаги голлари сонини ошириб олиш имкониятига эга.

 

Икром АЛИБОЕВ («Локомотив»)

Бу футболчини ҳеч иккиланмай мавсумнинг биринчи рақамли кашфиёти, десак муболаға бўлмас. «Локомотив» ёшлар жамоасидаги ўйинлари орқали Вадим Абрамовнинг эътиборига тушди. Янгиер футбол мактабида таҳсил олган Икром 2011 йилда Равшан Бозоровнинг ташаббуси билан «Локо»га келди. Ке-йинчалик уч йил давомида клубнинг ёшлар жамоаси сафида тобланди. Жорий йилдан эса унга асосий таркибда майдонга тушиш имконияти берилди. Алибоев янги муҳитга тез киришиб кетиш билан биргаликда яхши ўйнай бошлади, муҳим голларни урди. Натижада Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилди, олимпия терма жамоаси йиғинларига жалб этилди. Келгуси йилнинг январь ойида Қатарда ўтадиган Осиё чемпионатида Алибоевдан ёрқин ўйинлар кутиб қоламиз.

Аваз НУР

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:34, 21.11.2015. Ўқилди: 3124 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Бухоро Шерзод Эсанов 5
6 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик