Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

10/09 19:00 Насаф - Бухоро
11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3790 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал» — «Барселона» - 0:4. Мағлубиятнинг 5 сабаби

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол оламида яна бир вақтли истеъфо амалга ошириладиган кўринади. Бу сафар мавсум бошида «қироллик клуби»ни қабул қилиб олган Рафаэль Бенитес, афтидан, муддатидан илгари лавозимини тарк этиши мумкин. Бунинг сабабини эса тушунгандирсиз, албатта, бу «Эл-класико»даги мағлубият.

Тўғри, бир томондан «Барселона» кучли жамоа, ахир «Реал» унга биринчи марта мағлуб бўлаётгани йўқ-ку, дерсиз. Аммо Мадрид жамоаси яқин йиллар ичида «Барселона»дан бунақанги шармандали мағлубиятга учрашмаганди. Ҳа, ўйиндан олдин ҳеч ким, ҳатто Каталония клуби мухлислари ҳам 0:4 ҳисобидаги ғалабани кутишмаганди. Хўш, бу қақшатқич мағлубиятнинг сабабчиси ким? Кўпчилик бунда Бенитесни айбламоқда. Чиндан ҳам у қўллаган тактика бу сафар ўзини оқлагани йўқ. Қуйида «Реал»нинг мағлубиятига сабаб бўлган омилларни келтириб ўтамиз.

ЎТА ҲУЖУМКОР ТАРКИБ
Рафаэль Бенитеснинг биринчи ва энг қўпол хатоси таркиб билан боғлиқ бўлди. Мутахассис ўта ҳужумкор таркибни майдонга ташлади. Натижада 4-3-3 схемаси якунда жамоага қимматга тушди. Одатда, бу тактика Кроос, Модрич ва Хамеснинг марказда ҳаракат қилиши, Бейлнинг эса қанотни эгаллаши билан изоҳланарди. Олдинги мураббий — Карло Анчелоттининг ҳам тактикаси шунга яқинроқ эди. Натижаларга эътибор қиладиган бўлсак, Анчелотти даврида жамоа асосан кичик ҳисобдаги ғалабаларга таяниб қолган, аммо ўйинда сифат сезилмасди. Худди шу ҳужумкор тактика Бенитеснинг ҳам бошига бало бўлди. Кўплаб мутахассислар таянч зонасида Каземирони тушириш кераклигини таъкидлашяпти. Чунки таркибда яққол таянч мудофаа чизиғида тўп сурадиган футболчи йўқ эди.

Тўғри, баъзан Бенитеснинг қарорлари ўзини оқлаб туради. Хусусан, 2005 йилги УЕФА Чемпионлар лигаси финалида у таянч футболчиси Диди Хаманни чиқариб юборган ва уч нафар ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилганди. Натижада унинг жамоаси мўъжизакор ўйин намойиш этиб, керакли ҳисобни қўлга киритганди. Аммо бу омадга боғлиқ таваккал, холос. Қолаверса, бу галги рақиб «Барселона» эди.

Тактика билан боғлиқ иккинчи хато Карим Бенземанинг асосий таркибда туширилиши бўлди. Чунки Бензема анча пайтдан бери ўйнай олмаётган, табиийки, формасини йўқотганди. Бундай ўйинчини асосий таркибда тушириш учун рақиб ўртамиёна клуб бўлиши керак. Лекин «Барселона»га қарши Бенземанинг ҳозирги ҳолати ҳеч қандай фойда бермади. Аксинча, франциялик футболчи бир қанча қулай вазиятларни кўкка совурди.

ТЕЗКОР ПРЕССИНГ
Бенитес «Барселона»га қарши ўта тезкор прессинг қўллади. Ваҳоланки, бу услубнинг яхши ва ёмон томонлари бор эди. Яхши томони, агар рақиб футболчилари тезкор прессингдан довдираб қолишса, керакли натижани қўлга киритиш мумкин эди. Бордию акси бўлса, бу «Реал»га қимматга тушарди. Тезкор тўп узатишларга асосланган тактикани пухта ўзлаштирган Луис Энрике шогирдларини эса бундай прессинг билан қўрқитиш қийин. Оқибатда иккинчи ҳолат юз берди — прессингдан осонликча чиқиб кетган Каталония клуби футболчилари рақибнинг прессингга берилиши натижасида ёпиб улгурмаган ҳудудлари орқали ҳужумга ўтди. Аксар ҳолда Бенитес шогирдлари ярим ҳимоя ва ҳимоя ўртасидаги боғлиқни таъминлай олмай қолишди. Оқибатда рақиб буни кечириб ўтирмади. Хусусан, Иньестанинг голи ана шундай бўшлиқ туфайли юзага келди. Қолаверса, кўп ҳолларда Бэйл рақиб марказий ҳимоячиларига прессинг қўллашга уринаётганида Кроос ва Модрич «Барселона»нинг учта ярим ҳимоячисига қарши қолиб кетишарди. Бу футболчилар эса «қироллик клуби»нинг икки аъзосини бемалол алдаб ўтиб кетишарди. Натижада кетма-кет голлар урилаверди.

ОМАДСИЗ ИЖРОЧИЛАР
Бэйл ва Роналду мазкур ўйинда рақиб прессинг уюштираётган пайтда тезкор ҳаракат қила олишмади. Айниқса, Криштиану ҳеч нарсани қойиллата олгани йўқ. Айниқса, Гаретнинг ажойиб узатмасиндан кейин Браво билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо гол уришни уддалай олмади. Умуман, Бэйл ҳам, Роналду ҳам жуда оғир ҳаракат қилишди. Ўйиндан кейин Роналду бу ҳолатни қуйидагича изоҳлади: «Мен норозиман. Норози футболчи эса ўйнай олмайди. Ҳал қилинг, «Реал»дан ё мен кетаман, ёки Бенитес». Клуб раҳбарлари ҳам бу ҳолатни шундайлигича қолдирмоқчи эмас. Агар жамоа бошқарувини қўлига оладиган мутахассис топилса, Бенитес бир ҳафтадаёқ истеъфога чиқарилади.

РОБЕРТОНИНГ АҚЛЛИ ЎЙИНИ
«Барселона»нинг ёш футболчиси Серхио Робертонинг ақлли ўйини ҳам клубнинг ғалабасига асос бўлитб хизмат қилди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Луис Энрике бу футболчи ҳақида илиқ фикрлар билдирди: «Серхио Роберто  — жамоанинг жокери.  У исталган чизиқда, қанотда ҳам, марказда ҳам, таянч зонасида ҳам ўйнай олади». Робертонинг ажойиб ўйини «Эл-класико»да клубига катта фойда келтирди. Хусусан, у Суареснинг голига ассистентлик қилди. Қолаверса, Марселонинг эркин ҳаракат қилишига имкон бермади. У мазкур матчда Бускетсдан кейин энг фойдали футболчига айланди.

«БАРСЕЛОНА» ФУТБОЛЧИЛАРИНИНГ АЖОЙИБ ЎЙИНИ
«Реал»нинг муваффақиятсизлигига асосий сабаб «Барселона» футболчиларидир. Хусусан, Андреас Иньеста шунчалик яхши ҳаракат қилдики, у майдонни тарк этаётганда ҳатто мадридлик ишқибозлар ҳам уни олқишлашди. Иньеста киритган гол эса ҳар қандай футбол ўйинини безай олади.

Бразилиялик «чигиртка» — Неймар эса рақиб футболчиларини шунчаки довдиратиб қўйди. Дастлаб унинг гол уришига ҳеч ким тўсқинлик қила олмади, кейин эса чиройли ҳаракат орқали Иньестани тўп билан таъминлади. Қолаверса, Исконинг қизил карточка олиб, майдонни тарк этишига сабаб бўлди.

Уругвайлик «сўйлоқ тиш» эса дубль қайд этди. Биринчи голида ҳам, иккинчи голида ҳам бор айбни рақиб ҳимоячилари ўз бўйинларига олсалар бўлади. Чунки Суарес ҳар иккала вазиятда ҳам тўпни бемалол қабул қилиб олиб, ўйлаб, кейин зарба йўллади.

Ўйиндан кейин Серхио Рамос «қироллик клуби» ишқибозларининг кўнглини бироз хотиржам қилди. «Реал» ҳали чўкиб кетмади, биз қайтамиз. Қайтганда ҳам «Барселона»дан, албатта, қасос оламиз. Бунақанги мағлубиятлар бўлиб туради», деди у. Аммо мазкур натижа ўйинчиларга қаттиқ таъсир қилган кўринади. Чунки Марсело ўзига савол берган журналистни ҳақорат қилган бўлса, Роналду умуман интервью беришни истамаган. Нима бўлганда ҳам, бу галги «Эл-класико» миллионлар ўйини ишқибозларига кутилмаган онларни ҳадя этгани тайин. Биз эса ҳар икки испан клубига ҳам омад тилаб қоламиз.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:33, 23.11.2015. Ўқилди: 9675 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.