Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Оламшумул ожизлик («эл-класико» мавзусига қайтиб)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўтган шанба оқшомидаги «Эль-класико»дан кейин «Сантьяго Бернабеу» мотамсаро кўриниш олди, пойтахт газеталарининг оҳу фарёди учун Мадрид торлик қилиб қолди. Марҳамат, шармандали мағлубият (0:4)га гувоҳ бўлганларнинг нолалари билан танишинг.

Луис Ньето, АS: «Мутасаддиларнинг қистови остида белгиланган таркиб билан майдонга тушган «Реал»да бирон бир режанинг ўзи йўқ эди. Ўйин арафасида кўзларини қувонтирган алвон ранглардаги матолар якунда мухлисларнинг аламли кўз ёшларидан шалаббо бўлган оқ рўмолчаларга айланди. Ожизлик ва алам кўз ёшларидан юракни қон қилиб юборадиган даражадаги шармандали мағлубият. Шубҳа йўқки, хунук оқибатлар куттириб қўймайди. Унинг кўламини ҳам ҳеч ким аниқ билмайди. Гап фақат турнир жадвалидаги вазият ҳақида кетаётгани йўқ. Бугунги «Мадрид» ўзининг йиртқичлик хусусиятини йўқотиб қўйди, бу фазилат унинг қонида йўқ. «Барселона» мураббийдан кўра кўпроқ мухлислар ва президент ложасидагиларга маъқул бўлган футболчилардан тузилган «Реал»ни қимирлатмай қўйди. Натижада 6 очкога илгарилаб кетди. Аммо «Реал» учун ҳаммаси рисоладагидек - у ҳамон Марсда юрибди».

Альфредо Реланьо, АS: «Рафаэль Бенитес илк марта ўз ихтиёридаги барча футболчиларни майдонга тушириш имконига эга бўлганди. Ана шу биринчи имкониятдаёқ мураббий ўзининг асл қиёфасини ошкор этди. У айнан клуб президентига маъқул келган таркибни ўйинга ташлади - умуман, ҳеч қандай ўзгаришсиз, ҳатто Данило ўрнида ўйнаётган Карвахаль ва Бензема ўрнини тўлдираётган Искони ҳам туширмади. Мақсад нима қилиб бўлсада ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш. Бенитесга ярим ҳимоянинг асосий қалқони бўлган Каземиро эса юлдузли таркибнинг майдонга тушиши оқибатида захирада қолиб кетди.

Данилони ҳисобга олмасак, бу - Анчелоттининг қаторасига 22та ғалабага эришган таркиби. Аммо бутунлай бошқа ўйинни намойиш этди. Жамоа руҳияти ўзгача, ўйинчилар Рафага Карлога қарагандек қарашмаяпти, ҳатто уларнинг спорт формалари ҳам Анчелотти давридагидек эмас».

Marca: «Андрес Иньеста «Реал» устидан қозонилган ғалабанинг асосий қаҳрамони бўлди. У ўз жамоасининг учинчи голини ургач, гулдурос қарсаклар остида ўз ўрнини Мунирга бўшатиб берди. «Сантьяго Бернабеу» футболчининг сермазмун ўйинига муносиб баҳо берди. Бундан 10 йил муқаддам мухлислар Роналдиньонинг ажойиб ҳаракатларини шундай мукофотлашган ва ўринларидан тик турган ҳолда кузатиб қўйишганди».

Эмилио Контрерас, Marca: «Бенитес барча юлдузларини майдонга туширди. Эҳтимол, у ўзининг ички ҳиссиётларига зид иш қилишга мажбур бўлгандир. Лекин ҳеч ким уни ҳимоявий услуб танлаганликда айблай олмайди. У ўз шогирдларидан ҳужумкор ҳаракатларни талаб этди. Аммо «Барселона» уларга умуман имконият бермади. Бу худди бақувват йигитнинг гўдак болакайларга қарши ўйинини эслатарди. Тўғри, айбни ёлғиз мураббий зиммасига юклаш - адолатдан эмас. Футболчиларга ҳам эътирозлар етарли. Меҳмонлар ВВС учлигини иккинчи даражага суриб қўйишди, «Реал» ярим ҳимоячилари тўлиқ зарарсизлантирилди. Тони Кроос ўзига эмас, кўланкасига ўхшарди. Модрич, Хамес ва Иско эса гўё каталонча қувноқ рақснинг асирасига айланишганди. Ҳимоя чизиғида парокандалик юзага келган, Неймар Данилони, Суарес эса Рамос ва Варанни истаган мақомига йўрғалатишди».

Хосе Феликс Диас, Marca: «Сантьяго Бернабеу» ўз тарихида бу каби шармандаликка жуда кам дуч келган десак, муболағадек туюладиган бўлса, ҳатто 2:6 ҳисобидаги мағлубият ҳам 0:4дан кўра обрўлироқ кўринади, назаримда. Бугун майдоннинг бир томонига ўз вазифасини аниқ билган, илк сониялардан бошлаб тўпни ўз назоратига олишга интилган жамоа тушди. Қарама-қарши томондан эса тайинли бир режаси йўқ, нима қилишни билмайдиган жамоа жой олганди. Майдон эгалари фақат тўпни Кейлор Навас дарвозасидан узоқлаштириш билан банд бўлишди. Бошқа нарсалар ҳақида ўйлашнинг иложи топилмади. Ожизлик, оламшумул кўламдаги тотал ожизлик!».

Элиас Исраэль, АS: «Ғазаб отига минган «Реал» мухлислари ўйин якунланишида «Флорентино - истеъфога!» дея қичқира бошладилар. 0:4 ҳисоби - «Барселона»нинг қанчалик юксалгани, «Реал»дан яққол устун бўлиб олганига гувоҳлик берадиган ишончли далил. У ҳеч қандай исботни талаб қилмайди. «Реал» аллақачон ўзининг анъанавий қиёфасини йўқотиб улгурди. У ўзининг энг уддабурон спорт директори деб ҳисоблайдиган президент учун шунчаки ўйинчоққа айланиб қолди. Рақибларга (аввало «Барселона»га) қараганда жуда оз бўлган совринларга «Реал» айнан шу президент кўмаги билан эришган эмиш. Рақибларнинг бир неча баравар кўпроқ совринларни илиб кетишларига эса мураббийлар айбдор эканлар. Ваҳоланки, Флорентино иккита президентлик муддатида 10та мураббийни алмаштирди.

Аслида Бенитес лойиҳасини «ўлик туғилган» десак, хато қилмаймиз. Аввало, у бош менежер лавозимига даъво қилмасликка розилик билдирди. Кейин ўзи учун зарур деб ҳисоблаётган ҳужумчини харид қилишдан бош тортишганида президентга қаршилик кўрсатмади. Лекин «Реал»нинг ҳақиқий эгалари бўлган мухлислар (Сосьос) асосий муаммонинг қаерда яширин эканини аниқ билиб олишди. Шу боис, истеъфога чиқишни бош мураббийдан эмас, айнан президентдан талаб қила бошлашди. Чунки улар бош мураббийни алмаштириш билан вазиятни ўзгартириб бўлмаслигини яққол тушуниб етишди».

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:30, 28.11.2015. Ўқилди: 6322 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.