Бугун 7 сентябрь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Ўмон 3 7
3 Туркманистон 3 1
4 Қирғизистон 3 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 3 7
2 Тожикистон 3 4
3 Ҳиндистон 3 4
4 Афғонистон 3 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Афғонистон 0-0 Ҳиндистон
3-тур Тожикистон 2-2 Эрон
3-тур Туркманистон 1-2 Ўмон
3-тур Ўзбекистон 4-0 Қирғизистон

Навбатдаги ўйинлар. 3-урин учун

08/09 17:00 Ўмон - Ҳиндистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3513 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ла лига. «Реал» 3 очкони қўлга киритди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

"Эл-класико"даги парокандаликдан кейин "Реал" аста-секин ўзига келмоқда. Бугун бўлиб ўтган Ла лиганинг 13-тури доирасида бўлиб ўтган "Эйбар"га қарши ўйинда мадридликлар тўлиқ устунликка эришмаган бўлсалар-да, маҳорат эвазига ғалабани қўлга киритишди.

Басклар "Қироллик клуби"га жиддий қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишди. Мезбонлар ҳужумда катта хавф туғдирмаган бўлсалар-да, тартибли ҳимояланишди. "Реал" иккита "стандарт"ни голга айлантира олишди. Биринчи бўлим сўнгида Модрич томонидан етказилган уўатмани Бэйл бош билан дарвозага бурди ва ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим тугашига яқин эса ҳимоячи жарима майдончаси ичида Лукас Васкесни чалиб йиқитгани боис ҳакам пенальти белгилади. "Штатдаги пенальтичи" Роналду 11 метрли зарбадан унумли фойдаланди. 2:0.

Дарвоқе, Криштиану ўйин давомида икки марта яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади. Унинг зарбаларидан бирини дарвозабон қайтарган бўлса, иккинчи вазиятда португалиялик футболчига аниқлик етишмади.

Ушбу ғалабадан кейин "Реал"нинг очколари 27тага етди ва улар 3-поғонада боришда давом этишади.

Ла лига, 13-тур
Эйбар – Реал Мадрид 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 43 Бэйл, 0:2 – 82, пенальти Роналду.
Эйбар – Риесго, Жунка, Пантич, дос Сантос, Капа, Инуи, Дани Гарсия, Гонсалес (Верди, 70), Эскаланте, Берхон (Хайрович, 85), Энрик (Арруабаррена, 86).
Реал Мадрид – Навас, Данило, Карвахаль (Бензема, 85), Начо, Пепе, Модрич, Кроос, Хамес (Васкес, 65), Ковачич (Каземиро, 79), Бэйл, Роналду.
Огоҳлантиришлар: дос Сантос (31), Ковачич (37), Пепе (61), Бэйл (63), Васкес (77), Эскаланте (89), Верди (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:58, 29.11.2015. Ўқилди: 4199 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Игорь Сергеев 3
3 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
4 Тожикистон Шаҳром Самиев 2
5 Эрон Муҳаммадмеҳдий Муҳибий 1
6 Тожикистон Зоир Жўрабоев 1
7 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
8 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
9 Туркманистон Арзувгули Сапаргулиев 1
10 Ўмон Муҳсин ал-Ғассоний 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.