Бугун 17 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 28 44
6 Сельта 28 41
7 Реал Сосьедад 28 38
8 Эспаньол 28 37
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 28 34
12 Жирона 28 34
13 Райо Вальекано 28 32
14 Валенсия 28 32
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 28 23
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол
28-тур Барселона 5-2 Севилья
28-тур Бетис 1-1 Сельта
28-тур Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
28-тур Райо Вальекано 1-1 Леванте

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона
22/03 01:00 Севилья - Валенсия
22/03 18:00 Барселона - Райо Вальекано
22/03 20:15 Сельта - Алавес
22/03 22:30 Атлетик Бильбао - Бетис
23/03 01:00 Реал Мадрид - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бахтиёр Бобоев: «Тарбияланувчиларимиздан фахрланамиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, клубимиз ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамовнинг Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси совринини қўлга киритди.

Эътиборлиси, якуний учлик рўйхатидан “Бунёдкор” вакиллари жой олишган эди. ОФКнинг бундай юксак эътирофидан кейин “Бунёдкор” ФК бош директори Бахтиёр Бобоевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- 2015 йилнинг энг яхши ёш футболчиси совринининг якуний учлик рўйхатидан “Бунёдкор” ФК вакиллари жой олганларидан фахрландик. ОФК энг яхши ёш футболчи деб Достонбек Ҳамдамовни топди. Ишонинг, Элдор Шомуродов ва Забиҳилло Ўринбоев ҳам бу каби эътирофга муносиб ва лойиқ эдилар. Агар менга имконият берилиб, рўйхатни кенгайтириш имкони бўлганида Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов ва Отабек Шукуровни ҳам қўшган бўлардим. Шунингдек, Хуршид Ғиёсов ва Миржамол Қосимов ва бошқалар ҳам улардан асло кам эмас.

Клуб янги ташкил этилган йиллари ривожланиш дастури ишлаб чиқилганди. Айнан ушбу дастурга мувофиқ, дастлабки мавсумларда кучли футболчилар жамоамиз шарафини ҳимоя қилишди. Ўзимизнинг тарбияланувчиларимизга эга бўлиш учун ўша пайтларда машаққитли ишлар олиб борилган. Бу жараённи назорат қилишга “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилган тажрибали футболчилар жалб этилган эди. Мисол тариқасида, Сергей Лушчан, Олег Беляков ва бошқаларни келтиришим мумкин. Селекция ишлари жуда юқори савияда ташкил этилган эди. Биз нафақат тошкентлик, балки вилоятлардан бўлган болаларни ҳам кузатиб борган эдик. Кеча Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси дея эътироф этилган Достонбек Ҳамдамов айнан шу ёшлардан бири эди. Уни бизга отаси олиб келганди. Достонбек, футбол мактабимизда бир неча йил мобайнида Сергей Лушчан ва Мухиддин Ортиқов қўл остида шуғулланди. У барчасини босқичма-босқич босиб ўтяпти – ўсмирлар термасида, биринчи лигада, ёшлар лигасида ўйнади. Икки йилдан буён эса асосий таркиб футболчисига айланди. Олимпия терма жамоамизга чақирилмоқда. Шунингдек, секин-аста миллий терма жамоага ҳам жалб этила бошлади.

Ортда қолаётган мавсумда “Бунёдкор”нинг асосий таркибида бир неча тарбияланувчиларимиз ҳаракат қилишди. Орттирилган тажриба, футболчиларимизга Янги Зеландияда ўтган жаҳон чемпионатида асқотди ва улар турнирда муносиб иштирок этишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳукуматимиз раҳбарларининг эътибори натижасида ажойиб шароитларга эга бўлган футбол мактаби яратилди. Футбол мактабимизнинг турли ёшдаги жамоалари нафақат ички мусобақаларда, балки халқаро турнирларда ҳам муваффақиятли иштирок этишмоқда. Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар ва бошқа терма жамоаларига “бунёдкор” футбол мактабининг жуда кўплаб тарбияланувчилари таклиф этилмоқда. Яқинда олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги Республика мусобақасида 1999 йилда таваллуд топган футболчилари ғолиб чиқишди. Қолаверса, Тошкент шаҳар биринчилигида ҳозирча 2та жамоамиз биринчи ўринни нақд қилиб бўлишди. Яна бошқа жамоаларимиз турнирни биринчи ўринда якунлашга жуда яқин туришибди. Шундай экан, биз келажагимизни ишонч билан барпо этяпмиз, деб бемалол айта оламан.

Достонбек Ҳамдамовни ва уни шу даражага етишишида ўз ҳиссаларини қўшган барча инсонларга раҳмат айтаман ва уларни табриклайман. Унинг ушбу муваффақиятидан кейин Ўзбек футболининг бошқа вакиллари ҳам бу каби юксак эътирофга эришишига тилакдошман.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 17:53, 30.11.2015. Ўқилди: 2905 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Сельта Борха Иглесиас 11
9 Барселона Рафинья 11
10 Атлетико Александр Серлот 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.