«Валенсия»ни Фил Невилл вақтинча бошқариб туради
«Валенсия» клуби раҳбарияти клуб бош мураббийи Нуну Санту ўз лавозимини тарк этганидан сўнг унинг ўрнига жамоани вақтинча бошқариш учун Фил Невиллни бош мураббий этиб тайинлади.
AS нашри берган маълумотларга кўра, мазкур мутахассис жорий мавсум бошидан бери клуб мураббийлар штабида ишлаб келаётганди. Янги мураббий тайинлангунга қадар клубни у бошқаради. Келаси турда бўлиб ўтадиган “Барселона”га қарши ўйинда ҳам Невилл мураббий сифатида шогирдларини майдонга бошлаб тушади.
Эслатиб ўтамиз, Ла лиганинг ўтгган турида ”Севилья”дан мағлуб бўлган мазкур клубнинг мутасаддилари айни пайтда янги мураббий қидиришни бошлаб юборган. Аввалроқ клубни бошқариши мумкин бўлган мураббийлар сифатида Микаэль Лаудруп ва Франк Райкард кўрсатилаётганди.
Манба: koptok.uz
Киритилди: 07:55, 02.12.2015. Ўқилди: 2007 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар