Флорентино Перес: «Зидан ажойиб мураббий бўлиши мумкин, аммо ҳозир «Реал»ни Бенитес бошқармоқда»
«Реал» президенти Флорентино Перес «Реал Мадрид Кастилья» бош мураббийи Зинедин Зидан Мадриднинг бош жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги фикрларга ўз муносабатини билдирди.
«Менга футболчи ва мураббий Зидан ёқади. У ўзини топ-мураббий бўлишга тайёрламоқда. Мен унга энг яхши тиликларимни билдираман. Шу йўналишда давом этиб, ажойиб мураббийга айланиши мумкин.
Ҳозир «Реал»ни Рафа Бенитес бошқармоқда. У яхши ишламоқда. У ўз иши билан машғул бўлиши учун уни тинч қўйишимиз керак. Биз битта ёмон ўйин ўтказдик – «Барселона»га қарши. Ҳозир керакли оқимга қайтяпмиз», – дейди Перес.
Манба: sports.ru
Киритилди: 08:40, 04.12.2015. Ўқилди: 2330 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар