Луис Энрике: «Депортиво» билан дуранг — менинг хатом»
«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Ла лиганинг 15-тури доирасида ўтказилган «Депортиво»га қарши ўйин (2:2) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Тактик жиҳатдан ўйин ноодатий кечди. "Депортиво" уч ўйинчини ҳужумга қўйди ва улар ҳимояга деярли ёрдам бермади. Биз амалда 7га 7 ўйнадик. "Депортиво" таваккал қилишдан қўрқмади. Рақибга омад кулиб боқди. Сўнгги 15 дақиқада ёмон ўйнаганимиз учун 2 очкони қўлдан чиқардик.
Бугунги ва "Валенсия"га қарши ўйинда ўхшашликни кўрмаяпман. Бугун биз ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Ғалабани энг яхши жамоа эмас, самарали ўйнаган жамоа қўлга киритади. Бироз ҳафсалам пир бўлди, аммо мавсум давомида барибир очко йўқотишга тўғри келарди.
Мен футболчи алмаштиришни яхши кўраман, аммо бугунги дуранг — менинг хатом. Ўзгаришлар қилишни бошлаганимдан кейин барчаси ўзгариб кетди. Шу боис дуранг учун масъулиятни ўз зиммамга оламан», — дейди Энрике.
Манба: championat.com
Киритилди: 09:14, 13.12.2015. Ўқилди: 3547 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар