Бугун 23 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 5 15
2 Барселона 5 13
3 Вильярреал 5 10
4 Эспаньол 5 10
5 Эльче 5 9
6 Бетис 6 9
7 Атлетик Бильбао 5 9
8 Хетафе 5 9
9 Севилья 5 7
10 Алавес 5 7
11 Валенсия 5 7
12 Атлетико 5 6
13 Осасуна 5 6
14 Райо Вальекано 5 5
15 Сельта 6 5
16 Леванте 5 4
17 Реал Овьедо 5 3
18 Реал Сосьедад 5 2
19 Мальорка 5 2
20 Жирона 5 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

23/09 22:00 Атлетик Бильбао - Жирона
23/09 22:00 Эспаньол - Валенсия
24/09 00:30 Севилья - Вильярреал
24/09 00:30 Леванте - Реал Мадрид
24/09 22:00 Хетафе - Алавес
25/09 00:30 Реал Сосьедад - Мальорка
25/09 00:30 Атлетико - Райо Вальекано
25/09 22:30 Осасуна - Эльче
26/09 00:30 Реал Овьедо - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4771 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 23.09.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Форталеза".
      10:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Коньяспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Атлетико Минейро".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Гремио".
      16:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Коньяспор".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:45 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      19:55 LIVE Кубок Италии. 1/16 финала. "Кальяри" - "Фрозиноне". Прямая трансляция.
      21:55 LIVE Чемпионат Испании. "Эспаньол" - "Валенсия". Прямая трансляция.
      00:00 "Всё о главном". Глеб Панферов.
      00:25 LIVE Чемпионат Испании. "Севилья" - "Вильярреал". Прямая трансляция.
      02:30 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      03:35 "Непобедимый".
      04:00 Чемпионат Сербии. "Партизан" - "Црвена Звезда".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 23.09.2025

      05:20 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 6 в Ташкенте, Узбекистан.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Комбинированная пирамида. Мужчины. Финал.
      10:10 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии.
      12:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 8 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP GT4. Гонка 1.
      13:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 8 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP TCR. Гонка 1.
      15:05 "Взойди на свой Олимп".
      15:40 Триатлон. Supertri. Этап 3 в Джерси.
      18:35 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      20:50 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Комбинированная пирамида. Мужчины. Финал.
      23:35 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии.
      02:10 "Взойди на свой Олимп".
      02:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 8 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP GT4. Гонка 1.
      03:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 8 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP TCR. Гонка 1.
      04:55 Триатлон. Supertri. Этап 3 в Джерси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 23.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Д/ф "История Джесси Лингарда".
      07:00 Еврофутбол. Обзор.
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Профессиональный бокс. Алексей Мазур против Тиграна Узляна.
      13:30 Специальный репортаж.
      13:50 Новости.
      13:55 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "География спорта". Тамбов.
      16:55 Новости.
      17:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лондоне, Великобритания. Леон Эдвардс против Шона Брэди.
      19:40 Д/ф "История Джесси Лингарда".
      20:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Broke Boys" (Одинцово) - "Сокол" (Саратов). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Леванте" - "Реал Мадрид". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      04:00 Самбо. Кубок мира. Финальный этап в Душанбе, Таджикистан. День 1.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 23.09.2025

      05:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Ленцерхайде, Швейцария. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      06:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Ленцерхайде, Швейцария. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:00 Теннис. Кубок Лэйвера в Сан-Франциско, США. День 3.
      09:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Финал. Сессия 2.
      11:30 Теннис. Кубок Лэйвера в Сан-Франциско, США. День 3.
      12:30 Велоспорт. Тур Словакии. Этап 5.
      13:35 LIVE Велошоссе. Чемпионат мира в Кигали, Руанда. Женщины. U-18. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      16:15 Велошоссе. Чемпионат мира в Кигали, Руанда. Мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      16:50 LIVE Велошоссе. Чемпионат мира в Кигали, Руанда. Мужчины. U-18. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      20:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      21:00 Теннис. Кубок Лэйвера в Сан-Франциско, США. День 3.
      22:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 12 в Нью-Йорке, США.
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 6 в Оропеса-дель-Мар, Испания. Обзор.
      01:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 8 эп.
      01:30 Мотоспорт. FIM EWC. Тележурнал "Полный доступ".
      02:30 Автоспорт. TCR World Tour. Этап 5 на трассе Бенд Моторспорт Парк, Австралия. Обзор.
      03:00 Теннис. Кубок Лэйвера в Сан-Франциско, США. День 3.
      04:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Финал. Сессия 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналдо: «Реал» ва «Милан»… (3-қисм)

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Роналдо ҳақидаги ҳикоямизни давом эттирамиз . 

    Роналдо 2000/2001 йилги мавсумни тўлиқ ўтказиб юборади. 2001 йилнинг декабрида эса у АҚШга, кейин Францияга борди. Франциядан дам олишдан қайтган Роналдога шифокорлар ўйнашга рухсат беришди. У илк маротаба «Маракана» стадионида, ўртқолик учрашувида майдонга тушди. У билан майдонда Зико ва Шумахер ҳам тўп суришди. Ўйин шампан винолари очилиши билан тугайди.   Ниҳоят Италияга қайтиш вақти келди. «Интер» мураббийи Тарделли ҳам, президент Моратти ҳам Роналдони бирмунча вақт фақатгина ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишини билар эди. Ана шу ўртоқлик баҳсларида у 3 та ўйинда 5 та гол уради. Майдонга тушган чоғи эса унинг мухлислари «Феномен» қўшиғини куйлаб кутиб олишди. Энди Роналдо ҳар куни тинимсиз машқ қила бошлади. У фақатгина «Nike» компанияси билан боғлиқ суд жараёнлари куни машқдан озод бўлади. Мухлислар жаҳон чемпионатини ва айниқса унда Роналдо тўп суришини интиқлик билан кутишарди. Буни футболчини ўзи ҳам кутарди. Шу сабабли тинимсиз машқлар қила бошлади. У ўзини терма жамоага қабул қилинишини аниқ билмаса ҳам тайёргарликни тўхтатмайди. «А» сериянинг сўнгги 4 та учрашувида майдонга тушиб, 4 та гол билан жамоасига ёрдам беради. Натижада Сколари терма жамоага Ромарионинг ўрнига Роналдони олади…   Фантастик тарзда кечган мундиал баҳсларидан сўнг Роналдо ўзи учун «жароҳатлар маскани»га айланган «А» серияни, Испания ла лигасига алмаштиришга қарор қилади. Айтиш жоизки унга «Интер»дан кетиш ҳам осон бўлмайди. Сабаби унинг бутун жароҳатларини айнан шу жамоа даволаган эди. Лекин Роналдонинг ўйин даражаси «Интер»никидан анчагина юқори эди. Мадриднинг «Реал» клуби бразилиялик «феномен» учун 45 млн. долларнинг баҳридан кечади.   «Реал» Даҳонинг бу галги қарори ҳаммасидан ошиб тушади. Уни эшитган «Барселона» мухлислари ўзларини қўярга жой топа олмай қоладилар. Чунки голларини ўзига хос «аэроплан» тарзида нишонлайдиган Роналдо энди Каталонияликларнинг азалий рақиби ҳисобланмиш «Реал» либосида пайдо бўлганди. Роналдо илк учрашувданоқ гол кирита бошлади. Унинг орзуси «Эль-класико»да ўйнаш эди. Бироқ грипп сабабли биринчи класикони ўтказиб юборади. Аммо навбатдаги «Эль-класико» баҳсида майдонга тушиб гол уришга муваффақ бўлди. «Феномен» одатдагидек биринчи мавсумини ажойиб тарзда ўтказади. «Реал» Қитъалараро Кубок соҳибига айланади. Финалда Роналдо Парагвайнинг «Олимпия» жамоаси дарвозасига тўп киритиб жамоаси ғалабасига ўз хиссасини қўшди. Йил якунида эса Европа ва Дунёнинг «энг яхши футболчиси»га аталган совринларни қабул қилиб олади. «Laureus» - 2002 соврининг «Йил қайтиши» номинациясида ҳам ғолиб бўлади. Премьеро баҳсларида рақиблар дарвозаларига 23 та тўп киритиб,  тўпурарлар пойгасида «Депортиво» ҳужумчиси Рой Макаайдан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди ва «Реал»нинг чемпион бўлишига катта хисса қўшди. Чемпионлар Лигаси плей-офф баҳсида эса «Манчестер Юнайтед»га қарши «Олд Траффорд»да ўтказилган баҳсда 3 та гол киритиб «хет-трик»ка эришади ва жамоасининг кейинги босқичга йўл олишини таъминлайди. Аммо ўша мавсумда «галактикос»га Чемпионлар Лигасида зафар қучиш насиб этмайди. ½ финалда жамоа йўлига «Ювентус» тўғаноқ бўлади. 2003 йилги мавсум якунига кўра эса ESPN USA талқини бўйича «йилнинг энг яхши футболчиси», Испания ла лигасида «энг яхши лотин америкалик ўйинчи» TCI мукофоти «йилнинг энг яхши спортчиси», Испания ва Лотин Америкасининг «энг яхши спортчиси» номинациялари бўйича ғолиб бўлади. Дунёнинг энг яхши футболчиси сўровномасида эса Зайниддин Зидандан кейинги 2-ўринни қўлга киритади. Бир йил ичида шунча унвон. Бундан ортиғи бўлмаса керак. 

Янги мавсум бошида эса Испания суперкубогида зафар қучади. Ҳа, ҳаммаси Роналдо учун яна омадли давом этаётган эди. Навбатдаги мавсумда «Реал» жамоаси бошқарувини «Манчестер Юнайтед»да Сер Алекс Фергюссонга ёрдамчилик қилган   Карлос Кейруш ўз қўлига олади. Зидан, Фиго, Бекхем, Раул, Роберто Карлос, Роналдо каби юлдузлардан ташкил топган жамоа Ла лигани ажойиб тарзда бошлайди, чемпионат тугашига 10 тур қолганида эса энг яқин таъқибчиси ҳисобланган «Валенсия»дан 8 очкога илгарилаб кетади. Рақиблар устидан бирин-кетин ишончли тарзда ғалаба қозонаётган жамоани кўпчилик муддатидан олдин чемпион қилиб ҳам улгурганди. Аммо кутилмаганда ҳаммаси бунинг акси бўлди. Жамоа омадсизликлар қуршовига тушиб қолади. Кетма-кет очко йўқотишлар ва мағлубиятлардан сўнг «галактикос» ҳатто медаллардан ҳам қуруқ қолади. Жамоанинг бундай муваффақиятсизлиги мухлисларнинг норозликларига сабаб бўлади. Бундай эътирозлардан фақтгина битта ўйинчи ҳоли эди. Бу қаҳрамонимиз «Сўйлоқ». У «Реал» рақиблари дарвозасини 24 бора нишонга олиб Испания чемпионати тўпурарига айланганди. Роналдо ҳам «Барселона», ҳам «Реал» сафида мамлакат чемпионати тўпурарлигини қўлга киритган ягона ўйинчи эди. Мавсум якунида эса у ўтган йилгидан 1 та тўп кўп киритишга муваффақ бўлди. 48 та учрашувда 31 гол! 2004/2005 йилги мавсумни ҳам Роналдо ёмон ўтказмайди. Чемпионат баҳсларида 34 учрашувда майдонга тушган бразилиялик 21 та гол киритади. Дастлабки 3 мавсум мобайнида 20 тадан ортиқ гол киритган «феномен» жамоасининг асосий ҳужумчиси номини оқлаб келаётган эди. Кейинги мавсумда яна жароҳатлар гирдобида қолган бўлса ҳам 14 та тўп киритади. Бунинг учун унга 23 та ўйин кифоя қилганди. Шу тариқа у мундиалга йўл олади ва ундан жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар сифатида қайтиб келади. 2006/2007 йилги мавсумда «Реал» бошқарувини қаттиққўл бош мураббий Фабио Капелло қўлга олади. У юлдуз футболчилар билан унчалик ҳам чиқиша олмасди. Шу сабабли жамоада Роналдо ва Кассано каби юлдузлар ортиқчалик қила бошлади. Ярим мавсум давомида «сўйлоқ» атиги 13 та учрашувда иштирок этиб, 4 тагина гол киритади. Ортиқча вазн муаммосининг пайдо бўлиши ҳам унинг «галактикос» билан хайрлашишига сабаб бўлди. Қишки трансфер чоғида Миланнинг «Милан» клуби мадридликларга 6,5 млн. фунт тўлаб ҳужумчини сотиб олишди.   «Милан» Афсонавий ҳужумчининг буюк жамоа ва ўша номдор жамоанинг сермаҳсул голеадор илинжидаги изланишлари “Милан” билан Роналдони учраштиради. Албатта, бунинг учун даҳо ўзининг молиявий иштаҳасини бироз жиловлашига, «Милан» эса жароҳатлардан беҳисоб азият тортган футболчига ўзининг машҳур «Милан Лаб» шифохонасидаги энг сўнгги тиббиёт ютуқларини кўрсатишга тўғри келади. Энди бундан 10 йил муқаддам «Барселона» мухлисларининг бошига тушган вазият «интерчилар»га насиб этганди. «Нерадзурри»лар мухлислари унинг «Милан»га ўтганини ўзгача тарзда кутиб олишди. Яъни интернетда монтаж қилинган фотосурат пайдо бўли, унда Ронининг боши қўйилган ўта семиз киши акс эттирилган эди. «Роналдо Италияга қайтаяпти. «Милан»ни табриклаймиз! Бу КАТТА харид!», - дейишгача боришди. «КАТТА» деган сўз йирик ҳарфлар билан ажратиб қўйилгани «сўйлоқ»нинг ўша пайтдаги танасига яққол пичинг эди. «Интер»чилар ҳар бир изоҳларида собиқ кумирларининг ортиқча вазнига тўхатилиб ўтишарди. Кимдир ҳатто унинг ўша пайтдаги жуссасига шаъма қилиб, бразилиялик Макдоналд, деб атади. Бу кўпроқ тез овқатланадиган – Мc Donald’s ресторанига тақлид эди.   
«Россонерлар» таркибига келиб қўшилган Роналдо ўзининг одатий 9-рақамини ололмайди. Чунки бу пайтда ушбу рақам Филиппо Инзагига тегишли эди. 9 рақамларнинг қироли барибир 9 дан воз кечишни истамади ва иккита 9ни ўзида мужасссам қилган «99» рақамни танлади. Чемпионлар лигаси турнирида «Реал» сафида майдонга тушгани боис, Роналдо янги жамоасига фақат «А» серия ўйинларида ишончли кўмакчи бўлади. У 14та ўйинда 7та гол уради. «Россонерлар» эса Чемпионлар Лигасида навбатдаги зафарга эришадилар. Уни кўрарга кўзлари йўқ бўлган «Интер» мухлислари билан кўпинча зиддият келиб чиқади. Бундай зиддият айниқса 2007 йилнинг май ойида, Роналдо «Милан дербиси»да ҳисобни очганида юзага келади. Ҳайриятки, ўша ўйинда «Интер» ғалаба қозонади. Лекин нима бўлганда ҳам «Интер» мухлисларининг кўзлари тегдими ёки кам машғулот ўтказган футболчининг дангасалиги сабабми, ҳар ҳолда, кузга бориб шўрлик ҳужумчи яна сафдан чиқади. 2008 йилнинг 13 февралида, «Ливорно»га қарши кечган ўйинда эса, жамоадоши узатган тўпни қабул қилиш учун юқорига сакраган Роналдо ўнг оёғи билан ерга қулайди. Тизза бўғимини яна ишдан чиққанлиги қарсиллаган товушдан кейин маълум бўлганди. Буни қарангки, бу гал ҳам Роналдонинг заҳирадан майдонга тушганига ҳатто 3 дақиқа ўтмаганди.    
Яна шифокорларнинг югур-югурлари, сон-саноқсиз консилиумлар… буларнинг барчаси «феномен»нинг катта футболдаги умрини узайтиришга қаратилган эди. Бироқ бу сафар футболчи мажбурий «таътил»ни соғайиш учун эмас, балки турли кўнгилхушликлар билан ўтказишга аҳд қилади. Роналдо Рио-де-Жанейрода битта енгил табиатли қиз билан танишади ва у билан меҳмонхонага йўл олади. Бироздан кейин қизнинг касбдошлари ҳам ташриф буюришади. Кейинчалик улар қиз болалар эмас, балки эркаклар бўлишгани маълум қилинди. «Чақирилмаган меҳмонлар» футболчининг муҳим ҳужжатларини ўғирлаб кетишди ва уларни қайтариш эвазига 10 минг доллар талаб қилишди. Қолаверса, уларнинг гиёҳванд эканликлари ошкор бўлди. Миш-мишлар шаҳарга овоза бўлгач, Роналдони қайлиғи ташлаб кетади. Бу ҳам етмагандек, «Nike» компанияси кўп миллионли шартномани бекор қилиш хусусида бош қотира бошлади. Бунинг устига ўша пайтларда Роннида хроник буқоқ касаллиги аниқланди. Касаллик секин равишда ривожланар эди. У жуда кўп шуғулланар ва вазнини йўқотишга ҳаракат қилар эди. Аниқлашларича оддий одамдан кўра унга вазнини ташлаш уч баробар қийин экан. Уни «семиз» дейишса хафа бўлар, шу боис ҳам бор кучи билан вазнини ташламоқчи бўларди. Шунга қарамай унга далда бўлган мухлислар ҳам топилар эди. Роналдо улардан доимо миннатдор бўлиб келган.

   
2008 йилнинг 30 июнида «Милан» билан шартномаси ниҳоясига етади. «Сўйлоқ тиш» ўз фаолияти давомида илк бор озод агент мақомида ишсиз қолди, унинг майдонга қайтиши бўлса катта сўроқ остида турар эди. Роналдо эса тоқат билан ўз устида ишлашда давом этарди. Роналдо шунчаки футбол билан шуғулланмас эди, у шу билан яшарди. Уни ўз таркибига қўшиб олишни хоҳловчи жамоалар кўп эди. «Фламенго», «Сиена», «Манчестер сити», ПСЖ, «Сампдория», «Бешиктош» жамоалари ана шулар жумласидандир. Аммо у Европада қолишни истамайди ва ўз юртига қайтишга қарор қилади. Шундай қилиб озод агент «Коринтианс» жамоаси билан 1+1 тизимидаги шартнома имзолади 

Давоми бор... 

Фурқат Юсупов 

Манба: sports.uz
Киритилди: 10:52, 29.02.2016. Ўқилди: 5179 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 5
2 Барселона Ферран Торрес 4
3 Мальорка Ведат Мурики 4
4 Леванте Иван Ромеро 3
5 Леванте Карл Этта-Эйонг 3
6 Барселона Рафинья 3
7 Хетафе Адриан Лисо 3
8 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
9 Эльче Рафа Мир 3
10 Эспаньол Пере Милья 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.