Бенитес «Ньюкасл» билан 3 йиллик шартнома имзолайди
«Реал» клуби собиқ бош мураббийи Рафаэль Бенитес «Ньюкасл»ни бошқаришга яқин турибди.
Маълумотларга қараганда, 55 ёшли мутахассис клуб билан 3 йилга мўлжалланган шартнома имзолайди. Мураббий ва клуб вакиллари ўртасидаги музокаралар оғир ўтган. Бенитес клуб билан узоқ йиллар давомида ҳамкорлик қилишга умид қилаётгани учун жамоадаги айрим ишлар бўйича назорат у томонида бўлишини сўраган.
Манбага кўра, яқин кунларда "қарғалар" жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Стив Макларен билан шартнома бекор қилинганини эълон қилишади ва жамоани Премьер-лигада сақлаб қолиш вазифаси Бенитесга топширилади.
Манба: bombardir.ru
Киритилди: 20:57, 10.03.2016. Ўқилди: 2839 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар