Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистонлик дзюдочилар ёшлар ва кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионатида совриндорлар қаторидан жой олди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Дзюдо
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ҳиндистоннинг Коччи шаҳрида 8—11 сентябрь кунлари дзюдо бўйича ёшлар ва кадетлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар 5 та олтин, 6 та кумуш ва 6 та бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ёшлар ўртасида вазни 66 килограммгача бўлган дзюдочилар беллашувларида қатнашган Артём Штурбавин КХДР вакили Хёнг Ун Ким, ҳиндистонлик Жаслин Сингх Саини, эронлик Алиризо Ҳожастеҳни мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Вазни 81 килограммгача бўлган полвонлар ўртасида Давлат Бобонов иорданиялик Солиҳ Сефан, эронлик Субҳон Расулий ва тожикистонлик Акмал Муродов устидан ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

90 килограммгача вазн тоифасидаги дзюдочилар беллашувида Муҳаммадкарим Хуррамов Жанубий Корея вакили Ю Хан Ли, Хитой Тайпейидан Фонг Шун Чен ва қирғизистонлик Азамат Бектурсуновни енгиб, Осиё чемпиони бўлди.

Ўз вазн тоифасида Суҳроб Турсунов ва Бекмурод Олтибоев кумуш, Достон Рўзиев ва Ренат Нажмиддинов бронза медаль билан тақдирланди.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда Гулнур Муродбоева ўз вазн тоифасида барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, қитъада тенгсиз эканини исботлади. Нодира Йўлдошева иккинчи, Диёра Келдиёрова, Маҳлиё Маннопова ва Раҳима Йўлдошева учинчи ўринни эгаллади.

Кадетлар ўртасидаги баҳсларда Санобар Султонова олтин, Шаҳзод Очилов, Жасур Самадов ва Улуғбек Ўроқов кумуш, Насрулло Шокиров бронза медални қўлга киритди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:19, 15.09.2016. Ўқилди: 5909 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик