Футзал. ЖЧ. Қозоғистон дастлабки ғалабани қўлга киритди
Футзал бўйича жаҳон чемпионатида бугун 2-тур ўйинларига якун ясалади. "Е" гуруҳидан ўрин олган Қозоғистон терма жамоаси турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди.
Какау шогирдлари Коста-Рикага қарши майдонга чиқишди ва 3:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. Натижада ушбу жамоалар 3 очкога эга бўлиб туришибди. Гуруҳнинг яна бир баҳсида Аргентина Соломон оролларига қарши ўйин олиб бормоқда.
"F" гуруҳи вакиллари — Озарбойжон ва Испания терма жамоалари ўртасидаги учрашувда испанлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу гуруҳдан жой олган Эрон терма жамоаси айни дақиқаларда Марокашга қарши баҳс олиб бормоқда.
Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:44, 16.09.2016. Ўқилди: 5841 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар