Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба.

      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [6976]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2754]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1834]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1719]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1633]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1566]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1534]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1514]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1508]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1448]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Олтин покер» ва «Олтин тўп»нинг барча соҳиблари

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўтган мавсум якунида «Реал» билан Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан, Евро-2016да Португалия термаси сардори сифатида чемпионликни қўлга киритган Криштиану Роналду мухлису мутахассислар тахминларини оқлаб, «Олтин тўп» совринига эга бўлди. Шу тариқа 31 ёшли юлдуз тўртинчи марта ушбу мукофотни ўзиники қилди. Хабарингиз бор, эндиликда Ballon d`Or ғолибларини аниқлаш жараёни ФИФА иштирокисиз ўтяпти.

2009 йилга қадар France Football нашри журналистлар ўртасида сўров ўтказиш орқали энг яхшиларни аниқлаб келаётганди. Шу вақтга қадар турли юлдузлар ушбу совринга эга бўлишган. Криштиану Роналду эса фаолиятидаги илк «Олтин тўп»ни 2008 йили «Манчестер Юнайтед»да ўйнаб юрган кезлари қўлга киритганди. Орадан 12 ой ўтгач, нуфузли мукофотни олиш ҳуқуқини азалий рақобатчиси Лионель Мессига бой берган.

2010 йили Халқаро футбол федерацияси ва France Football ўзаро келишувга кўра, «Олтин тўп» ва «ФИФАнинг йил ўйинчиси» совринларини бирлаштиришди. Шу тариқа юқори даражадаги мукофот таъсис этилди. Эндиликда йил қаҳрамонларини аниқлаш жараёнида нафақат журналистлар, балки футболдаги профессионаллар - миллий термалар бош мураббийлари ва сардорлари ҳам қатнаша бошлашди. Роналду-Месси «дуэл»ининг 2013 ва 2014 йиллардаги қарама-қаршилиги португалиялик юлдуз фойдасига ҳал бўлган. Аммо жорий мавсумдан эътиборан Франциянинг обрўли нашри ФИФА билан ҳамкорликни тўхтатди. Натижада томонлар аввалги форматга қайтишди: France Football журналистлар ўртасида сўров ўтказишда давом этади. Роналду ЕЧЛ ва Евро-2016да ғолиб чиққач, тенгсиз фаворит сифатида кўрилаётганди.

«Олтин тўп-2016»га даъвогар 30 футболчидан иборат рўйхат октябрь ойи охирларида эълон қилинганди. Унда Роналду ва албатта, Мессидан ташқари, дарвозабонлар Мануэль Нойер, Жанлуижи Буффон, Уго Льорис, Руй Патрисиу, ҳимоячилар Серхио Рамос, Пепе, Диего Годин, ярим ҳимоячилар Поль Погба, Андрес Иньеста, Лука Модрич, Тони Кросс, Кевин Де Брюйне, Коке, Артуро Видаль, Риёд Маҳрез, Димитри Пайе, ҳужумчилар Антуан Гризманн, Неймар, Луис Суарес, Гарет Бэйл, Златан Ибрагимович, Роберт Левандовс­ки, Томас Мюллер, Гонсало Игуаин, Пауло Дибала, Серхио Агуэро, Пьер-Эмерик Обамеянг ҳамда Жейми Вардининг номлари қайд этилганди.

Дарҳақиқат, ушбу пойга ғолибига айланиш борасида Португалия термаси сардорининг имкониятлари жуда юқори баҳоланаётганди. Ҳаттоки, Месси ва Гризманн ҳам ўз ғалабаларига ишонишмаган бўлса керак. Дарвоқе, айнан португалиялик, аргентиналик ва франциялик футболчилар 2016 йили «ФИФАнинг йил ўйинчиси» номига даъвогарлар учлигидан жой олишди. Бу мукофот ғолиби 2017 йилнинг 9 январь куни Цюрихда ўтказиладиган тақдирлаш маросимида аниқланади.

Роналду ва Гризманн ОАВга интервью беришаркан, «Олтин тўп» йўлидаги ўз имкониятларини баҳолаб, сов­рин борасида турлича қарашга эга эканликларини намоён этишди.

- Мақсадим - ҳар йили «Олтин тўп»га эга чиқиш. 2015 йили совринни қўлга киритолмадим. 2016 йилда бунга эришмоқчиман. Чунки жорий йил мен учун муваффақиятли кечди. Шубҳасиз, бу фаолиятимдаги энг яхши мавсум, - деди Роналду.

- Ҳар доим «Олтин тўп» ҳақида ўйлайман, деёлмайман. Шунчаки, ўз ишимни бажариб, кўпроқ голлар уришга интиламан. Фаолиятимда етишмаётган нарсаларга эришиш учун совринлар ютишим зарур. Ҳозирча тўғри йўлдан кетяпман, - деганди France Football мукофотига даъвогар Гризманн.

Жаҳон футболи «Олтин тўп» кимга насиб этиши хусусида тахминларни ўртага ташлаётган паллада Роналду ўғли ва онаси билан 12 декабрь куни ўтказилиши лозим бўлган тақдир маросими саҳналарини съёмка қилиш жараёнида қатнашаётганди. Чунки муҳим тадбирда иштирок этолмаслиги аниқ эди. Гап шундаки, Криштиану «Реал» билан Японияга йўл олиб, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалига тайёргарлик кўриши кўзда тутилганди. Европалик «қироллар»ни Мексиканинг «Америка» клубига қарши учрашув кутиб турибди. Гарчи Зайниддин Зидан оммавий тарзда Роналдуни қўллашини айтган бўлсада, тўпурар ҳужумчини қўйиб юборишни хоҳламаслиги тайин эди.

Энди «Олтин тўп»ни қўлга киритиш борасидаги кўрсаткичларга назар ташласак. Криштиану бу совринга тўртинчи марта эга чиқди, Мессида эса ҳозирча биттага кўпроқ. Илк бор мазкур мукофотни 60 йил аввал англиялик Стэнли Мэтьюз қўлга киритганди. Кейинги уч йил мобайнида «Реал» вакиллари илғорлик қилишган: икки марта Альфредо Ди Стефано, бир марта Раймон Копа. Мана, яна муваффақият чўққисини мадридликлар вакили забт этмоқда. Роналду бу гал совринни қўлга киритиш чоғида йиғламади, аксинча, жилмайди.

- «Олтин тўп»ни тўртинчи марта қўлга киритаётганимдан фахрланаман, - деди Криштиану ўз интервьюсида. - Ушбу совринга илк бор эга чиққанимда қандай ҳаяжонланган бўлсам, ҳозир худди шундай ҳолатдаман. Орзум яна рўёбга чиқди. Тўрт карра «Олтин тўп» соҳибига айланишим мумкинлигини тасаввур ҳам қилолмасдим. Жуда хурсандман, бахт­лиман. Фурсатдан фойдаланиб, клуб ва терма жамоадаги шерикларимга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Атрофимдагилар, барча футболчиларга раҳмат. Улар ушбу индивидуал совринни қўлга киритишимда ёрдам беришди. Бу ажойиб тўпни ушлаб турганимдан ғурур туймоқдаман.

«Олтин тўп»нинг барча соҳиблари

Йил

Футболчи (мамлакати)

Амплуаси

Клуби

1956

Стэнли Мэтьюз (Англия)

ҳужумчи

«Блэкпул»

1957

Альфредо Ди Стефано (Испания)

ҳужумчи

«Реал»

1958

Раймон Копа (Франция)

ҳужумчи

«Реал»

1959

Альфредо Ди Стефано (Испания)

ҳужумчи

«Реал»

1960

Луис Суарес (Испания)

ярим ҳимоячи

«Барселона»

1961

Омар Сивори (Италия)

ҳужумчи

«Ювентус»

1962

Йозеф Масопуст (Чехословакия)

ярим ҳимоячи

«Дукла»

1963

Лев Яшин (Собиқ иттифоқ)

дарвозабон

«Динамо» М

1964

Денис Лоу (Шотландия)

ҳужумчи

«МЮ»

1965

Эйсебио (Португалия)

ҳужумчи

«Бенфика»

1966

Бобби Чарльтон (Англия)

ярим ҳимоячи

«МЮ»

1967

Флориан Альберт (Венгрия)

ҳужумчи

«Ференцварош»

1968

Жорж Бест (Шимолий Ирландия)

ярим ҳимоячи

«МЮ»

1969

Жанни Ривера (Италия)

ярим ҳимоячи

«Милан»

1970

Герд Мюллер (ГФР)

ҳужумчи

«Бавария»

1971

Йохан Кройф (Голландия)

ҳужумчи

«Аякс»

1972

Франц Беккенбауэр (ГФР)

ҳимоячи

«Бавария»

1973

Йохан Кройф (Голландия)

ҳужумчи

«Аякс», «Барселона»

1974

Йохан Кройф (Голландия)

ҳужумчи

«Барселона»

1975

Олег Блохин (Собиқ иттифоқ)

ҳужумчи

«Динамо» К

1976

Франц Беккенбауэр (ГФР)

ҳимоячи

«Бавария»

1977

Аллан Симонсен (Дания)

ҳужумчи

«Боруссия» М

1978

Кевин Киган (Англия)

ҳужумчи

«Гамбург»

1979

Кевин Киган (Англия)

ҳужумчи

«Гамбург»

1980

Карл-Хайнц Румменигге (ГФР)

ҳужумчи

«Бавария»

1981

Карл-Хайнц Румменигге (ГФР)

ҳужумчи

«Бавария»

1982

Паоло Росси (Италия)

ҳужумчи

«Ювентус»

1983

Мишель Платини (Франция)

ярим ҳимоячи

«Ювентус»

1984

Мишель Платини (Франция)

ярим ҳимоячи

«Ювентус»

1985

Мишель Платини (Франция)

ярим ҳимоячи

«Ювентус»

1986

Игорь Беланов (Собиқ иттифоқ)

ҳужумчи

«Динамо» К

1987

Руд Гуллит (Голландия)

ярим ҳимоячи

ПСВ, «Милан»

1988

Марко ван Бастен (Голландия)

ҳужумчи

«Милан»

1989

Марко ван Бастен (Голландия)

ҳужумчи

«Милан»

1990

Лотар Маттеус (Германия)

ҳимоячи

«Интер»

1991

Жан-Пьер Папен (Франция)

ҳужумчи

«Марсель»

1992

Марко ван Бастен (Голландия)

ҳужумчи

«Милан»

1993

Роберто Баджо (Италия)

ҳужумчи

«Ювентус»

1994

Христо Стоичков (Болгария)

ҳужумчи

«Барселона»

1995

Жорж Веа (Либерия)

ярим ҳимоячи

«ПСЖ», «Милан»

1996

Маттиас Заммер (Германия)

ҳимоячи

«Боруссия» Д

1997

Роналдо (Бразилия)

ҳужумчи

«Барселона», «Интер»

1998

Зайниддин Зидан (Франция)

ярим ҳимоячи

«Ювентус»

1999

Ривалдо (Бразилия)

ярим ҳимоячи

«Барселона»

2000

Луиш Фигу (Португалия)

ярим ҳимоячи

«Барселона», «Реал»

2001

Майкл Оуэн (Англия)

ҳужумчи

«Ливерпуль»

2002

Роналдо (Бразилия)

ҳужумчи

«Интер», «Реал»

2003

Павел Недвед (Чехия)

ярим ҳимоячи

«Ювентус»

2004

Андрей Шевченко (Украина)

ҳужумчи

«Милан»

2005

Роналдиньо (Бразилия)

ярим ҳимоячи

«Барселона»

2006

Фабио Каннаваро (Италия)

ҳимоячи

«Ювентус», «Реал»

2007

Кака (Бразилия)

ярим ҳимоячи

«Милан»

2008

Криштиану Роналду (Португалия)

ярим ҳимоячи

«МЮ»

2009

Лионель Месси (Аргентина)

ҳужумчи

«Барселона»

2010*

Лионель Месси (Аргентина)

ҳужумчи

«Барселона»

2011*

Лионель Месси (Аргентина)

ҳужумчи

«Барселона»

2012*

Лионель Месси (Аргентина)

ҳужумчи

«Барселона»

2013*

Криштиану Роналду (Португалия)

ҳужумчи

«Реал»

2014*

Криштиану Роналду (Португалия)

ҳужумчи

«Реал»

2015*

Лионель Месси (Аргентина)

ҳужумчи

«Барселона»

2016

Криштиану Роналду (Португалия)

ҳужумчи

«Реал»

Изоҳ: 2010-2015 йиллар мобайнида «Олтин тўп» ФИФА билан ҳамкорликда топширилган.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:53, 28.12.2016. Ўқилди: 19517 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик