Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ла лига, 20-тур. «Барселона» мағлубиятдан зўрға қутулиб қолди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Испания чемпионатининг 20-тури доирасида "Бетис" меҳмони бўлган "Барселона", кутилмаганда, очко йўқотди. "Кўк-анорранглилар" мағлубиятдан қутулиб қолди, десак тўғрироқ бўлади.

Энрике шогирдлари учрашув бошиданоқ ё рақибни менсимасдан ўйнашди, ёки улар кучни тежаб ҳаракат қилишди. Андалусияликлар эса ўз мухлислари олдида юқори иштиёқ билан ўйин олиб боришди. Мезбонлар ҳимоя ҳақида эмас, кўпроқ ҳужум ҳақида бош қотиришди ва улар танаффусга қадар бир нечта имкониятларни голга айлантира олишмади. Баҳснинг 38-дақиқасида эса каталонияликлар ўта қулай вазиятдан фойдалана олишмади. Мессининг ажойиб узатмасидан кейин Неймар яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Унинг зарбасини Антони Адан қайтаришга муваффақ бўлди.

"Барса"нинг суст ўйинидан фойдаланган мезбонлар иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қилишда давом этишди. Жумладан, "Бетис"нинг иккита зарбасидан кейин тўп тўсин ва устунга тегиб қайтганини эътироф этиш лозим. Андалусияликлар 75-дақиқасида гол билан мукофотланишди. Бурчакдан етказилган тўпни Тер Штеген муваффақиятсиз қайтарди, Алегрия эса яқин мсофадан дарвозани ишғол қилди.

Ушбу голдан кейингина "Барселона" уйғонди ва дарҳол ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, агар ҳакамлар ичкаридан қайтарилган тўпни инобатга олишганида. Шунга қарамай, "кўк-анорранглилар" мағлубиятдан қутулиб қолишди. Баҳснинг сўнгги дақиқасида Месси тўпни йўқотгандек кўринганди, аммо аргентиналик футболчининг ўзи ўша заҳоти рақибдан тўпни олиб қўйди ва Суарес бирга-бир вазиятга чиқарди. Уругвайлик футболчи имкониятни кўкка совурмади. 1:1.

Ушбу дуранг туфайли, "Барселона" йўқотилган очколар бўйича "Реал"дан 7, "Севилья"дан 3 очко ортда қоладиган бўлди.

Испания Ла лигаси, 20-тур
"БЕТИС" - "БАРСЕЛОНА" - 1:1 (0:0)
Голлар: 1:0 – 75 Алегрия, 1:1 – 90 Суарес.
Бетис – Адан, Пиччини, Тошка, Пеццелья, Манди, Себальос, Пардо (Донк, 69), Петрос (Рафа Наварро, 86), Дурмиси, Алегрия (Матиас Науэль, 85), Рубен Кастро.
Барселона – тер Стеген, Пике, Матье, Динь (Альба, 68), Алеиш Видаль, Ракитич, Денис Суарес (Андре Гомеш, 59), Туран (Серджи Роберто, 68), Неймар, Суарес, Месси.
Огоҳлантиришлар: Пике (43), Петрос (67), Ракитич (70), Рубен Кастро (78), Андре Гомеш (78).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:49, 29.01.2017. Ўқилди: 9396 марта. Фикрлар: 22 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик