Бугун 17 ноябрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Конор Макгрегор ва Флойд Мейвезер ўзаро жанг бўйича келишиб олди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бошқа
Рукн: Янгиликлар
A A A

Аралаш жанглар санъати (MMA) жангчиси ирландиялик Конор Макгрегор ва америкалик собиқ боксчи Флойд Мейвезер ўзаро жанг борасида келишиб олди. Бу ҳақда The Irish Sun газетасига асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.

Бир неча ой давом этган музокаралардан кейин томонлар «жанг ўтказиш бўйича кўп миллионли келишувга эришди». Келишув ҳозирча расман имзоланмади, аммо жанг муддати икки ҳафта ичида маълум қилиниши кутилмоқда.

Флойд Мейвезер ва Конор Макгрегор ўртасида жанг бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар UFC чемпиони боксчилик лицензиясини олганидан кейин пайдо бўлди. Ирландиялик жангчи Мейвезер билан жанг учун 100 миллион доллар ишлаб олиш истагини билдирганди.

Кейинроқ Мутлақ жангчилик чемпионати (UFC) президенти Дана Уайт Мейвезер ва Макгрегор жанги учун ҳар икки спортчига 25 миллион доллардан тўлашга тайёр эканини маълум қилган эди, бироқ ҳар икки спортчи таклифни жиддий қабул қилмади. Шундан сўнг Дана Уайт мазкур беллашув ирландиялик жангчининг UFC билан шартномаси якунига йэтсагина бўлиб ўтишини айтди.

Маълум муддат ўтгач, Мейвезернинг азалий рақибларидан бири — Менни Пакяо ирландиялик билан жанг қилишга тайёр эканини маълум қилганди. Мейвезер – Макгрегор драмасидан чарчаган «МЮ» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович эса уларнинг ҳар иккиси билан жанг қилиб, тўғри шифохонага юборишга ваъда берди.

Маълумот учун, 28 ёшли Макгрегор фаолиятини 2008 йилда бошлаган. Шу вақтгача у 23 та жанг ўтказиб, 20 тасида (17 тасида нокаут билан) зафар қучган ва 3 тасида мағлубиятга учраган. Ирландиялик икки (енгил ва ярим енгил) вазн тоифасида UFC чемпиони бўлган биринчи жангчи сифатида тан олинди. Кейинроқ у ярим енгил вазнда чемпионлик камаридан маҳрум этилганди.

2015 йили боксчилик фаолиятини тугатган 39 ёшли Флойд Мейвезер профессионал рингда 49 та жанг ўтказиб, барчасида (26 тасида нокаут билан) ғалаба қозонган. У бешта вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:25, 15.02.2017. Ўқилди: 8478 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.