Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жаҳон велоспортининг машҳур юлдузи Жамолиддин Абдужабборов пойтахтимизга ташриф буюрди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / велоспорт
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси таклифига биноан машхур велосипедчи, Халқаро тоифадаги спорт устаси, Жамолиддин Абдужабборов пойтахтимизга етиб келди.

Абдужабборов 1964 йил 28 февралда Тошкентда туғилган. Профессионал спортчилик фаолияти давомида велоспорт оламининг энг нуфузли мусобақалари - "Тур де Франс" пойгасининг 9-босқичи, Италияда ўтказиладиган "Джиро д' Италия" мусобақаси 1-босқичи, "Вуэльта"нинг 7-босқичи, Жаҳон велопойгаси 5-босқичларида зафар қучган.

Ўз вақтида “Тошкентлик терминатор” номи билан машҳур бўлган ҳамюртимиз шунингдек, нуфузли бир кунлик вело пойгаларнинг кўп бора совриндори, "Тур де Франс" мусобақаларида 1991, 1993, 1994-йилларда очколар бўйича ғолибликни қўлга киритган, 1994-йилги "Джиро д'Италия" ҳамда 1992-йилги "Вуэльта" кўпкунлик пойгаларида совриндор бўлган. У ўз вақтидан дунёнинг велосипед спорти бўйича энг яхши спортчиларидан бири бўлган.

Жамолиддин Абдужабборов катта спортдаги фаолияти давомида "Альфа Люм" (1990), "Каррера" (1991 - 1992), "Лямпре" (1993), "Полти" (1994), "Новелли" (1995), "Рефин" (1996), "Лотто" (1997) каби профессионал жамоалар таркибида кўплаб нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этган. Профессионал спортдаги фаолиятини 1997 йилда якунлаган.

Юртдошимиз ҳозирда ҳам дунё велосипедчилари, спорт мураббийлари ва спорт ихлосмандлари ўртасида катта обрўга эга, ҳозирда унинг мураббий сифатидаги хизматларига дунёнинг кўпгина давлатларида қизиқиш бор. Уни спортнинг ушбу тури бўйича етук аналитик мутахассис сифатида ҳурмат қилишади.

Пойтахтимизга уюштирган ташрифи давомида Жамолиддин Абдужабборов Миллий олимия қўмитасида ҳам меҳмон бўлди. Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов билан учрашув давомида Абдужабборов Ўзбекистонда велосипед спорти тараққиётига ҳисса қўшиш, мамлакатимиз бўйлаб иқтидорли болаларни аниқлаш, терма жамоалар учун селекция ишларини кучайтириш, уларни халқаро мусобақаларга олиб чиқиш, бир сўз билан айтганда мамлакатимизда велоспортни янада ривожлантириш борасида ўз ёрдамини аямаслиги маълум қилди. Шунингдек, бу борада Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси билан бевосита ҳамкорлик қилиш таклифини киритди.

Ўз навбватида Ойбек Омилович машҳур спорт юлдузига бундай таклиф учун миннаторчилик изҳор этиб, ўзаро ҳамкорлик ҳар томонлама фойдали бўлиши ва бу энг аввало юртимизда велосипед спортини янада ривожлантириш ва оммавийлаштиришга замин яратишини таъкидлаб ўтди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 14:52, 07.05.2017. Ўқилди: 7086 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик