Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Валенсия 24 26
15 Жирона 23 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёшлар лигасида «Қўқон-1912» иродали ғалабани қўлга киритди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар лигаси / Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ёшлар лигасида 12-тур ўйинлари бошланди.

«Қўқон-1912» ўз майдонида «Бухоро»ни қабул қилди.

5-дақиқада мезбонларда ҳисобни очиш учун қулай имконият вужудга келди. Аммо, сўнгги паллада меҳмонлар ҳимоячиси тўпни аранг қайтариб қолди.

10-дақиқада Акобир Тўраев ҳисобни очишга яқин келди. У дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба берди. Зарбага аниқлик етишмади.

15-дақиқа мезбонлар томонидан шиддатли ҳужум ташкил этилди. Сўнгги паллада Баратов тўпга ета олмади.

25-дақиқа мезбонлар юз фоизли вазиятдан фойдалана олишмади. Рақиб дарвозаси олдида пала-партишлик вужудга келди. “Бухоро” посбони тўпга чиқишга хатога йўл қўйди. Достон Мелиқўзиев эса бўш қолган дарвозага гол уролмади. Унинг зарбасини меҳмонлар ҳимоячиси бартараф этди.

40-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов жарима тўпини қойилмақом тарзда амалга ошириб ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлим мезбонлар учун омадсиз бошланди. 47-дақиқада Акобир Тўраев ҳисобни тенглаштирди.

53-дақиқада мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди. Аммо Достон Мелиқўзиев ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади.

56-дақиқа бухороликлардан омад юз ўгирди. Жамшид Ҳасановнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

69-дақиқада Акобир Тўраев жамоадошлари бошлаб берган ҳужумни гол билан якунлаб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

84-дақиқа Аваз Маматхўжаевнинг кучли зарбасини меҳмонлар посбони қатта қийинчилик билан қайтариб қолди.

89-дақиқа Дониёр Тўлашев боши билан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб ҳисобни тенглаштирди.

90-дақиқада Аваз Маматхўжаев томонидан берилган кучли зарбани “Бухоро” посбони қайтаришда хатога йўл қўйди ва тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди.

Ёшлар лигаси, 12-тур
“Қўқон-1912” – “Бухоро” – 3:2 (1:0)
Ҳакамлар: Ш. Насибуллаев, Ш. Аъзамов, М. Ваҳобов, С. Раҳмонов.
Назоратчи: Р. Серазетдинов.
Голлар: Муҳаммаданас Ҳасанов (40), Дониёр Тўлашев (89), Аваз Маматхўжаев (90) - Акобир Тўраев (47, 69).
“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Дониёр Тўлашев, 5. Руслан Мельзеддинов (99. Иброҳим Мухторов-90), 6. Дилшод Баратов (7. Рамзбек Исақов-89), 9. Муҳаммаданас Ҳасанов, 10. Аброр Раҳмонов (55. Бахтиёр Абдубаннонов-49, 15. Иброҳим Аҳмаджонов-79), 19. Достон Мелиқўзиев (70. Иброҳим Усмонов-88), 25. Исмоил Охунжонов, 29. Иқбол Маликжонов, 75. Маъмур Раҳимов (20. Мўмин Содиқжонов-85), 90. Аваз Маматхўжаев.
Захира: 13. Никита Рибкин.
“Бухоро”: 25. Шоҳжаҳон Насимов, 2. Солибек Каримов, 3. Миржалол Жумаев, 11. Акобир Тўраев, 14. Мирфайз Муҳиддинов, 16. Жамшид Ҳасанов (93. Баҳром Нарзуллаев-77), 17. Хуршид Олимов, 23. Озодбек Қурбонов, 29. Элшод Дилмуродов, 33. Наримон Ҳасанов (97. Бурҳон Ҳасанов-31), 87. Анвар Жўраев (61. Суҳроб Неъматов-46).
Захира:12. Акмал Турсунбоев.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 18:46, 25.05.2017. Ўқилди: 3080 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.