Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Россия MMA вице-президентини дўппослаган ака-ука Хирамагомедовлар спортдан умрбод четлатилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бошқа
Рукн: Янгиликлар
A A A

Россия MMA иттифоқи аралаш қоидалар спортида шуғулланиб келаётган ака-ука спортчилар — Гажимурад ва Гамзат Хирамагомедовларни спортдан умрбод четлатди.

Қозоғистон пойтахти Астана шаҳри мезбонлик қилган Fight Nights Global мусобақаси вақтида жиддий жанжал келиб чиқди, деб ёзди «Karate.ru» нашри. Ҳаммаси ярим-ўрта вазн тоифасида чемпионлик учун курашаётган Гажимурад Хирамагомедов ҳамда Георгий Кичигин ўртасидаги жангдан сўнг бошланган.

Жанг тугагач, ғолиблик алоҳида қарор эвазига Кичигинга берилган. Бундан норози бўлган Гажимурад ёрдам учун акаси Гамзатни чақирган ҳамда юқоридаги қарорга сабабчи бўлган Россия MMA иттифоқи президенти Радмир Габдуллин жойлашган отелга йўл олган. Ака-укалар вице-президент хонасига бостириб кириб, уни дўппослашган. Оқибатда Габдуллин жағининг икки карра синиши ҳамда мия чайқалиши билан шифохонага олиб кетилган.

Россия MMA президенти оғир вазн тоифасидаги афсонавий жангчилардан бири Фёдор Емельяненко ҳисобланади.

Ака-укалар шуғулланадиган «Крепость» клуби раҳбари Магомед Кадиевнинг сўзларига кўра, Радмир Габдуллин ҳамда Хирамагомедовлар ўртасида аввалдан зиддият бўлган. Вице-президент бунгача Москвада ўтган турнирда ҳам худди шундай ишга қўл уриб, ғалабани рақиб спортчига бериб юборган. Қозоғистондаги турнирда у ҳакамлар қаторидан жой олганди. Бироқ кейинроқ ўзини бу рўйхатдан ўчириб қўйган бўлса-да, жанг якунида ғалабани Георгий Кичигинга бериш кераклиги ҳақида айтган. Бу маълумотни Fight Nights Global турнири ташкилотчиси Камил Гажиев ҳам тасдиқлаган.

Жабрланувчининг аёли Дарья Иванова турмуш ўртоғи жиддий жароҳатлангани ва уни даволатгани Москвага йўл олгани, самолётда эса аҳволи янада оғирлашганини қайд этган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:56, 31.05.2017. Ўқилди: 4349 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик