Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳусниддин Ғофуров: «Европа Лигаси сабаб жамоамни ўзгартирдим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ҳужумкор яримҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров фаолиятини Сербиянинг бошқа бир клуби «Младост Лучани»да давом эттиради.

Ҳамюртимиз 2013 йилдан буён ушбу мамлакатнинг «Явор» жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.

Тўрт йиллик фаолиятдан сўнг Ҳусниддин жамоасини ва шу билан бирга муҳитни ўзгартиришга қарор қилди. Ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоасига таклиф этилган футболчи ўтган ҳафта «Младост Лучани» клуби билан икки йиллик шартнома имзолади.

Эътиборлиси, бу жамоа «кўҳна қитъа»да нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи Европа Лигасида иштирок этади. Куни кеча ташланган қуръага кўра, «Младост» турнирнинг илк саралаш босқичида Озарбайжоннинг «Интер» клуби билан тўқнаш келади.

Жамоалар ўртасидаги илк ўйин 29 июнь куни бўлиб ўтади. Легионер футболчимиз аллақачон янги жамоаси таркибида машғулотларни бошлаб юборган. Биз Ҳусниддин Ғофуров билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Ҳусниддин, «Явор»да 4 йил ўйнадингиз. Шу жиҳатдан олиб қарасак, клубдан кетиш осон бўлмагандир?

- Ҳа, албатта. Бу қарорга келиш мен учун жуда ҳам қийин бўлди. Лекин бу ҳаёт. Баъзида кутилмаган қарорлар ҳам қабул қилиб туриш керак.

- Кетишингизга нима сабаб бўлди?

- «Явор» билан имзолаган шартномам якунига етганди. Эркин агентга айланганим учун бу трансфер осон амалга ошди.

- Жамоада қолишингиз ҳам мумкинмиди?

- Албатта. Менга шартномани узайтириш таклифи ҳам берилганди. Лекин барчасини ўйлаб кўргач, кетишга қарор қилдим. Ўзимни бошқа жамоада ҳам синаб кўриш истаги устун чиқди.

- Муҳитни ўзгартирай дебсизда?

- Худди шундай. «Младост»дан тушган таклифни рад эта олмасдим. Чунки Европа Лигасида ўйнаш имконияти юзага келганди.

- Умуман, бу таклиф қандай пайдо бўлди?

- «Младост Лучани» клуби бош мураббийи Ненад Миловановичнинг ўзи менга қўнғироқ қилиб, жамоага таклиф қилди. Таклифни кўриб чиқиб, жавобини айтишимни сўради. Кўп ҳам ўйламай, таклифга ижобий жавоб қайтардим.

- «Явор» сиз билан тўлиқ ҳисоб-китоб ишларини амалга оширдими?

- Ҳа, дўстона руҳда хайрлашдик.

- Маошингизни тўлиқ олдингизми?

- Маош ва мукофот пулларини тўлиқ олганман. Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Европада бундай муаммоларга дуч келмайсиз.

- «Явор»да ўтказган 4 йилингиздан қандай умумий таассуротлар қолди?

- Фақат ижобий. Мен учун ажойиб ва унутилмас йиллар бўлди.

- Европада футболчи сифатида ўсишга эришдим, деб ҳисоблайсизми?

- Бу ерда жуда кўп нарса ўргандим. Футболга қарашим ҳам ўзгарди. «Явор»да ўтган йилларимдан афсусланмайман.

- Янги жамоангиз билан қанча муддатга шартнома имзоладингиз?

- Икки йиллик шартнома имзоладим. Агар ҳаммаси жойида бўлса, келишувни яна узайтиришим ҳам мумкин.

- Таништирув маросими қачонга белгиланган? Янги клубингизда рақам танладингизми?

- Таништирув маросими Европа Лигаси ўйинидан олдин ўтказилади. «Младост»да 10-рақам остида тўп сураман.

- Бош мураббий билан гаплашиб олдингизми? Янги клубингизда ҳам ўз позициянгизда ўйнар экансизми?

- Гаплашиб олдик. Мураббий мени чап ва ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнатмоқчи. Яъни, ўзимнинг позициямда ҳаракат қиламан. Ҳужумчиларга яқиндан ёрдам бераман.

- Молиявий томондан берилган таклиф «Явор»дагидан яхшироқми?

- Ҳа, нисбатан олганда яхшироқ. Ҳар томонлама менга қулай таклиф беришди. Бундан хурсандман.

- Алоҳида уй беришдими?

- Айни пайт бошқа шаҳарда йиғин ўтказяпмиз. Қайтганимиздан сўнг янги уйга кўчиб ўтаман.

- Танаффус вақтида Ўзбекистонга келдингизми?

- Мавсум якунланиши билан она Ватанга қайтгандим. Оила аъзоларим даврасида таътилни мароқли ўтказдим.

- Қайси ўйинни бевосита стадиондан томоша қилдингиз?

- Олмалиқ шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон ва Россия ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўйинни стадиондан кузатдим. Бошқа учрашувларни кўра олмадим.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:27, 02.07.2017. Ўқилди: 6199 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик