Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 04.07.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 04.07.2025 20:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • Бухоро
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 04.07.2025 23:59
      • Флуминенсе
      • 2:1
      • Ал-Ҳилол
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 14 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 14 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хове Эспаньол Сан-Висенте" - "Реал Сосьедад".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Парма" - "Палермо".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Самбо. Гран-при в Краснодаре, Россия.
      09:35 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      11:40 Хайдайвинг. Международный фестиваль "Крылья мира" в Москве.
      13:05 "Магия большого спорта".
      13:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      15:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 4 на автодроме "Нижегородское кольцо".
      15:55 Д/с "Век нашего спорта".
      16:25 LIVE Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      20:00 "Вопреки всему".
      20:25 Д/ф "Гавриил Качалин. Дедушка Гава".
      21:20 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      23:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      00:55 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Д/с "Век нашего спорта".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:55 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 05.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Кори Сэндхаген против Умара Нурмагомедова.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:55 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      14:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:55 Новости.
      15:00 Наши в UFC.
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Профессиональный бокс. RCC Boxing. Прямая трансляция.
      01:20 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 Д/ф "Век Динамо".
      04:55 Профессиональный бокс. Мелбет Лига бокса. Сборная "Динамо" - Сборная мира.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 05.07.2025

      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      09:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 21. Монако - Ницца. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Лучшие моменты.
      12:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      14:00 Велоспорт. "Eurosport Cycling Show".
      14:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль. Прямая трансляция.
      21:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      23:00 LIVE Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако. Прямая трансляция.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      03:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ўзбек Гарринчаси» - Валерий Кечинов ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Юксак техника, ажойиб тезлик соҳиби, мухлислар ёқимтойи, футбол жамоатчилигида ёрқин таассурот қолдирган Валерий Кечинов «Пахтакор» ва «Спартак» (Москва) жамоаларида муваффақиятли тўп сурди.

Мухлислар ўртасида «Ўзбек Гарринчаси» номини олган ватандошимиз 5 августда 43 ёшини қаршилади.

Тошкентда туғилиб-ўсган Валерий тиниб-тинчимас болакай эди. Футболдаги илк сабоқларини у отаси Виктор Петровичдан олди. Катта Кечинов фарзандини ёшлигидан тўпга тўғри зарба беришга ўргатди. Секин-аста Валерий рақибларни алдаб ўтиш сирларини ҳам қунт билан ўзлаштирди. Эътиборлиси, у доимо майдонда самарали ҳаракат қилишга интиларди. Ёш футболчи эрта тонгда кўчага отланар, оқшомда қўл-оёғи тирналган ва шилинган ҳолда уйга қайтарди. Тошкентнинг овлоқ кўчалари бўлажак футболчининг бетакрор финтлари устидаги изланишларига гувоҳ бўлди.

Футбол сирларини ўрганиш билан биргаликда Валерий ҳам аксарият болакайлар қатори «Пахтакор»га мухлислик қилар, 1982 йилда собиқ иттифоқ чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган Андрей Якубикни «кумир»и деб ҳисобларди. 80-йиллар охирида ёш иқтидор соҳиби собиқ иттифоқ ўсмирлар терма жамоасидан таклиф олди. 1990 йилда Кечинов ана шу жамоа таркибида Гранаткин хотира турнирида иштирок этиб, халқаро мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Терма жамоага ўшанда «Спартак»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Виктор Папаев устозлик қилганди. «Спартак»ка хос жозибадор услубни Валерийга айнан шу мураббий сингдирди. Дарвоқе, Кечиновдан ташқари, Валерий Чижов, Андрей Коновалов ва Дмитрий Парфёновлар ҳам кейинчалик «қизил-оқлар» шарафини ҳимоя қилишди.

«1974 йилда туғилган футболчилар терма жамоасида тўп сурганлардан кўпчилиги - дарвозабонлар Дима Крамаренко ва Павел Бугало, майдон ўйинчилари Андрей Коновялов, Олег Могуляк, Дмитрий Парфёнов, Руслан Романчук, Алексей Рябцев, Олег Шацкихлар клуб миқёсида муваффақиятларга эришишди. Биз Папаев раҳбарлигида кўпгина халқаро учрашувларда майдонга тушдик. Германия, Испания, Бельгия, Голландия, Италия, Болгария ва Югославия каби кучли жамоалардан устун келдик. Бундан ташқари, Европанинг нуфузли академиясида таҳсил олаётган тенгдошларимиз устидан ғалабага эришганмиз», - дейди Кечинов.

Собиқ иттифоқ тарқатиб юборилгач, Валерий 1992 йилги мавсумни «Пахтакор» сафида ўтказди ва чемпионатнинг энг яхши тўпрурари бўлди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг тенгсиз футболчиси унвони ҳам унга насиб этган. 1993 йилда ўтказилган ҳамдўстлик кубоги турнирида қаҳрамонимиз бир қатор жамоалар эътиборига тушди. Жумладан, Валерий Газзаев уни Москванинг «Динамо»си сафига қўшиб олмоқчи бўлди. Аммо «Спартак» чаққонроқ ҳаракат қилди. Қолаверса, футболчининг ўзи ҳам шу жамоа услубига мойил эди.

«Спартак»даги мослашиш даври хусусида ярим ҳимоячи шундай ҳикоя қилади: «Жамоадошларимнинг аксарияти билан терма жамоа орқали таниш эдим. Шунингдек, тошкентлик Андрей Пятницкий ҳам «Спартак»да эди. Мен ундан кўп нарсаларни ўргандим. Родионов, Черенковлар ҳам ёрдамларини аямадилар».

НТВ телеканали томонидан мавсумнинг энг чиройли голи учун тортиқ этилган ВАЗ-2109 автомобили хусусида: «Тойчоқ»ни отамга совға қилдим. У узоқ вақт миниб юрди. Германия ёшлар терма жамоасига урган ўша голимдан кейин кўпчиликка танилиб қолгандим. Актёрлар тили билан айтганда, бир кечада машҳур бўлиб уйғондим. Уйдан чиқиб улгурмасимдан уч йигитча қуршаб олишди: «Кеча олти нафар немис футболчиларини алдаб ўтиб гол урган йигит сизмисиз?», деб сўрашганди, мен эканлигимни айтдим. Кейинчалик Тарасовкадаги база деворларига исмимни ёзиб ташлашди».

«Россия футболи 100 йил ичида» энциклопедиясидан (1997 йил, октябрь) олинган лавҳа: «Юксак техникага эга, чаққон, мўлжални аниқ белгилай оладиган футболчи. Алдамчи ҳаракатларни аъло даражада бажаради. Жамоадошлари билан самарали ҳамроҳлик қилади, орқа чизиқдан ҳужумга ўтишни ёқтиради».

Фаолиятига жиддий таъсир ўтказган жароҳат хусусида: «Киевнинг «Динамо»сига қарши беллашувда Лужний мени икки оёғини олдинга узатган ҳолда кутиб олди. Ўшанда жарроҳнинг аралашувисиз майдонга қайтишга муваффақ бўлдим - тиззамни яхшигина уқалаб, дам бериш билан кифояландим. Кейинчалик маълум бўлишича, жароҳат олган куни жарроҳлик столига ётишим керак экан. Оёғим фақат мушаклар қуввати эвазига ҳаракатланаётган экан. Шу боис, енгил зарбаларга ҳам чидай олмайдиган бўлиб қолганди. 1998 йили Германияда жарроҳлик муолажасидан ўтдим. Мени қабул қилган шифокор ҳайрон қолганди: «Қандай қилиб бир оёқда тўп суриш мумкин?» Маълум бўлишича, мен тўрт йил жиддий жароҳат билан ўйнаган эканман. Ана шу муаммо туфайли «Байер»га ўтиш режаси чиппакка чиқди. Лекин Олег Иванович мендан воз кечмади. Хуллас, Германияда тўп суриш тақдиримга битилмаган экан».

«Спартак» таркибидаги энг ёрқин таассурот қолдирган чемпионлик ҳақида: «1997 йилдаги биринчилик хотирамда ўчмас из қолдирди. Ноябрь ойи бўлишига қарамасдан, Волгограддаги стадионга 25-30 минг мухлис тўпланганди. Чемпионлик тақдирини бизнинг фойдамизга ҳал қилган «Ротор»га қарши «олтин» учрашувнинг 72-дақиқасида Тихонов узатган тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни очдим. Беллашув ўта кескин кечганди. Ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан. Мендан кейин Ширко ҳисобни 2:0га етказди. Ғалабани нишонлаш Волгоградда бошланди, кейин Москвада давом этди. Германиянинг «Карлсруэ»си билан куч синашишимизгача икки ҳафта вақт бўлгани туфайли мутасаддилар қаршилик қилишмади. Чунки спорт формасини талаб даражасига келтириб олишимиз учун 2-3 кун етарли эди».

Ноёб иқтидор соҳиби бўлган Валерий Кечинов фаолияти давомида кўпгина муҳим, чиройли голларни мухлисларга тортиқ қилди. Мафтункор ўйин услубини намойиш этди ва улар хотирасидан «Ўзбек Гарринчаси» номи остида жой олди. Футболчилик фаолиятидан кейин Кечинов бизнес ва мураббийлик соҳасида ўз омадини синаб кўрди. Жумладан, «Спартак» ёшларига устозлик қилди. 2008 йилда «Томь» клубида бош мураббий Мирослав Ромашенкога ассистент бўлди. Кейинчалик ҳаётини ёш футболчиларга бахшида этиб, «Ақлли футбол академия»сини очди.

Маълумот учун

Валерий Викторович Кечинов

Туғилган санаси: 5 август 1974 йил

Туғилган жойи: Тошкент, Ўзбекистон.

«Трактор» (Тошкент) БЎСМ тарбияланувчиси. Илк мураббийи - Виктор Петрович Кечинов (отаси). Ҳужумчи ва ҳужумкор ярим ҳимоячи позицияларида тўп сурган. 1991-2004 йиллар оралиғида «Пахтакор», «Спартак», «Сатурн», «Шинник» жамоаларида тўп сурган. Клублар миқ-ёсида собиқ иттифоқ, Ўзбекистон ва Россия чемпионатлари, УЕФАнинг расмий мусобақаларида жами 317та учрашув ўтказиб, 108та гол урган.

1989 - 1992 йилларда ўз ёш тоифасида собиқ иттифоқ, МДҲ терма жамоалари сафида 30 марта майдонга тушиб, 11та гол урган. 1992 йилда уч марта Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 1995-1998 йилларда Россия терма жамоаси сафида олтита ўйин ўтказиб, иккита гол урган.

Натижалари

Ўзбекистон чемпиони («Пахтакор», 1992)

Россиянинг олти карра чемпиони: 1993, 1994, 1996, 1997, 1999, 2000

Ўзбекистон кубоги соҳиби (1993)

Россия чемпионатининг бронза медали соҳиби (1995)

Россия кубоги мусобақасининг финалчиси (1996)

Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси (1992)

Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари (24та гол, 1992)

Россиянинг энг сара 33 футболчиси билан бир ўринда жой олган (1997)

«Мавсумнинг энг чиройли голи» соҳибига бериладиган мукофотни НТВ каналидан 1995 йилда олган.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:08, 24.08.2017. Ўқилди: 3864 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.