Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 05.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вест Хэм
      • 06.12.2025 17:30
      • Астон Вилла
      • 2:1
      • Арсенал
      • 06.12.2025 20:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 06.12.2025 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Сандерленд
      • 06.12.2025 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Бёрнли
      • 06.12.2025 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брентфорд
      • 06.12.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Челси
      • 06.12.2025 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 07.12.2025 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.12.2025 21:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 06.12.2025 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Мальорка
      • 06.12.2025 18:00
      • Вильярреал
      • 2:0
      • Хетафе
      • 06.12.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 06.12.2025 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Барселона
      • 07.12.2025 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Атлетико
      • 07.12.2025 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Жирона
      • 07.12.2025 20:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Севилья
      • 07.12.2025 22:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Райо Вальекано
  • «A» Серия
      • 06.12.2025 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Фиорентина
      • 06.12.2025 22:00
      • Интер
      • -:-
      • Комо
      • 07.12.2025 00:45
      • Верона
      • -:-
      • Аталанта
      • 07.12.2025 16:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лечче
      • 07.12.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Рома
      • 07.12.2025 22:00
      • Лацио
      • -:-
      • Болонья

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 15 37
2 Реал Мадрид 15 36
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 15 31
5 Бетис 14 24
6 Эспаньол 14 24
7 Хетафе 15 20
8 Атлетик Бильбао 15 20
9 Райо Вальекано 14 17
10 Реал Сосьедад 14 16
11 Эльче 14 16
12 Сельта 14 16
13 Севилья 14 16
14 Алавес 14 15
15 Мальорка 15 14
16 Валенсия 14 14
17 Осасуна 14 12
18 Жирона 14 12
19 Реал Овьедо 15 10
20 Леванте 14 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қирғизистонга қарши ўйинга мухлисларни киритмаслик қарори ЎФФ томонидан қабул қилинган

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сайтимизда «Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади» мақоласи эълон қилинганидан сўнг ўқувчиларга аслида воқеанинг асл юзи қандай эканлигини кўрсатиш учун кичик суриштирув ўтказишга қарор қилдик ва Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев билан боғландик.

— Аввало, мақолада ўйинлар ёпиқ эшиклар ортида ўтиши ҳақидаги таклиф Қирғизистон терма жамоасининг талаби билан амалга оширилгани ҳақида хабар федерация сайтида берилгани ва кейинчалик бу хабар сайтдан олиб ташлангани ҳақидаги маълумот асосга эга эмаслиги таъкидламоқчиман. Федерация матбуот хизмати бундай ахборот тарқатмаган, — дея ўз сўзларини эътироздан бошлади Санжар Ризаев.

Ҳақиқатдан ҳам, фақатгина Championat.asia сайтига ўйин 25 август куни «Бунёдкор» стадионида ўтиши режалаштирилгани, ЎФФ ва ҚФФ ўртасидаги учрашувдан сўнг стадион ўзгариши мумкинлигини, ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмаслигини Қирғизистон томони сўраётганини Санжар Ризаевнинг тилидан ёзган ва ҳақиқатан ҳам федерация матбуот хизмати бундай маълумот тарқатмаган. Championat.Asia эса «Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви меҳмонлар илтимосига кўра мухлислар учун ёпиқ бўлади» сарлавҳаси остида омма маълумот тарқатган.

(ЎФФ сайти ўйин Қирғизистон терма жамоасининг талаби билан ёпиқ эшиклар ортида ўтказилишини ҳақида хабар бергани ва сўнгра бу хабарни сайтдан олиб ташлагани ҳақидаги маълумот дарҳақиқат нотўғри эканлигини тан оламан. Чунки федерация вакилининг «ўйин меҳмонлар илтимосига кўра мухлислар учун ёпиқ бўлади», деган гапини ижтимоий тармоқлар лентасида ўқиб, уни федерация сайтидан топа олмаганимдан сўнг англашилмовчилик юз берган — Ш.Ш.).

«Аслида, Қирғизистон билан ўтказиладиган учрашув аввал бошдан «А» таснифдаги халқаро ўртоқлик учрашуви мақомида эди. Шу сабабли, ўйин ҳақидаги маълумот ФИФАнинг рўйхатига киритиш мақсадида ташкилотга юборилган. Сўнгра бу ўйин бўлиб ўтиши ҳақида ЎФФ расмий сайтида расман маълумот берилган.

Яъни ушбу ўйин даставвал миллий терма жамоалар ўртасидаги расмий ўйин сифатида даражаланган. Лекин орадан вақт ўтгач, Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари мураббийлар штабининг ўзаро келишувига кўра, ўйинда ўйинчи алмаштиришлар сонида чегара бўлмаслиги сабабли ФИФА бу учрашув «А» таснифидаги, миллий терма жамоалар ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви мақомига тўғри келмаслигини айтиб, унга машғулот-назорат ўйини сифатида даража берган.

Лекин шу билан бирга, ФИФА эслатиб ўтганки, агар иккала терма жамоаларнинг фикри ўзгариб, миллий терма жамоалар ўртасида «А» таснифига мос халқаро даражадаги ўртоқлик ўйини ўтказишмоқчи бўлишса, Ўйин Қоидаларининг 3-бандига мувофиқ, ўйин давомида чекланмаган миқдордаги ўйинчи алмаштиришлар сонини 6тагача камайтиришлари керак бўлади, дея огоҳлантирган.

Ушбу ўйин Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Хитой ва Ж.Кореяга қарши ўйинлардан аввал тайёргарлик вазифасини ўташи сабабли, ҳар иккала мураббийлар штаби томонидан чекланмаган миқдорда ўйинчи алмаштиришга қарор қилинган ва у машғулот-назорат ўйини сифатида қолган», — деб тушунтиришда давом этди С.Ризаев.

ЎФФ 8 август куни Қирғизистонга қарши машғулот-назорат ўйини ўтказиши ва ўйинда ўйинчи алмаштиришлар сони чекланмаслигини, бироқ у ТВда трансляция қилиниши ва чипта чиқарилиши мўлжалланаётганини хабар қилиб, ФИФАга хат ёзган:

Бироқ ФИФАдан олган жавоб мактубида бундай мақомлардаги учрашувларни «А» таснифидаги ўйин, дея тарғиб қилиш, чипталар чиқариш, ТВ орқали трансляция қилиш, матбуот анжуманлари ўтказиш мумкин эмаслиги ва бу №1593-сонли циркулярга зид эканлиги айтиб ўтилган:

Таржимаси:

«Ҳурматли ҳамкасблар,

Бизнинг бутун диққат-этиборимизни жалб қилган хабарингиз учун катта ташаккур!

Умид қиламизки, жавобимиз сизни қониқтиради!

Ушбу масала бўйича биз яна ФИФАнинг №1593 циркулярини ўқиб чиқишингизни истар эдик.

Ўйин стадионда (ҳаттоки, машғулот майдонида ҳам эмас) чипта сотилиши билан афиша қилинаётгани, ҳаттоки миллий ТВнинг тўғридан-тўғри эфирида трансляция қилиниши №1593 циркулярда белгилаб қўйилган қоидаларга ва унинг руҳиятига зид келмоқда.

Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик бу ўйинни «А» таснифидаги миллий терма жамоалар ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви ўлароқ қабул қилиши муқаррардек кўринмоқда. Бундай ҳолатда, «А» таснифидаги жамоалар бир томонлама тартибда Ўйин Қоидаларининг 3-қоидасини «айланиб» ўта олишмайди. (3-қоидага кўра, жамоалар ўйин давомида энг кўпи билан 6 нафардан ўйинчи алмаштиришлари мумкин — таҳр.)

Бинобарин, вазиятни батафсил ўрганиб, тушуниб, якуний хулоса чиқаришимиз учун сиз бизга ва ОФКдаги ҳамкасбларимизга ўйин чипталарида нима деб ёзилгани ҳақида маълумот (бир дона чиптанинг сурати етарли бўларди), телевидениеда ёритилган рекламалардан нусха бера олмайсизми?

Ҳамкорлик учун ташаккур билдирамиз.

Имзони ФИФА мутасаддиси Гордон Савич қўйган.

«Яъни, ушбу учрашувга чипта чиқарилмаслиги ва ўйин трансляция қилинмаслиги ФИФА талаби бўйича амалга оширилган бўлса, унинг ёпиқ эшиклар ортида ўтишига Ўзбекистон Футбол федерацияси қарор қилган. Ўйин машғулот-назорат учрашуви мақомида экани боис, мураббийлар штабининг илтимосига биноан федерация ўйинни ёпиқ эшиклар ортида ўтиши ҳақидаги қарорга келган», — дея тушунтириш берди Санжар Ризаев.

Мухтасар қилиб айтадиган бўлсак, ўйин учун чипта чиқарилмагани, ўйинолди ва ўйиндан сўнг матбуот анжумани ташкиллаштирилмаслиги ва ўйиннинг ўзи ТВ, радио ва интернет орқали трансляция қилинмаслиги ФИФА талабларига риоя қилиш, дея тушунтирилмоқда, уни мухлисларсиз ўтказишга эса Ўзбекистон футбол федерацияси қарор қилган.

Аслида, ўйинга чипта чиқариш, сотиш, мухлисларни стадионга киритиш ҳам мумкин эди. ФИФАнинг эътирози — ўйиннинг аҳоли ва ОАВ ўртасида «А» таснифидаги, миллий терма жамоалар ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви мақомида тарғиб қилинмаслигида, холос.

Яъни, «Машғулот-назорат учрашуви» деб чипта чиқариш, уни ҳаттоки сотиш ёки мухлисларни стадионга текин қўйиш мумкин эди. (Чунки ФИФА хатида «ўйинга чиқариладиган чиптанинг намунасини бизга юборинглар», деган жойи бор). Ҳаттоки, ТВ орқали трансляция ҳам қилиш мумкин (ўйиннинг ТВ орқали кетаётган рекламасини ҳам сўраган ФИФА). Чунки ФИФА учун муҳими — бу ўйиннинг машғулот-назорат учрашуви, дея реклама қилиниши, бундай ўйинлар ортидан кимдир «А» таснифдаги халқаро ўртоқлик учрашуви, дея ёлғондан пул ишлаб олмаслиги.

Машғулот-назорат назорат ўйинига ҳам чипта сотилиши, ўйин мухлислар қаршисида ўтиши мумкин эди. Чунки, биламиз, эшитганмиз, хорижда клублар ва терма жамоаларнинг наинки расмий, норасмий учрашувлари, ҳаттоки ўйинолди машғулотларига ҳам чипта сотилади.

Лекин орада бирор тушунмовчилик чиқмаслиги учун Ўзбекистон Футбол федерацияси ўйинни ТВ орқали реклама ҳам қилгани йўқ, ўйинга чипта ҳам чиқаргани йўқ. Барчасига сабаб — юқорида таъкидлаб ўтилганидек — томонлар максимум 6 нафардан эмас, чекланмаган миқдорда ўйинчи алмаштиришга келишиб олишгани бўлиб чиқмоқда. Бу эса дарҳақиқат, рисоладаги «А» таснифидаги ўйини қоидаларига тўғри келмайди.

Шуҳрат Шокиржонов,

KUN.UZ журналисти.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 19:54, 24.08.2017. Ўқилди: 6002 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 16
2 Барселона Ферран Торрес 8
3 Барселона Роберт Левандовски 8
4 Мальорка Ведат Мурики 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
8 Бетис Кучо Эрнандес 5
9 Эспаньол Пере Милья 5
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.