Бугун 23 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 5 15
2 Барселона 5 13
3 Вильярреал 5 10
4 Эспаньол 5 10
5 Эльче 5 9
6 Бетис 6 9
7 Атлетик Бильбао 5 9
8 Хетафе 5 9
9 Севилья 5 7
10 Алавес 5 7
11 Валенсия 5 7
12 Атлетико 5 6
13 Осасуна 5 6
14 Райо Вальекано 5 5
15 Сельта 6 5
16 Леванте 5 4
17 Реал Овьедо 5 3
18 Реал Сосьедад 5 2
19 Мальорка 5 2
20 Жирона 5 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

23/09 22:00 Атлетик Бильбао - Жирона
23/09 22:00 Эспаньол - Валенсия
24/09 00:30 Севилья - Вильярреал
24/09 00:30 Леванте - Реал Мадрид
24/09 22:00 Хетафе - Алавес
25/09 00:30 Реал Сосьедад - Мальорка
25/09 00:30 Атлетико - Райо Вальекано
25/09 22:30 Осасуна - Эльче
26/09 00:30 Реал Овьедо - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4787 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 23.09.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Форталеза".
      10:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Коньяспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Атлетико Минейро".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Гремио".
      16:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Коньяспор".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:45 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      19:55 LIVE Кубок Италии. 1/16 финала. "Кальяри" - "Фрозиноне". Прямая трансляция.
      21:55 LIVE Чемпионат Испании. "Эспаньол" - "Валенсия". Прямая трансляция.
      00:00 "Всё о главном". Глеб Панферов.
      00:25 LIVE Чемпионат Испании. "Севилья" - "Вильярреал". Прямая трансляция.
      02:30 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      03:35 "Непобедимый".
      04:00 Чемпионат Сербии. "Партизан" - "Црвена Звезда".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 23.09.2025

      05:20 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 6 в Ташкенте, Узбекистан.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Комбинированная пирамида. Мужчины. Финал.
      10:10 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии.
      12:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 8 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP GT4. Гонка 1.
      13:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 8 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP TCR. Гонка 1.
      15:05 "Взойди на свой Олимп".
      15:40 Триатлон. Supertri. Этап 3 в Джерси.
      18:35 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      20:50 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Комбинированная пирамида. Мужчины. Финал.
      23:35 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии.
      02:10 "Взойди на свой Олимп".
      02:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 8 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP GT4. Гонка 1.
      03:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 8 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP TCR. Гонка 1.
      04:55 Триатлон. Supertri. Этап 3 в Джерси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 23.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Д/ф "История Джесси Лингарда".
      07:00 Еврофутбол. Обзор.
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Профессиональный бокс. Алексей Мазур против Тиграна Узляна.
      13:30 Специальный репортаж.
      13:50 Новости.
      13:55 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "География спорта". Тамбов.
      16:55 Новости.
      17:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лондоне, Великобритания. Леон Эдвардс против Шона Брэди.
      19:40 Д/ф "История Джесси Лингарда".
      20:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Broke Boys" (Одинцово) - "Сокол" (Саратов). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Леванте" - "Реал Мадрид". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      04:00 Самбо. Кубок мира. Финальный этап в Душанбе, Таджикистан. День 1.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 23.09.2025

      05:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Ленцерхайде, Швейцария. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      06:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Ленцерхайде, Швейцария. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:00 Теннис. Кубок Лэйвера в Сан-Франциско, США. День 3.
      09:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Финал. Сессия 2.
      11:30 Теннис. Кубок Лэйвера в Сан-Франциско, США. День 3.
      12:30 Велоспорт. Тур Словакии. Этап 5.
      13:35 LIVE Велошоссе. Чемпионат мира в Кигали, Руанда. Женщины. U-18. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      16:15 Велошоссе. Чемпионат мира в Кигали, Руанда. Мужчины. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      16:50 LIVE Велошоссе. Чемпионат мира в Кигали, Руанда. Мужчины. U-18. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      20:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      21:00 Теннис. Кубок Лэйвера в Сан-Франциско, США. День 3.
      22:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 12 в Нью-Йорке, США.
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 6 в Оропеса-дель-Мар, Испания. Обзор.
      01:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 8 эп.
      01:30 Мотоспорт. FIM EWC. Тележурнал "Полный доступ".
      02:30 Автоспорт. TCR World Tour. Этап 5 на трассе Бенд Моторспорт Парк, Австралия. Обзор.
      03:00 Теннис. Кубок Лэйвера в Сан-Франциско, США. День 3.
      04:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Финал. Сессия 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳасанбой Дўсматов: "Номдор спортчидан безори чиқмайди”

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Интервьюлар
A A A

Муҳтарам Биринчи Президентимиз ёшларга қарата “Маррани доимо юқори олинг. Зеро, Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмас ва ҳеч қачон кам бўлмайди” деган сўзлари кун сайин ўз исботини топ­япти. Шу маънода, галдаги қаҳрамонимиз бокс бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби, икки карра Осиё чемпиони, “Олтин Мангуст” халқаро мукофоти совриндори, “Олимпиада-2016”нинг энг яхши боксчиси сифатида Вэл Баркер Кубоги соҳиби Ҳасанбой ДЎСМАТОВ. "Даракчи" газетаси ютуқларни янада кўпайтириш ниятида Германияда юрган боксчимиз билан интернет орқали боғланиб, эксклюзив суҳбат уюштирди...

— Билишимча, сиздаги спортга бўлган илк қизиқишни бувангиз Дўсматжон ота, бувингиз Буойшахон ая уйғотган. Беш ёшида қишлоқдаги каратэ ва кикбоксинг тўгарагига олиб боришган. Ўша вақтлардаёқ мушти тугилиб турадиган кичкинагина Ҳасанбой кейинчалик нега каратэни давом эттирмади?

— Тўғри, бувам ва бувим менда спортга бўлган меҳр, катта қизиқишни уйғотган. Худди кечагидек ёдимда, 2006 йил бувим Андижон олимпия захиралари коллежига олиб борганлар. У ерда кикбоксинг спорт тури йўқлиги боис танловим боксда тўхтаган.

— Ўша вақтдаги танловингиздан бугун мамнунлигингиз шубҳасиз. Ё каратэда ҳам юқори марраларга чиқа олармидингиз?

— Албатта, танловим­дан бугун мамнунман! Боиси кикбоксинг олимпиа спорт турига кирмаган. Ле­кин спорт­нинг бу тури билан шу­ғул­лан­ганимда ҳам чемпион бўлишим мумкин эди. Бироқ тан олиб айтаман, худди ҳозиргидек машҳур боксчи бўлолмасдим. Шу маънода боксни танлаганимдан сира афсус қилмайман.

— Қизиқишларингиз шун­­чаки болаларча ин­жиқ­лик эмаслигини анг­лаган бувижонингиздан бу­гун беҳад миннатдор бўлсангиз кераг-а?

— Ҳақсиз! Чемпион бўли­шим­нинг асосий сабабчиси бувим! Доим “менинг набирам Му­ҳам­мадқодир Абдуллаевга ўхшаб чемпион бўлади”, деб орзу қилган. Бувимни йиллар давомида қилган эзгу истагига сазовор қил­ганимдан бугун бе­ҳад шод­ман. Ва албатта, бувижонимнинг менга бўлган эътибори, келажагимни кўра билгани, дилига туккан юксак ишончи учун раҳмат айтаман!

— 2000 йили Австралиянинг Сидней шаҳрида ўт­казилган Олимпиада ўйин­ларида ҳамюртимиз Муҳаммадқодир Абдуллаев бокс бўйича мусобақада барча рақиблари устидан зафар қучиб, ғо­либ­лик шоҳсупасига кўтарилганини кўриб, худди бувингиз сингари “мен ҳам Олимпия чемпиони бўламан”, дея ният қилгансиз. 7 ёшли болакайнинг орзуси рўёбига бува-бувингиз, ота-онангиз меҳнатини юзага чиқариш истак кучлилиги сабабми ё машҳур боксчи бўлиш истаги?

— Тўғри, ўзимда ҳам қизиқиш бор эди. Энг муҳими, бу қизиқишимни оила аъзоларим вақтида пайқаб, тўғри йўналтира олишди. Ҳозиргидек ёдимда, телевизорда каратэ бўйича чемпионатни кўриб, отамга “Мен ҳам Ўзбекистон чемпионати бўламан”, дедим (мириқиб кулади). Отам эса “Ўзбекистон чемпионати эмас, чемпио­ни бўламан, дегин”, дея гапимни тўғирлаганди. Орзуим­ албатта ота-онамнинг меҳнат­ла­ри­ни юзага чиқариб, юртимиз байроғини юқори кўтариш эди.

— Ҳасанбой Дўсматов замонамизнинг чинакам қаҳрамонига айлангунига қадар ҳафсаласини пир қилган ҳолатлар ҳам бўлгандир, ҳаёт бир текис эмас, ахир?

— Албатта, бу даражага етиш осон бўлмади. Ёдимда, бундан аввал ўтган иккита Жаҳон чемпионатида ҳакамларнинг хатоси билан чемпионлик баҳсларидан чиқарилгандим. 2015 йил Қа­тар­нинг Доха шаҳрида озарбойжонлик ра­қибимни мағлуб қил­ганимда ҳам уни ғо­либ, дея эълон­ қилишган. Сира унутмайман, ўшанда рингдан йиғлаб чиқиб кетгандим. Очиғи, бу но­ҳақликлар сабаб спортдан бироз ҳафсалам пир бўлди, бездим. Ҳатто “қайтиб бокс билан шу­ғул­лан­ма­сам­ми­кан?” деган хаёлга ҳам бордим. Шунда мураббийим Зиётдин Тайганбоев “Сен ҳаммадан кучлисан, албатта чемпион бўласан! Бунга ишон ва сабр қил”, деб менга руҳий томонлама катта куч берди. Кўриб турганингиздек, бари ортда қолди ва болаликдаги орзуимга етдим (самимий кулади).

— Онангиз Дилноза Ҳайитбоева болалигингизда сиз билан машқ қила туриб, “Ҳасанбой, машҳур бўлганингда “биринчи устозинг ким?” дейишса, “онам дегин-а!” деганида “Эээ, ая”, дея жавоб қайтарганингиз ёдингиздами? Бугун онангизнинг ўша саволига қандай жавоб берасиз?

— Шубҳасиз, чемпион­ бў­ли­шимда онамнинг меҳнати жуда катта. Онамнинг ота­си — бувам боксчи бўлган ва фарзандларини бокс билан шуғуллантирган. Шу боис оз бўлса-да, онамнинг боксдан хабари бор. Буни билганим учун 5-6 ёшимда онамнинг қўлига “бокс-бокс”, деб урардим (кулади). Онамнинг саб­ри ва камолим йўлидаги меҳнати учун бениҳоя миннатдорман.

— Бола­ли­гингизда­ қарин­дош­лар билан ўт­ка­зи­ла­ди­ган маросим ва тўйлар ҳам машқ­лар билан тенг келиб қолса, шубҳасиз, машқ қилиш учун залга кетар экансиз. Бу натижага етиш учун ўйин-кулги ва эркалик­лардан воз кечгансиз. Ўшандаги қатъиятингиз дунёни қойил қолдиришингизга асос бўлди. Бугун янада юқори марраларни забт этишда нималардан воз кечяпсиз?

— Спорт билан шу­ғул­ланган киши кўп нарсалардан кечиши керак. Тўғри, болалигимда машғулотлар билан тўй ёки бошқа маросимлар бир вақтга тўғри келиб қолса, ҳеч иккиланмай спортни танлаганман. Ҳозир ҳам бу одатимга содиқ қолганман. Чунки бугунги кунда мен учун спорт биринчи ўринда! Қолган нарсаларга кейин ҳам улгурса бўлади. Ахир “бир нарсага эришиш учун бошқасидан воз кечиш керак”, деб бежиз айтишмаган.

— Болаликда олдингизга қўйган маррага етдингиз. Бугун-чи, қандай янги маррага эришишни ният қилдингиз?

— Албатта, кўзлаган маррамга етдим. Лекин бу билан тўхтаб қолиш ниятим йўқ. Олдимда Жаҳон чемпионати, Осиё ўйинлари ва Токио олимпиадаси турибди. Демак, маррани янада кенгроқ олиб, тинимсиз меҳнат қи­ли­шим керак. Бу йўлни ҳам босиб ўтиб, профессионал боксда Жаҳон чемпионати камарларини қўлга киритиб, Ўзбекистоннинг довруғини бутун дунёга таратишни ният қилганман.

— Одатда жангда ра­қи­бингизнинг қандай кам­чиликлари ғалаба қо­зо­ни­шингизда сизга қўл келади?

— Ра­қи­бим­ни биринчи ўринда руҳан енгсам, у кўп хато қила бошлайди. Ва мен бундан фойдаланаман.

— Ўз­бе­кис­тон халқ шоири Иқбол Мирзо, таниқли ижодкорлар Нодир Жонузоқ ва Ориф Толиб муаллифлигидаги сизнинг ҳаёт ва фаолиятингизга бағиш­ланган китоб чоп этилиши 24 ёшли боксчининг тарихдан мус­таҳкам ўрин эгаллашига бир замин. Сиз учун кутилмаган совға бўл­ган­дир?

— Шуб­ҳасиз! Бу катта воқеа бўлди ва та­рихга муҳр­ланди. Мендан кейин фарзандларимиз аждодлари қандай инсон бўлганини ҳис қилиб, улар ҳам янги чўққилар сари интилишади. Фурсатдан фойдаланиб, китоб муаллифларига ўз миннатдорлигимни билдираман, эътиборларини қадр­лай­ман!

— Кўп­лаб учрашувларда иштирок этдингиз, хусусан Андижон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси”да ҳам сизни интизор кутган жажжи спортчилар билан ҳам кў­риш­дин­гиз. Уларнинг умидли кўзларига қараб, ўз болалик хотираларингиз кўз олдингизда гавдаланган бўлса, ажабмас...

— Албатта, бо­ла­жонларни кўрсам, ўз бола­ли­гим худди кинотасмадек кўз ўнгимдан бирма-бир ўта бошлайди. Муҳаммадқодир Абдуллаевнинг ортидан югурганларим сира ёдимдан чиқ­май­ди. Ўй­лай­манки, болажонларимиз ҳам ўз устида ишлаб, ўқиб-ўр­ганиб, биз эгаллаган мар­­ра­лар­дан-да юқори чўқ­қиларни эгаллашади. Бунинг учун юртимизда барча шарт-шароитлар бор, унумли фойдаланилса, бас.

— Спорт билан шу­ғул­­ланаётган ­ба­ъзи­ ўс­мир­лар зў­равонга айланиш­япти, натижа эса аянчли якун топяпти. Бу вазиятда спорт вакили сифатида қандай маслаҳат берасиз?

— Ҳақиқий спортчи кўчада кучини кўрсатмайди. Номдор спортчиларимиз ҳам шу вақтгача бирор марта кўчада уришмаган, зўравонлик қил­маган. Зўравон “спорт­чи”­ларнинг эса олдига қўйган аниқ мақсади йўқ. Ундайлар ўзини кўрсатиш учунгина спорт залларига боришади. Ишончим комил, бизнинг ютуқларимизни кўриб, зўравонлик қилаётган ёш­ларимиз тўғри хулоса чи­қа­ра­ди ва бизнинг издошларимизга айланишади.

— Келажакда фарзандларингизни ҳам спортчи қиласизми ё бошқа соҳа вакили бўлишлари тарафдоримисиз? Сиз ота-онангизга тортиқ қилган бахтни келажакда фарзандларингиз ҳам сизга тортиқ қилишини истарсиз балки?

— Фарзандларим спортга қизиқса, истеъдоди бўл­са, албатта спорт билан шу­ғул­лан­тираман.

— Қатор-қатор ютуқлар, мукофотлар эгасисиз. Буларнинг бари сизга билдирилган ишонч ва масъулият. Ишонч ва масъулият юки оғирлик қилмаяптими?

— Ютуқларим меҳ­нат­ла­рим эвазига берилган рағбат. Ва бу олға қадам босишда менга янада куч бағиш­лайди. Қайси со­ҳа­да фао­лият юритишимиздан қатъи назар бари меҳ­нат­ларимизга яраша бў­ла­ди.

Хорижда­ бўл­­сангиз-да, Мус­та­қил­­лик байрамини ни­шон­лаганингиз шубҳасиз. Ўтган йилги ютуғингиз байрамга муносиб туҳфа бўлганди. Истагимиз, шундай зафарларингиз давомий бўлсин!

— Раҳмат, бунга бор кучим билан ҳаракат қиламан! Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқини энг азиз байрамимиз билан муборакбод этаман. Тинч­лигимиз, иноқлигимизга кўз тегмасин!

Манба: darakchi.uz
Киритилди: 12:34, 14.09.2017. Ўқилди: 8700 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 5
2 Барселона Ферран Торрес 4
3 Мальорка Ведат Мурики 4
4 Леванте Иван Ромеро 3
5 Леванте Карл Этта-Эйонг 3
6 Барселона Рафинья 3
7 Хетафе Адриан Лисо 3
8 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
9 Эльче Рафа Мир 3
10 Эспаньол Пере Милья 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.