Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичи олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-16
Рукн: Янгиликлар
A A A

Шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи учрашувлари бўлиб ўтади.

Унда мезбон Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Баҳрайн, Иордания ва Шри-Ланка жамоалари қатнашади.

Бугун, 15 сентябрь куни мусобақа олдидан жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Шри-Ланка терма жамоаси делегацияси Ар-Риёдга етиб келмагани боис бош мураббий матбуот анжуманида иштирок этмади.

Ўзбекистон ўсмирлар термасининг мусобақадаги илк ўйини 18 сентябрь куни бўлиши муносабати билан бош мураббий Дилшод Нуралиев жамоа билан эртага Ар-Риёдга етиб келади. Бугунги матбуот анжуманида жамоа менежери Ботир Каримжонов қатнашди.

Баҳрайн бош мураббийи Рашид ал-Досари: Саудия Арабистонига етиб келишдан аввал уч ой давомида тайёргарлик олиб бордик. Ушбу гуруҳда барча жамоаларнинг кучи тенг деб ўйлайман. Мақсадимиз – Осиё чемпионати финал босқичига чиқиш.

Иордания бош мураббийи Абдулла ал-Катати: Иордания Футбол Федерацияси номидан бизни илиқ кутиб олганлиги учун Саудия Арабистони Футбол Федерациясига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шунингдек, мамлакат бош жамоаси Россиядаги ЖЧ–2018 турнирига йўл олганлиги билан табриклайман. Гуруҳда осон рақибнинг ўзи йўқ: Баҳрайн ҳам, Шри-Ланка ҳам барчага бирдек муаммо туғдириши мумкин. Тайёргарлик доирасида ҳам халқаро, ҳам маҳаллий мусобақаларда иштирок этдик. Ўйлайманки, биз Осиё чемпионати финал босқичига йўл оламиз.

Саудия Арабистони бош мураббийи Муҳаммад ал-Абдели: Ар-Риёд шаҳрига етиб келган жамоа делегациялари аъзоларини кўриб турганимдан мамнунман. Умид қиламанки, об-ҳавонинг иссиқ бўлишига қарамай барча ўзини яхши ҳис қилмоқда. Жамоа ҳақида сўзлайдиган бўлсам, ёш футболчиларимиз яхши тайёрланди. Бу каби турнирлар ёшларнинг катта футболга кириши учун дастлабки қадам ҳисобланади. Айни дамда улардан кўп нарса талаб қила олмаймиз, уларга босим ўтказмаймиз. Албатта, гуруҳдаги барча жамоалар сингари бизнинг мақсадимиз ҳам ОЧ финал босқичига чиқиш, аммо футболчилардан мана шу даврда завқ олишини истардим.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси менежери Ботир Каримжонов: Аввало меҳмондўстлик учун Саудия Арабистони Футбол Федерациясига миннатдорлик билдирмоқчиман. Барча ташкилий масалалар аъло даражада. Жамоамизнинг тайёргарлик жараёнига келадиган бўлсак, саралаш босқичига қадар халқаро мусобақаларда қатнашдик, ўрқтолик ўйинлари ўтказдик. Саралаш баҳслари яхши кайфиятда ўтишига умид қиламан. Сифатли ва яхши футбол намойиш қилиб, олдимизга қўйилган мақсад – Осиё чемпионатига чиқиш учун курашамиз.

Эслатиб ўтамиз, барча беллашувлар Ар-Риёд шаҳридаги Prince Faisal bin Fahd Stadium майдонида бўлиб ўтади. Мусобақа тақвими билан танишиш учун мазкур ҳаволага ўтиш мумкин.

Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионати саралашида ОФКга аъзо жами 45 мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоалари 10 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган 10 та ҳамда энг яхши 5 та иккинчи ўрин соҳиблари мезбон Малайзияга қўшилган ҳолда ОЧ финалига йўлланма олади. U-16 Осиё чемпионати финал босқичи 2018 йилнинг 20 сентябрь – 7 октябрь кунлари Малайзияда ўтказилади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 20:57, 15.09.2017. Ўқилди: 4651 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик