Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5453]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [3340]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3097]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2221]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1957]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1858]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1631]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1567]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1530]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1425]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мулоҳаза: Ижобий натижага ишончсиз муносабат

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ОЧЛ чорак финал учрашувларида кузатилган драматик воқеалар ва ЕЧЛ гуруҳ босқичи дастлабки турида юз берган голлар тўфони таъсирида кўплаб мухлисларда футболимизга сал юқорироқдан қараш истаги туғилганига ишончимиз комил.

Тараққиёт тақозоси ўлароқ, мухлислар дунёнинг турли минтақаларидаги ўйинларни савия бўйича бир-бирига солиштирадилар. Шундай лаҳзаларда севимли жамоаларининг ижобий натижаси ҳам уларни қониқтирмай қолади баъзан.

Ўша ижобий натижа миллий чемпионатнинг ўртамиёна иштирокчиси билан кечган баҳсда қайд этилгани таъкидланса, мухлисларнинг юксак орзулари нақадар аянчли аҳволда қолгани аён бўлади...

Тўғри, «Ювентус» устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг «Барселона» ҳам «Хетафе»га қарши баҳсда ўта мўътадил футбол кўрсатди. Вазиятдан фойдаланган япон футболчиси Гаку Шибакаси эса Марк-Андре тер Штеген дарвозасига ҳайратланарли гол урди.

Эрнесто Вальверде шогирдлари бунга жиддий эътибор қаратмай, анчайин ҳафсаласизлик билан бир маромда ўйнайверишди. Фақат биринчи бўлим охирида Лионель Месси гол уриш қандай бўлишини «Хетафе» футболчиларига эслатиб қўйишга уринди.

Бироқ жарима зарбасидан сўнг ажойиб траектория бўйлаб учган тўпни дарвозабон моҳирлик билан қайтарди. Асосийси, биринчи бўлимдаги манфий ҳисоб «Барселона» футболчилари кайфиятини бузмади ва улар катта куч сарфламай туриб ҳам, сафарда ғалаба қозонишни уддалашди.

Яъни уларни «Хетафе»нинг ҳисобни тенглаштириши ёки яна олдинга чиқиб олиши мумкинлиги ортиқча безовталантирмади. Чунки улар одатда бундай ўйинларда ижобий натижа зарур бўлса, бунга эришиш йўлини топишади.

«Навбаҳор» - «Металлург» ўйинига юқоридаги тамойил асосида назар ташласак, афсуски, кўз ўнгимизда бутунлай бошқача манзара чизилади.

Хўш, «Навбаҳор» нима учун баҳснинг якуний босқичида ҳаракатни бўшаштириб юборди, жамоавий механизмда нега парокандалик кўзга ташланди? Мураббий нима сабабдан ўйинни кучайтириши мумкин бўлган икки Аббос (Махсталиев ва Отахонов)ни эмас, балки Дониёр Усмонов ҳамда Остон Ўриновни майдонга туширди?

Яна ўша эски гап: футболчиларнинг ўйинга тайёргарлик ҳолати фақат мураббийга маълум. Футболимиздаги салбий ҳолатлар мана шундай ақидавий қарашлардан бошланмоқда.

Ҳа, наманганлик мухлислар «Навбаҳор»нинг ҳар қандай ғалабасини қадрлай билишади. Айни чоғда улар ҳам йирик ҳисобли ютуқлар, чиройли ва мазмунли ўйинларни хуш кўришади. Шу маънода «Металлург» устидан қозонилган қийин ғалаба уларни севинтирди, албатта. Лекин ўйин савияси ва жамоавий ҳаракатлар масаласида хавотир борлиги аниқ.

Ойбек Қиличев ёки Азизбек Турғунбоев каби футболчиларнинг ўйинлари мухлисларга манзур, аммо жамоада алоҳида ажралиб турадиган тандем ёки трионинг кўзга ташланмаётгани ташвишланарли ҳол.

Ғалабани ушлаб қололмаслик ёки ҳисобда олдинга чиққач, хотиржамликка берилиш оқибатида мантиқсиз голлар қўйиб юбориш, 90 дақиқалик руҳий ва жисмоний босимга чидамаслик каби нохуш ҳолатлар ҳам «Навбаҳор» ўйини савиясига соя солувчи муаммолардан ҳисобланади.

Ўйлаймизки, мазкур камчиликларни Илҳом Мўминжоновнинг ўзи ҳам яхши билади. Шундай экан, барчасини вақтида бартараф этиш - унинг мураббий сифатидаги бурчи. Зеро, «Навбаҳор» мухлислари унга ишонишади. Шу ишончга путур етказмаслик аввало, мураббийнинг ўзига боғлиқ. Эҳтимол, Мўминжонов захира ўриндиғидан, ижрочилар етишмаслигидан нолир. У ҳолда савол туғилади:

Тоҳир Шамсиддинов нима сабабдан «Навбаҳор» эмас, балки «Бухоро» ўйинини кучайтириш учун тўп сурмоқда? Нима, «лочинлар» ички муҳитида ҳам «Бонуччи синдроми» мавжудми? Агар шундай бўлса, футболчининг жамоадан кетиши муаммонинг ягона ечимими? Ҳарқалай, муаммони ижобий ҳал қилиш имкони ҳамиша мавжуд. Ҳамма гап мана шу имкондан фойдаланишда.

Бу борада осон, аммо номаъқул йўлни танлаш мухлисларда эътироз ва саволлар туғдираверади... Мана, Нўъмон Ҳасанов ҳам охирги турда кутилмаган муаммога дуч келди. Унинг шогирдлари «Машъал»дан нақ 4та гол қабул қилиб олишди-я, боз устига, ўз майдонларида.

Кўпчиликда хуш таассурот  уйғотаётган «Қўқон-1912»нинг минглаб мухлислари қаршисида бундай ночор аҳволга тушиши иккиланиш ва шубҳа туғдирмайдими? Мухлис иккиланиш ва шубҳаланишга ҳақли. Уни иккилантирмаслик ва шубҳага солмаслик учун мантиқсиз мағлубиятлар олдини олиш даркор.

Бир вақтлар «Интер» ва «Милан» «А» сериясида қандай етакчилик қилган бўлса, «Навбаҳор» ва «Нефтчи» олий лиганинг шундай даражадаги сардорлари саналарди. Бугун «Интер» ва «Милан» ўша шонли дамларни қўмсаб, рақибларини кетма-кет равишда енгмоқда. Айниқса, янги мавсумда ҳали очко йўқотмаган «Интер» ўйини мухлисларга маъқул тушмоқда.

Жамоа ортда қолган 4та тур давомида «Рома» ва «Фиорентина» каби кучли рақибларни енгдики, бу алоҳида диққатга сазовор. «Навбаҳор» ва «Нефтчи» эса қайта уйғонолмаяпти. Фарғона клубини ҳаттоки, Вадим Абрамовдек мураббий ҳам уйғотолмаётгани ачинарли.

Шундай вазиятда мухлислар ёқимтойига айланиб бораётган «Қўқон-1912»нинг кутилмаган мағлубияти кишини ўйга толдиради. Умуман олганда, олий лигада қайси жамоанинг ғолиб чиққани маъқул? Кучли жамоа зафар қучсин, албатта! Аммо ўша кучли жамоа ОЧЛда футболимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодирми?

Сўнгги турда ғалаба қозонган «Пахтакор» ва мағлубиятга учраган «Локомотив» ўйинига шу нуқтаи назардан ёндашув  кўнгилни хижил қилади, холос. Гарчи етарли муддат ўтган бўлсада, Шота Арвеладзе «Пахтакор» ўйинига яққол кўзга ташланадиган янгилик олиб киролмади. Тўғри, бизга маълум қилишларича, жамоа машғулотлари борган сари қизиқарли тус олмоқда.

Аммо машғулотлар таъсири ўйин савиясида сезилмаётгани ажабланарли. «Шўртан»нинг йирик ҳисобда енгилиши «шерлар» ўйинида ўсиш кузатилаётганини айтишга асос бўлолмайди. Жамоа бу каби ўйин савияси билан кучли рақибларга қарши кечадиган баҳслар босимига бардош беролмайди.

Очиғи, фақат «Насаф»нинг айрим ўйинларигина мазмун ва савия жиҳатидан мухлисларни қониқтиради. Рўзиқул Бердиевнинг вазифаси - шу чақмоқ каби чақнашларни бир маромга айлантириш. Унгача эса биз Хосеп Гвардиола бошлаётган янги ҳайратларни кузатиб турамиз. Нима деб ўйлайсиз,  «Манчестер Сити» 2010|2011 йиллар мавсумидаги «Барселона»ни эслатмаяптими?

«Ливерпуль», «Фейеноорд» ва  «Уотфорд»ни кетма-кет «янчиб» ташланиши нимадан далолат? Бу тасодифми, рақиблар заифлиги ва бошқа сабаблар билан боғлиқми ёки Гвардиола жамоа ўйинидаги маромни ниҳоят, топганидан нишона? Тўплар нисбати бўйича Моу ва Пеп пойгаси охир-оқибат, қандай натижа тақдим этаркин? Буни кузатиш жуда мароқли.

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 14:22, 20.09.2017. Ўқилди: 2869 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик