Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

01/01 06:00 Бёрнли - Астон Вилла

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дилшод Раҳматов: «Чемпионлик учун курашамиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилаётган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида иштирок этмоқда. 

Ҳисоб бўйича бешинчи қитъа ўйинларининг футзал мусобақасида Осиёнинг барча кучли жамоалари ғолиблик йўлида баҳсларга киришдилар. Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Хитой, Афғонистон, БАА ва Мальдив билан бирга «B» гуруҳидан жой олган. Аҳмедов Ашхободга 14 нафар футзалчини олиб кетган.

Таркибдаги ёшлар ҳам ўзларини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқдалар. «Ардус» сафида мазмунли ўйин намойиш этган Машраб Одилов ва Анасхон Раҳматов мураббийлар эътиборини ўзига қаратишди.

Ҳар икки футзалчи ҳам ҳозирда 23 ёшда. Биз жамоа Ашхободга кетиши арафасида термамиз етакчиси, таркибдаги ягона легионер, «Дальян Пуван Анбо» клуби билан Хитой чемпионлигини қўлга киритган Дилшод Раҳматовдан интервью олдик.

- Дилшод, Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларига йўл оляпсизлар. Тайёргарликлар кўнгилдагидек бўлдими?

- Йилнинг нуфузли мусобақасига яхши тараддуд кўрдик, деб ўйлайман. Бир нечта ўқув-машғулот йиғинларини ўтказдик. Екатеринбург шаҳрида ташкилланган йиғинда Россия чемпионатида ўйнайдиган клублар билан ўртоқлик учрашувларида куч синашдик.

Бош мураббий ёшларни ҳам кўрикдан ўтказиб, уларга ўзларини кўрсатиш учун имконият берди. Ўйлайманки, бу футзалчилар ёмон таассурот қолдиришмади.

- Россия клубларига қарши кечган ўйинларда йирик ҳисобдаги мағлубиятлар қайд этилгани сабаб бироз хавотир ва ташвиш пайдо бўлди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Россия чемпионатида кучли учликдан жой олган «Виз-Синара» клубига қарши иккита ўйинда майдонга тушдик. Мезбонлар илк учрашувда 5:2, иккинчисида 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Бу жамоа таркибида Россия термаси аъзолари ҳам бор эди. Термамиз олдига қўйилган асосий вазифа ушбу ўйинлар орқали тажриба ошириш, ҳозирги ҳолатимизни кўздан кечириб олиш эди. Қайсидир маънода бунга эришдик, деб ўйлайман.

- Мағлубият сабаблари нимада?

- Энг катта камчилигимиз - ўйин давомида юзага келтирган хавфли вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз. Бу бизга Колумбиядаги мундиалда ҳам, кейин ўтказилган қитъа чемпионатида ҳам панд берганди.

Қолаверса, ҳимоядаги хатолар ҳам мағлубиятимизга сабаб бўлди. Ҳар бир йўл қўйилган хато дарвозамизнинг ишғол қилиниши билан якунланаверди. «Виз-Синара» клуби сафидаги тажрибали футзалчилар бундай хатоларни кечиришмайди.

Қолаверса, жисмоний ҳолатимизда ҳам муаммолар борлиги кўзга ташланиб қолди. Айниқса, иккинчи бўлимда жисмоний томондан толиқиш сезилди.

Ҳужумларни якунлаш чоғида чарчоқ ўз сўзини айтди. Аслида, мана шундай кучли клубларга қарши ўйинларда жамоанинг камчиликлари кўриниб қолади. Тошкентга қайтиб келганимиздан сўнг ана шу хатоларни бартараф этиш устида ишладик.

- Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларидан қандай натижа кутяпсиз?

- Бу мусобақага бемалол қитъанинг кичик Олимпиадаси таърифини берса арзийди. Шахсан мен ана шу турнирда иштирок этаётганимдан хурсандман. Бизга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Ашхободдаги нуфузли мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган барча спортчиларимизга омад ва зафар ёр бўлишини тилаб қоламан.

Насиб қилса, барчамиз она Ватанга ёруғ юз билан қайтиб келамиз. Спортчиларимиз юртимизда спортга берилаётган юксак эътиборга муносиб тарзда жавоб қайтаришларига ишонаман.

- Терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Хосе Мария Мендезнинг ўрни билиняптими?

- Албатта, билиняпти. Мендез бир неча йиллар давомида ўзбек футзалининг юқори поғоналарга кўтарилиши учун хизмат қилди. Катта ҳажмдаги ишни амалга оширди.

Тошкентда ўтган Осиё чемпионатидаги муваффақиятли иштирокимиз, футзалимиз тарихида илк бор жаҳон чемпионатида қатнашганимиз, 20 ёшгача бўлган термамизнинг шаклланишида айнан испаниялик мутахассиснинг ҳиссаси катта бўлди.

Ҳозирги бош мураббийимиз Баҳодир Аҳмедов ҳам шу инсон ёнида юриб, тажрибасини оширди. Умид қиламанки, биз ҳали биргаликда катта ютуқларга эришамиз.

- Термамизнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Биз жойлашган «B» гуруҳида Хитой, Афғонистон, БАА ва Мальдив термалари бор. Мусобақада 18та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришади. Иккита гуруҳда бештадан, қолганида тўрттадан терма ўрин олган. Бизнинг гуруҳда 1|4 финалга бериладиган икки йўлланма учун 5та жамоа кураш олиб боради.

Олдимизда турган биринчи вазифа - гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, чорак финалга чиқиш. Насиб қилса, чемпионлик учун курашамиз. Асосий рақибларимиз Хитой ва БАА бўлса керак.

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 10:06, 21.09.2017. Ўқилди: 3679 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик