Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 18 34
4 Динамо 18 34
5 Навбаҳор 18 31
6 Бунёдкор 18 31
7 Пахтакор 18 30
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 18 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 18 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал
18-тур Нефтчи 1-0 Насаф
18-тур Динамо 1-1 Пахтакор
18-тур ОКМК 0-0 Қизилқум
18-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
18-тур Шўртан 1-2 Қўқон-1912
18-тур Бухоро 1-1 Хоразм
18-тур Сурхон 3-1 Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1183 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Ботафого".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - ТСЦ (Бачка-Топола).
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Интернасьонал".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - ТСЦ (Бачка-Топола).
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.08.2025

      07:25 "Физруки. Будущее за настоящим".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве.
      09:35 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Техническая программа.
      12:25 "Культовые".
      12:55 Д/ф "В поисках самой сложной трассы".
      13:55 Сёрфинг. Альфа-Банк Wakesurf Cup 2025 в Москве. Wakeskim. Мужчины.
      15:30 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
      17:45 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Мемориал Иштвана Дьюлая в Будапеште, Венгрия.
      19:55 "Физруки. Будущее за настоящим".
      20:30 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве.
      22:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:35 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Соло. Произвольная программа. Финал.
      23:45 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэты. Техническая программа. Финал.
      01:00 "Культовые".
      01:30 Д/с "Век нашего спорта". Татьяна Казанкина.
      02:05 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 5 в Санкт-Петербурге. Женщины.
      03:20 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:50 Стрельба из лука. Чемпионат России во Владивостоке.
      04:50 "География спорта". Красногорск.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.08.2025

      05:00 Д/ф "Брюс Ли. Путь воина".
      06:00 Новости.
      06:05 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Д/ф "Мэнни Пакьяо. Непреодолимая сила".
      12:50 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Роман Долидзе против Энтони Эрнандеса.
      14:55 Специальный репортаж.
      15:15 Новости.
      15:20 Есть тема! Прямой эфир.
      16:45 "Взойди на свой Олимп".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:35 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      19:35 Смешанные единоборства. UFC 312 в Сиднее, Австралия. Дрикус Дю Плесси против Шона Стрикланда. Реванш.
      21:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Пари Нижний Новгород" - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      23:30 Футбол. Fonbet Кубок России. Обзор.
      00:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:40 Евротур.
      02:30 Смешанные единоборства. ACA 183 в Краснодаре, Россия. Магомедрасул Гасанов против Шамиля Абдулаева.
      03:30 "Взойди на свой Олимп".
      04:00 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 5 в Санкт-Петербурге.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.08.2025

      06:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/8 финала.
      08:00 Велоспорт. Женщины. Тур Польши. Этап 2.
      09:00 Велоспорт. Тур Дании. Этап 2.
      10:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/8 финала.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Женщины. Тур Польши. Этап 2.
      13:00 Велоспорт. Тур Дании. Этап 2.
      14:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/8 финала.
      15:00 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      18:30 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 4 в Лондоне, Великобритания. Женщины, мужчины.
      20:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/4 финала.
      21:30 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      01:00 Велоспорт. Тур Дании. Этап 3. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      02:00 Велоспорт. Тур Чехии. Этап 1.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/4 финала.
      04:30 Велоспорт. Тур Чехии. Этап 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бошқача мураббий. Терма жамоамиз мураббийи қандай бўлиши керак?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Яқинда жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлган терма жамомиз ҳақида гап бўлганида, табиийки, Самвел Бабаяннинг исми тилга олинади. Бабаян бўлмаганида мана бундай бўларди, Бабаян бўлмаганда, мана шундай бўларди, деб кўп гапириларди. Тўғри, бошқа мураббий билан терма жамоаси бошқа натижаларни қайд этиш эҳтимоли бор эди, лекин доим муаммонинг илдизини исмлар билан боғлаб, кўп нарсага эриша олмаймиз.

Илгари, Миржалол Қосимов, кейин ҳадеб Бабаян номини тилга олинавериши, гўёки барча муамммоларимизни ана шу шахсларга боғлайди ва терма жамоамиз мутасаддиларининг ишини осонлаштиради – энди улар мана шу исмни терма жамоа бошқарувидан олиб ташлаш орқали, муаммоларни ҳал қилгандек, ўтираверадилар. Кейинги циклнинг дастлабки икки йили эски мураббийни истеъфога чиқариб, катта иш қилингандек, охирги икки йил эса, янги бош мураббийнинг вазифани уддалашга ҳали имконияти борлигини пеш қилиш билан ўтиб кетаверади. Кейинги тўрт йил яна шунақа.

Бу ҳолатнинг юзага келишида, асосий сабаб шундаки, биз барчасини сабабларга қараб эмас, оқибатларга қараб хулосалаймиз. Мухлислар ва балки журналистлар учун бу тўғри, шунақа бўлиши керак, аммо терма жамоа иш жараёнини ташкил этувчи федерация ҳам фақат натижаларга боғланиб қолса, бу нотўғри.

Фото: Getty Images

Агар Корея терма жамоаси дарвозасига охирги дақиқаларда гол урганимизда, биз жаҳон чемпионатида бўлардик ва шудгорни зўр ҳайдаган бўлиб чиқаверардик. Хўш, қайси шудгорни ва қандай қилиб зўр ҳайдаган бўлар эдик? Олдинги муваффақиятсиз циклларимиздан фарқли тарзда нималарни бошқача қилувдик ўзи? Яъни, келаси сафар яна бир марта жаҳон чемпионатига чиқиш учун нима қилиш кераклигини билиб олган бўлармидик? Йўқ. Ҳаммаси худди илгаригидек, ҳеч нарса ўзгармаган. Фақат Инилеев ўрнига Қосимов, Қосимов ўрнига Абрамов, Абрамов ўрнига Бабаян — фақат терма жамоа бошқарувидаги исмлар ўзгаряпти холос. Фақат шу факторни ўзгартириб, бошқачароқ натижа кутар эканмиз, гўёки бутун умидимизни фақат шу исмларга тиккан бўлиб қоламиз холос. Бу ҳам нотўғри.

Биз аввало, биз деганда футбол федерациясини назарда тутяпман, терма жамоа мураббийининг исмини эмас, «терма жамоа мураббийи» деган тушунчанинг моҳиятини ўзгартиришга ҳаракат қилишимиз лозим. Терма жамоа мураббийига қўйиладиган талаб, унинг масъулияти, у учун яратилган шароит ва унга бўлган муносабат бутунлай бошқача шаклда бўлиши шарт.  Масалан:

Терма жамоага мураббий қандай шартнома асосида ва қайси давргача ишлайди?
Бу ҳақида маълумотларни эшитмаганмиз. Аслида терма жамоага мураббийлар тайинланмайдилар, таклиф асосида маълум муддат учун белгиланган шартнома асосида ишлайдилар. Абрамов бир пайтлар терма жамоада қайси муддатгача шартнома тузганини, умуман шартномаси бор йўқлигини билмаслигини айтганди. Менимча, Бабаянда ҳам худи шундай ҳолат бўлган. Бу тренерлар ишлаб турган клубларидан «юлиб» олиниб, терма жамоага тайинланган бўлсалар ҳам, келишувнинг ҳуқуқий шакли ҳақида ҳеч гап бўлмаган. 

Фото: Bunyodkor

Терма жамоа мураббийига қандай вазифалар қўйилади?
Миржалол Қосимов ЖЧ-2014 саралашидан ўта олмагач, унга бундай вазифа қўйилмагани ҳақида айтилди ва ишлашда давом этди. Кейинги саралашнинг илк ўйинидаги мағлубият унинг истеъфосига сабаб бўлди. Агар шу сафар ҳам Бабаян атрофидаги салбий фикрлар бу қадар кучайиб кетмаганда, у ҳам Эрон ва Жанубий Кореянинг кучли эканини, биргина гол етмаганини рўкач қилиб, кейинги мусобақаларга тайёргарлик кўриб юраверарди. Яъни терма жамоамизга бош мураббий тайинланар экан, унинг қайси мусобақагача ишлаши, қандай вазифалар қўйилгани ҳақида билмай қолаверамиз.

Терма жамоа мураббийи холис бўлиши керак 
Терма жамоамизнинг учинчи дарвозабон ўрнида бўш ўрин пайдо бўлгач, Бабаян «Қўқон 1912» дан Никита Рибкинни таклиф этди. Қизиғи, Рибкин ҳатто «Қўқон 1912»да ҳам учинчи дарвозабон ҳисобланарди. Абрамов Олим Навкаровни етаклаб юрарди.

Биласизми, клуб мураббийлари натижа учун жавобгар экан, бемалол жамоа таркибини «шахсий томорқа»га айлантиришлари мумкин. Чунки мураббий «ўз услубимга мос», «мен уни яхши биламан» каби изоҳлар билан ҳар қандай футболчини таркибда ўйнатиши мумкин. Ёқмаганини сотиб юбориш имкониятига эга.

Фото: Lokomotiv

Худди шу мантиқни терма жамоа мураббий учун ҳам ишлатиб, натижага у жавобгар, деб қўя қолишимиз зинҳор тўғри бўлмайди. Чунки терма жамоа клуб каби чекланган 20-30 футболчидан ташкил топмайди. Юртимизда тўп сураётган ва Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳар қандай футболчи ўзини терма жамоага мос деб ҳисоблаш ҳуқуқига эга. Бу ерда мураббийнинг ўз «ёқимтойи» бўлиши ёки термада ўйнаш учун қайсидир клубларда ўйнашнинг шарт қилиниши терма жамоага бўлган муносабатни бутунлай ўзгартириб юборади. Ўз-ўзидан керакли паллаларда терма жамоага номзодлар сафи қисқариб боради. Футболчилар орасида терма жамоага бўлган интилиш ушбу жамоанинг қадрини оширади, рақобатни юзага келтиради ва асосийси у ерда тўп сураётган футболчиларнинг масъулиятини бир неча баробар оширади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам кимлар ўйнаши аниқ бўлган қандайдир бир «клуб» мақомига тушириб қўймайди.

Терма жамоа мураббийига бўлган муносабат ўзгариши керак.
Тан олиш лозим, футбол жамоатчилигида «абрамовчилар», «қосимовчилар» ва ишонасизми йўқми, «бабаянчи»лар ҳам бор. Ҳар доим, ҳар қандай натижада мураббийни ер билан битта қиладиган ҳам, худди шу паллада, футболимиздаги глобал муаммоларни кўтариб чиқиб, гап умуман мураббийда эмаслигини айтиб чиқадиганлар ҳам топилаверади. Футболнинг ичида бўлган футбол мутахассислари эса, ундан бадтар — жорий бош мураббий билан таниш-билиш бўлганликлари учун, эртага «кўз-кўзга» тушишини инобатга олишиб, индамай қўяверишади. Ишлаган мураббийлар ичида энг кўп танқид қилингани ҳам, адашмасам, Валерий Непомняший эди шекилли. Ҳар холда, бу ерлик эмас, исталганча танқид қилиниши, натижа сўралиши мумкин. Хафа бўлинмайди.

Фото: KUN.UZ

Терма жамоа мураббийи учун шароит ўзгариши керак.
Мураббийга маълум шартнома таклиф қилиниб, маълум бир натижа талаб қилиндими, демак, мураббий ҳам ўз навбатида, ўз дастурини тузади ва федерациядан баъзи нарсаларни талаб қилади. Мана шу келишув асосида якуний хулосага келинади. Агар бош мураббий талаб қиладиган шароитни ташкил қилиш ЎФФнинг қўлидан келмаса, айтади, мураббий шунга қараб қарор чиқариши ва балки ишлашдан бош тортиши мумкин.

Демак, шартномага қўл қўйилдими, демак мураббий талаб қилган шароит кафолатланган бўлади ва биз энди мураббийдан вазифалар ҳақида сўрашга ҳаққимиз бор. Агар натижалар кўнгилдагидек бўлмаса, ё мураббий айбни ўз бўйнига олади ёки у талаб қилган шароитлар ҳал қилинмагани, айтилган йиғинлар, айтилган рақиблар билан келишилмаганини айтиб, айбни ЎФФга тўнкайди.

Энди ўйлаб кўринг, ЎФФнинг ўзи тайинлаган, худдики, ЎФФга бўйсунадиган бир ходим сифатида иш бошлаган терма жамоа бош мураббийи ўзини оқлаб, ЎФФни айблай оладими? Йўқ. У доим, сўнгги ўйинда имкониятдан мосуво бўлингунча, ҳаммаси яхши кетаётганини, ЎФФ талабларни бажараётганини айтиб юраверади. Сўнгги ўйиндан кейин эса, бу гаплардан фойда йўқ, ҳамманинг дарди фақат «кечирим сўраш» ва «истеъфо»да бўлади. Мураббий кетади, янгиси келади, масала ҳал.

Йўқ, мен бу гаплар билан бизда ишлаб келаётган бош мураббийларни оқламоқчи эмасман. Эътибор берган бўлсангиз, юқорида санаб ўтилган шартларнинг аксарияти бош мураббийнинг ўзига боғлиқ — аввало, у мана шундай талабларни қўйиши ва масъулиятни ўз бўйнига олиши керак. Аксинча, ҳеч қандай талаб қўймасдан, шу билан бирга, ҳеч қандай масъулиятни олмаслик осонроқ.

Хулоса қилиб айтсак, назаримда, бу шартларни ўзида жам қила оладиган мураббий фамилияси «...ов», «..ев» ва ҳатто «..ян» билан ҳам тугамайди. Умуман журналистларнинг анчадан бери доимий тарзда чет эллик мураббий ҳақида сўрайверишларининг сабаби ҳам шу. Гап фақат малака ёки тажрибада эмас, чет эллик мураббийлариннг ишлаш принципларида, ишга, касбга ва бериладиган вазифага бўлган муносабатларида эканини ҳамма тушуниб турибди. Қисқа айтганда, бизга бошқа мураббий эмас, бошқача мураббий зарур.

Янги федерациянинг вазифасн натижани ўзгартиришга ваъда бериш эмас, чунки натижани ҳеч ким кафолатлай олмайди, муҳими, ўша натижалар учун сабабларни яратишдир. Сабаблар бўлса, натижа ҳам ишончли, ҳам доимий бўлади.

Қаҳрамон Асланов

Манба: kun.uz
Киритилди: 04:04, 08.10.2017. Ўқилди: 11457 марта. Фикрлар: 26 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.