Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дзюдо. Тошкент Гран-Присида 12 та медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлдик

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Дзюдо
Рукн: Янгиликлар
A A A

Пойтахтимиздаги муҳташам “Ўзбекистон” спорт мажмуаси мезбонлик қилган дзюдо бўйича Тошкент Гран-Приси якунланди. Соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларидан иборат мусобақада дунёнинг 27 та давлатидан жами 183 нафар спортчи иштирок этди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Ҳамюртларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш, 9 та бронза, жами 12 та медални қўлга киритишди. Жамоамизга ягона олтин медални -70 кг вазн тоифасида татамига чиққан Гулноза Матниёзова тақдим этди. У финал жангида даниялик Эмилье Соокни мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланди.

Ўз вазн тоифаларида Дилшод Чориев ва Ғиёсжон Бобоев кумуш медал билан тақдирланишди. -90кг вазн тоифасида турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган спортчимиз Дилшод Чориев финалда тожикистонлик Камроншох Устапирёнга қарши жанг қилди. Асосий вақтларда ғолиб аниқланмагач, спортчилар олтин очко учун баҳс юритишди. Афсуски, 10 дақиқадан ортиқ давом этган "golden score"да вакилимиз огоҳлантириш эвазига мағлубиятга учради ва якунда турнирнинг кумуш медали билан кифояланди. -73кг вазн тоифасидаги спортчимиз Ғиёсжон Бобоев эса финалда қозоғистонлик Жансай Смагуловга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медали билан тақдирланди.

Болтабой Болтаев, Шарофиддин Болтабоев, Яҳё Имомов, Шерали Жўраев, Шарофиддин Лутфуллаев, Сардор Нуруллаев, Давронбек Сатторов, Ҳикматиллоҳ Тўраев ва Бекмурод Олтибоев бронза медалига сазовор бўлишди.  

Исроил терма жамоаси 3 та олтин, биттадан кумуш ҳамда бронза медали жамғарган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Кучли ўнталикка шунингдек, Мўғулистон, Польша, Қозоғистон, Словения, Озарбайжон, Беларусь, Австрия ва Тожикистон терма жамоалари киришди. Якунда жами 12 та терма жамоа делегациялари ҳисобида биттадан олтин медаль бўлди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:29, 09.10.2017. Ўқилди: 16520 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик