Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • CAFA Nation's Cup
      • 02.09.2025 17:00
      • Ўмон
      • 2:1
      • Қирғизистон
      • 02.09.2025 19:30
      • Ўзбекистон
      • 2:1
      • Туркманистон
      • 04.09.2025 17:00
      • Афғонистон
      • -:-
      • Ҳиндистон
      • 04.09.2025 20:30
      • Тожикистон
      • -:-
      • Эрон

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 2 4
2 Ўмон 2 4
3 Туркманистон 2 1
4 Қирғизистон 2 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 2 6
2 Тожикистон 2 3
3 Ҳиндистон 2 3
4 Афғонистон 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Ҳиндистон 0-3 Эрон
2-тур Тожикистон 2-0 Афғонистон
2-тур Ўмон 2-1 Қирғизистон
2-тур Ўзбекистон 2-1 Туркманистон

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

04/09 17:00 Афғонистон - Ҳиндистон
04/09 20:30 Тожикистон - Эрон
05/09 17:00 Туркманистон - Ўмон
05/09 19:30 Ўзбекистон - Қирғизистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3114 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бухоро» – «Пахтакор» ўйинидан олдин қизиқарли маълумотлар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Хабарингиз бўлса керак, 21 октябрь, шанба куни олий лиганинг 25-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Пахтакор” учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур ўйиндан олдин қуйида эътиборингизга қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Мазкур баҳсни турнинг марказий ўйини десак хато бўлмайди. Чунки Улуғбек Бақоев шогирдлари ўз мухлислари қаршисида фақат ва фақат ғалаба учун майдонга чиқиши турган гап. Табиийки “шерлар” ҳам сафардан имкон қадар очко билан қайтиш учун борини беради.

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини мухлисларга ортиқча таништириб ўтишнинг хожати бўлмаса керак. Олий лиганинг доимий иштирокчиларидан бири бўлган “Пахтакор” Ўзбекистоннинг 11 карра чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, жамоа Ўзбекистон Кубогини ҳам 11 маротаба қўлга киритган. “Шерлар” 2000 йилги чемпионатда энг паст натижасини қайд этган 7-ўрин.

Мухлисларга яхши маълумки, айни дамда ушбу жамоани Шота Арвеладзе бошқариб келмоқда. “Пахтакор” жорий йилги чемпионат ўйинларида ҳозиргача 44 очко жамғариб, турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. 2-ўриндаги “Насаф” ҳисобида эса 47 очко мавжуд. Бундан кўриниб турибдики, тошкентликлар кумуш медалларини қўлга киритиш учун охиригача курашади. Лекин бу йўлда уларга осон бўлмаслиги аниқ. Сабаби “шерлар”ни  олдинда “Бунёдкор” ва “Насаф”га қарши муҳим ўйинлар кутиб турибди.  Маълумот учун Шота Арвеладзе шогирдлари чемпионатнинг ўтган турида ўз уйида “Қўқон-1912”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. “Бухоро” эса “Шўртан” майдонидан муҳим уч очко билан қайтди.   

“Пахтакор” тўпурари Игорь Сергеев бўлиб турибди. 24 ёшли ҳужумчининг активидаги голлари сони 10тани ташкил этмоқда. Худди шунингдек “Бухоро” ҳужумчиси Иван Нагаев ҳам ҳозиргача рақиблар дарвозасига 10та тўп киритган.

“Бухоро” ва “Пахтакор” жамоалари шу кунга қадар ўзаро 49 маротаба тўқнаш келган. Бу борада яққол устунлик тошкентликлар томонида эканлигини кўриш мумкин. Сабаби “шерлар” 34та ўйинда муваффақият қозонган бўлса, “Бухоро” жамоаси 6 учрашувда ғалаба қозонган. Қолган 9та баҳсда томонлар ўзаро дурангга имзо чеккан. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, “Бухоро” ўзаро ўйинларда жами 27 очко тўплаган. “Пахтакор” ҳисобида эса 111 очко мавжуд.

Тўплар нисбати эса 34-105 ни кўрсатмоқда. Бухороликларнинг “Пахтакор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 2:0. Аксинча “Пахтакор”да бу борада кўрсаткич – 8:0 эканлигини кўриш мумкин.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИГА НАЗАР
30.05.1992 йил
“Пахтакор” – “Нурашфон” 1:0
26.08.1992 йил
“Нурафшон” – “Пахтакор” 2:0
08.06.1993 йил
“Нурафшон” – “Пахтакор” 0:0
26.08.1993 йил
“Пахтакор” – “Нурафшон” 2:0
03.07.1994 йил
“Нурафшон” – “Пахтакор” 3:3
07.09.1994 йил
“Пахтакор” – “Нурафшон” 3:2
27.05.1995 йил
“Пахтакор” – “Нурафшон” 1:1
09.09.1995 йил
“Нурафшон” – “Пахтакор” 0:3
27.05.1996 йил
“Пахтакор” – “Нурафшон” 0:1
30.09.1996 йил
“Нурафшон” – “Пахтакор” 0:0
08.07.1997 йил
“Бухоро” – “Пахтакор” 1:0
16.08.1997 йил
“Пахтакор” – “Бухоро” 3:0
21.06.1998 йил
“Бухоро” – “Пахтакор” 1:2
14.08.1998 йил
“Пахтакор” – “Бухоро” 5:2
23.05.1999 йил
“Пахтакор” – “Бухоро” 2:1
26.10.1999 йил
“Бухоро” – “Пахтакор” 0:2
14.06.2000 йил
“Бухоро” – “Пахтакор” 4:3
03.08.2000 йил
“Пахтакор” – “Бухоро” 3:2
27.07.2001 йил
“Пахтакор” – “Бухоро” 2:1
17.11.2001 йил
“Бухоро” – “Пахтакор” 3:2
13.04.2002 йил
“Бухоро” – “Пахтакор” 0:5
02.11.2002 йил
“Пахтакор” – “Бухоро” 2:0
02.04.2003 йил
“Бухоро” – “Пахтакор” 2:3
07.10.2003 йил
“Пахтакор” – “Бухоро” 1:0
15.03.2004 йил
“Бухоро” – “Пахтакор” 0:3
05.11.2004 йил
“Пахтакор” – “Бухоро” 4:0
11.04.2005 йил
“Бухоро” – “Пахтакор” 0:8
02.11.2005 йил
“Пахтакор” – “Бухоро” 3:0
11.06.2006 йил
“Бухоро” – “Пахтакор” 0:2
05.08.2006 йил
“Пахтакор” – “Бухоро” 2:0
30.04.2007 йил
“Бухоро” – “Пахтакор” 0:1
21.10.2007 йил
“Пахтакор” – “Бухоро” 5:1
26.06.2008 йил
“Бухоро” – “Пахтакор” 0:2
18.09.2008 йил
“Пахтакор” – “Бухоро” 3:0
01.03.2009 йил
“Пахтакор” – “Бухоро” 3:0
09.11.2009 йил
“Бухоро” – “Пахтакор” 1:1
14.04.2011 йил
“Пахтакор” – “Бухоро” 1:0
24.09.2011 йил
“Бухоро” – “Пахтакор” 0:0
15.03.2012 йил
“Бухоро” – “Пахтакор” 0:1
21.11.2012 йил
“Пахтакор” – “Бухоро” 4:1
04.07.2013 йил
“Бухоро” – “Пахтакор” 1:0
04.08.2013 йил
“Пахтакор” – “Бухоро” 2:1
15.05.2014 йил
“Бухоро” – “Пахтакор” 0:0
29.10.2014 йил
“Пахтакор” – “Бухоро” 4:0
03.04.2015 йил
“Пахтакор” – “Бухоро” 3:1
16.08.2015 йил
“Бухоро” – “Пахтакор” 0:2
01.04.2016 йил
“Бухоро” – “Пахтакор” 0:0
13.08.2016 йил
“Пахтакор” – “Бухоро” 1:1
12.05.2017 йил
“Пахтакор” – “Бухоро” 2:1

21 октябрь, шанба. 25-тур.
“Бухоро” (Бухоро) – “Пахтакор” (Тошкент)
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент).
Захира ҳаками: Исоқ Ибрагимов (Нукус).
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Шерзод Ражабов.

“Бухоро” матбуот хизмати.

Манба: pfcbuxoro.com
Киритилди: 06:58, 19.10.2017. Ўқилди: 3801 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
3 Ўзбекистон Игорь Сергеев 2
4 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
5 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
6 Эрон Мажид Ҳуссайний 1
7 Афғонистон Умид Мусавий 1
8 Тожикистон Шаҳром Самиев 1
9 Ҳиндистон Анвар Али 1
10 Ҳиндистон Сандеш Жҳинган 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.