Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • -:-
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

«Манчестер Юнайтед» «Лилль» вингерини сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда [0]

«Манчестер Юнайтед» Франция чемпионатининг энг яхши африкалик футболчисини сотиб олмоқчи [0]

«Вулверхэмптон» бош мураббийни истеъфога чиқарди. Бу инглиз матбуоти учун кутилмаган қарор бўлди [0]

АПЛнинг икки гранди Кефрен Тюрам трансфери учун курашга қўшилди [0]

«Милан» клуби Рубен Аморим билан бош мураббийлик борасида музокара ўтказди [0]

Мюллер «Бавария»га раҳбарият аъзоси сифатида қайтиш эҳтимоли ҳақида гапирди [0]

Лотар Маттеус Жаҳон чемпионатида Мбаппедан кўра кўпроқ порлаши мумкин бўлган футболчини айтди [0]

«Реал» Камавинганинг нархини сезиларли даражада пасайтирди [0]

Кукурелья «Барселона» машғулотларида Лионель Месси билан боғлиқ бўлган махсус қоида ҳақида гапирди [0]

Суперлига клублари ЖЧ–2026 саралаши учун қанча пул ишлаб топади? [0]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 0 0
3 Чехия 0 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Англияда Венгер – Моуриньо «жанги», Испанияда «Реал» учун жиддий синов

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

“Эрудит СПОРТ” нашри қуйида томошабоп ўтиши кутилаётган тўқнашувларни ўтказиб юбормасликни тавсия қилади:

“Атлетик” – “Реал” Мадрид

2 декабр, шанба, соат: 00:45

ТВ-трансляция: «UzReport TV»

Ўзаро учрашувлар:

51 ҒАЛАБА 32 ДУРАНГ 89 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Атлетик” – “Реал” Мадрид 1:2 ва 1:2

Имконият: 30/30/40

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Атлетик” – “Реал” Мадрид

170,60 миллион евро VS 743,80 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

“Атлетик”ка Эрнесто Вальверде жавоб берганида “Шерлар” камида Европа лигасига йўлланма тақдим этувчи ўринларни эгаллаб турган. Мураббий Хосе Анхель Сиганда қўл остида омади юришмаяпти: тўққиз ўйинда 24 очко йўқотди ва ўн бешинчи ўринга равона бўлди. Бундан ташқари, вазиятлар реализацияси, қанотларни “ёпиш” ва якка курашларда муаммога учраяпти. Фақат бир кўрсаткичда – “иккинчи қаватда”ги курашларда “Басклар”га етадигани йўқ. Энг қизиғи “Реал” Мадриднинг ҳаводаги курашларда омади чопмаяпти (энг ёмон учинчи натижа). “Қироллик клуби”ни изига қайтариш устида бош қотираётган Зиданни қийнаётган муаммо биргина бу эмас. Голли вазият яратишда Примерада “Реал”нинг олдига тушадигани йўқ, аммо ўша имкониятларни кўкка совуришда ҳам мадридликлар энг олди жамоа. Хуллас, тўрт турдан буён уч очко нималигини билмайдиган “Атлетик” ҳамда Ла лига карвонбошисидан ўн очко ортда бораётган “Реал” ўртасидаги кураш томошабоп ўтади.

 

“Уотфорд” – “Тоттенхэм”

2 декабр, шанба, соат: 20:00

ТВ-трансляция: «Футбол 2»

Ўзаро учрашувлар:

5 ҒАЛАБА 3 ДУРАНГ 12 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Уотфорд” – “Тоттенхэм” 0:4 ва 1:4

Имконият: 30/35/35

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Уотфорд” – “Тоттенхэм”

150 миллион евро VS 551 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

 

Бир қарашда “Тоттенхэм” “Қизил арилар”га қарши матчда ортиқча муаммога учрамайдигандек таасурот уйғотади. Чунки ўттиз икки йилдир-ки “Уотфорд”га енгилмайди. Лекин айни дамда “Сариқ армия” Марку Силва деган “генерал” бошчилигида грандларни “талон-торож” қилмоқда. “Уотфорд” мутасаддилари португал мураббийининг бошидан сув ўгириб ичишга тайёр. Ахир, жамоа сўнгги етти ўйиннинг олтитасида иккитадан кам гол урмаяпти. Яна “Ливерпуль” ва “Арсенал” устозлари ҳам ҳамкасби олдида “шляпасини ечди” (тўрт очко ишлади). Бошқа томондан, маҳаллий мухлислар Почеттинони “Уотфорд” совунига “кир ювишини” кутмоқда. Ўзаро учрашувларда, айниқса, ўтган мавсумда “Тақачилар” рақибини “сочиб ташлаганди”. Мураббий Маурисио ҳам сезиб турибди: рақиб очко улашадиган эмас, очко оладиган жамоага айланган. Шу куни “Тоттенхэм” вакиллари майдон эгаларининг ҳимоясидаги бўшлиқлардан фойдаланишга уринса, “Уотфорд” “иккинчи қаватда”ги курашлардаги устунликка урғу беради.

 

“Арсенал” – “Манчестер Юнайтед”

2 декабр, шанба, соат: 22:30

ТВ-трансляция: «Futbol TV»

Ўзаро учрашувлар:

60 ҒАЛАБА 43 ДУРАНГ 73 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Арсенал” – “Манчестер Юнайтед” 1:1 ва 2:0

Имконият: 35/30/35

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Арсенал” – “Манчестер Юнайтед”

508 миллион евро VS 592,75 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

  Қачон-қарама шароитидан нолийдиган Моуриньо “Тўпчилар”нинг тақвимидан норози бўлганди.  Энди “Эмирейтс”да “Арсенал”нинг қаршилигини синдиришига тўғри келади. 1152-ўйинга ҳозирлик кўраётган Арсен Венгер эса пинагини бузгани йўқ. Клуб олтинчи ўриндан нарига ўтолмаётганига қарамай, ўз уйида рақибларини “патини юляпти”: олти ўйин ва ўн саккиз очко. Умуман, майдонидаги мағлубиятсиз ўйинлар серияси 11 учрашувга етган. Қолаверса, меҳмонларни камида икки гол билан сийлаши одат тусига кирди (9 баҳсдан буён). Ўз навбатида, “Манчестер Юнайтед” рақиб майдонида очко йўқотадиган одат чиқарган. Ҳатто Премьер лиганинг “Уотфорд” ва “Барнли” каби ўртамиёна иштирокчилари “Манкунианлар”га қараганда кўпроқ очко қўлга киритган. Бир вақтнинг ўзида “Юнайтед”нинг Лондон клубларига қарши натижалари чакки эмас: тўрт тўқнашув ва тўққиз очко. Қизиқ, Жозе жанобларининг бешинчи уриниши қандай тугайди?

Улуғбек РАҲМОНҚУЛОВ, «Эрудит СПОРТ» газетаси.

Манба: erudit-sport.uz
Киритилди: 07:16, 02.12.2017. Ўқилди: 13634 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик