Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бахтиёр Ашурматов: «Бухоро»нинг натижасидан кўнгил тўлмади…»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Янгиликлар
A A A

Олий лига-2017 кутилмаган натижаларию, айниқса, сўнгги турларда юзага келган муросасиз курашлар билан эсда қоладиган бўлди.

Зеро, чемпионат якунланишига 4та тур қолган вақт ЎФФ ва ПФЛ томонидан янги формат бўйича қарор эълон қилингач, кучлилар сафида қолиш учун кураш авж нуқтага чиқди.

Шунингдек, ОЧЛ йўлланмалари масаласи ҳам охиригача очиқ турди. Келаси мавсум чемпионатимизнинг янада қизиқарли кечиши кутилмоқда. Ҳар ҳолда, янги форматдаги лигада 12тагина жамоа иштирок этади.

Демакки, футбол сифати яхшиланишини тахмин қилиш мумкин. Газетамизда айнан чемпионат якунлари ҳамда янги мавсум режалари юзасидан уюштирилган туркум интервьюларни бера бошлагандик.

Бугунги меҳмонимиз - истеъдодли мураббий Бахтиёр Ашурматов. Футболчилик фаолиятида метин ҳимоячи сифатида танилган Ашурматов якунланган мавсум Улуғбек Бақоев бошқарувида ўйнаган «Бухоро»да катта мураббий ролини бажарди.

Айтиш мумкинки, «Бухоро» мураббийлар штаби самарали иш олиб борди. Дейлик, жамоа хорижлик футболчилар хизматидан ҳам имкон қадар унумли фойдаланди. Мисол учун, россиялик марказий ҳимоячи Владимир Баенко қисқа фурсатда орқа чизиқнинг етакчисига айланиб, «Бухоро»ни майдонга сардор сифатида ҳам бошлаб тушди.

27 ёшли легионер шунинг баробарида ўз ҳисобига 3та гол ёзиб қўйди. Хорватиялик 29 ёшли Ивор Вейцер эса 19та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди. Мураббийлар уни асосан иккинчи бўлимда жангга ташлаб, ўйинни кучайтиришга уринишганини айтиш ўринли.

Қозоғистонлик яна бир ҳимоячи Кирилл Пасичник ҳам чакки таассорот қолдиргани йўқ, гарчи кўп ўйнамаган бўлсада. Хуллас, мавсум бошида таклиф этилган легионерлар финишга қадар «Бухоро»да ўйнашди.

Умуман, қадим шаҳар жамоаси якунда 6-ўринни банд этди. Хўш, бу натижа мураббийлар штабини қониқтирдими?

- Бахтиёр ака, якунланган мавсум давомида ўзига яраша кутилмаган натижалар қайд этилди. Чемпионат шахсан сизда қандай таассурот қолдирди? Плюс ва минуслар айнан нималарда кўринди?

- Ҳа, таассуротлар аралаш. Ижобий томони - кутилмаган натижалар кўпроқ қайд этилди. Хусусан, «Бухоро» ва «Қўқон-1912» жамоалари мавсумнинг каттагина қисмида етакчиларга яхшигина рақобат тақдим қилди ва анча вақт 2-3-ўринларда борди.

Бу олий лига савияси ошаётганидан далолат. Яна бир плюс - бир қатор истеъдодли йигитлар ўзларини кўрсатишди. Дейлик, Жавоҳир Сиддиқов, Азиз Турғунбоев, Жавоҳир Қаҳрамонов...

Тажрибали ҳужумчи Иван Нагаевнинг яна ўз савиясига қайтгани ҳам қувонарли ҳол. Бу футболчига ҳозирнинг ўзида хориж клубларидан таклифлар тушмоқда. Энди салбий жиҳатларга келсак, афсуски, улар ҳам етарли. Масалан, якунда яна ўша етакчилар - «Локомотив», «Насаф», «Пахтакор» ва «Бунёдкор» кучли тўртликдан жой олди.

Ваҳоланки, биринчи даврадан сўнг турнир жадвалининг якуний кўриниши шундай бўлиши ақлга сиғмасди. Ҳар ҳолда, ўша пайт «Бухоро», «Қўқон-1912» ва «Навбаҳор» юқори ўринларда бораётганди. Бироқ бу клублар охиригача суръатни бир маромда ушлаб туролмади.

Шуни назарда тутсак, чемпионат савияси ошаётгани ҳақидаги хулосалар алдамчи таассуротдек кўринади. Демоқчиманки, қачонки, бошқа клублар ҳам охирига қадар доимий етакчиларга муносиб қаршилик кўрсатса, шундагина савияси ошаётганини баралла айтиш мумкин.

Энг оғриқли масала клубларнинг Ўзбекистон миллий термасини муносиб футболчилар билан таъминлашда оқсаётганидир. Мана, миллий жамоамиз яна жаҳон чемпионатидан четда қолди. Қанчалик аччиқ бўлмасин, очиқ тан олишимиз керак, бу омадсизлик ички чемпионатимизда футболчиларнинг ўсишлари талаб даражасида эмаслиги билан боғлиқ.

- Мураббий сифатида айтингчи, биринчи даврада отилиб чиққан жамоаларнинг кейинчалик бўшашиб кетганининг асосий сабаби нима?

- Фикримча, улар таркибида юқори ўринлар учун курашишга ўрганган футболчилар кам эди ва қолган йигитларнинг ўз кучларига охиригача ишонишмагани панд берди. Қаранг, энг савияли футболчилар кучли тўртликдан жой олган жамоаларда жамланишган.

Энди ўз жамоамиз ҳақида гапирсам, мавсумда икки хил таассурот қолдирдик. Бош мураббий Улуғбек Бақоев максималчи ва ўз олдига фақат олий мақсадларни қўяди.

Хуллас, биз - мураббийлар қандай рақиб билан ўйнашдан қатъий назар, футболчилар олдига ғалаба қозониш вазифаси қўйиб келдик. Бироқ айрим учрашувларда йигитларимизга шунчаки, ишонч ҳисси етишмади. Бир томондан қарасак, жанговар ва курашувчан аҳил жамоа шакллантирдик.

Шунинг эвазига мухлислар меҳрини қозондик. Стадионимизга мухлислар ташрифи фикримни тўлиқ тасдиқлайди. Ахир жамоа яхши ўйнамаса, мухлислар стадионга келмай қўйишади. Аммо мураббийлар штаби якуний натижадан қониқмади. Бундай таркиб, истеъдодли йигитлар ва ажойиб мухлислар билан совриндор бўлишимиз керак эди.

Бизга айниқса, «Локомотив» ва «Пахтакор» каби етакчи клубларга қарши ўйинларда ишонч етишмади. Айнан муҳим баҳсларда сув ва ҳаводек зарур очколарни йўқотганимиз якунда қимматга тушди. Албатта, бунда биз - мураббийлар ҳам айбдормиз қайсидир маънода.

Ўз ўрнида, бутун мавсум жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган жонкуяр мухлислар, вилоят раҳбарлари, хусусан, Тўрахўжа Барноев, Амрилло Гиясов ва Амрилло Нажмиддиновга мураббийлар штаби ҳамда футболчилар номидан миннатдорчилик билдираман.

- Энди таркибни сақлаб қолиш муҳим ҳисобланади. Хўш, келаси мавсум учун режалар тузилдими? Хусусан, мураббийлар ўз ишларини давом эттиришадими? ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 14:01, 18.12.2017. Ўқилди: 3193 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик