Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4126]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3529]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2916]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2224]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2118]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2052]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1982]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1864]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1740]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1431]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Усмон Тошевнинг “Андижон”даги тақдири нима бўлади?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Янги мавсумдаги элита баҳслари яна “Андижон”сиз ўтади. Бу жамоа биринчи лигага тушиб кетган ҳолда афсуски, бу сафар олий лигага қайтиш вазифасини бажара олмади. Шунинг учун клуб илк бор биринчи лигада кетма-кет иккинчи мавсумини ўтказишга мажбур бўлади. Табиийки, шунга яраша яна ўзгаришлар бўлиши турган гап. Бош мураббий Усмон Тошевнинг кейинги тақдири эса ҳали очиқ турибди. Яқинда Андижонга мураббийларнинг ўқув-курси учун ташкил этилган семинарни ўтказгани келди ва шу фурсатдан фойдаланиб у билан учрашдик.

- Ҳа, мен Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан ташкил этилган ўқув-курси бўйича Андижонда ёш мураббийлар билан 7 кунлик курсларни ўтказяпмиз, - дейди Усмон Қудратович. - Ёзма равишда ва қонун-қоидалар бўйича имтиҳонлар бор. Жамоадаги тақдиримга келсак, ҳали билмайман. Бунгача бир келиб кетганимда клуб раҳбари билан гаплашиб, тезроқ тўпланиш ва машғулотларни бошлаш кераклиги ҳақида айтгандим. Чунки биз мавсум давомида жуда қийин ўйнадик. Шу боис энди бу сафар янада жиддийроқ тайёргарлик кўриш талаб этилади. Шароитлар ва талаблар ўзгаряпти, боз устига олий лигадан 4 та жамоа тушиб кетди, бу ҳам рақобатни ошириб юборади. Вақт ўтяпти, кеч қолмаслик керак. Таркибни тузиш ва яхши футболчилар билан шартномалар имзолаш муҳим. Лекин ҳали ҳеч ким билан гаплашмадим. Клуб билан эса икки йиллик шартномам бор. Менга ҳеч ким кетасиз ёки қоласиз деб айтгани йўқ.

Олий лигага чиқа олмаганининг сабаби ҳақида

“Андижон” олий лигага қайтиш учун асосий даъвогар саналган бўлса-да, якунда бундай бўлиб чиқмади. Клуб ҳаттоки, 2-ўриндан ҳам пастга тушди. Нима сабабдан вазият бундай тус олганини бош мураббий билади.

- Агар биргаликда ишласак бир нарса қила оламиз. Лекин мавсум охирига бориб жамоа иккига бўлиниб қолди. Бундай бўлмаслик керак-да, у ҳолда кимга футбол керак? Ҳаммасига футболчилар ёки мураббийларни сабабчи қилиб кўрсатиш нотўғри. Аммо ташкилий ишларда биз орқада қолдик. Майли, бу мавсум ўтди, аммо энди янги мавсум бошланади. Ҳали бунга ҳам ҳеч ким тайёрланмаяпти. Агар шундай бўлса, яна шунақа аҳвол бўлади. Кўряпсиз, формат алмашяпти, раҳбарият футболни кучайтириш учун қарорлар чиқаряпти. Бироқ жойларда барибир эътибор кам-ку. Шунча ўзгариш ва ислоҳотлар бўляпти, аммо биз ҳали ҳам тўпланиб, буларни таҳлил ва муҳокама қилмадик. Ким ишласа ҳам кеч бўлади.

ЎФФга ишга ўтиши тўғрисида

Яна бир гап: яқиндан бери Тошевнинг Ўзбекистон футбол федерациясида техник директор лавозимида иш бошлаши мумкинлиги ҳақида айтилмоқда. Бунга унинг ўзи қисқача шундай деди:

- Ҳозир бу масалада гапиришнинг мавриди эмас. Ҳозир айтдим, менинг шартномам “Андижон” билан боғлиқ. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

Тошев назарий жиҳатдан кучли, аммо амалиётдачи?

Маълумки, Усмон Қудратович анчадан бери ОФК инструктори сифатида ишлаб келмоқда. Кўпчилик уни назарий жиҳатдан билими кучли деб ҳисоблайди, аммо амалиётга келганда бу борада иккиланишлар пайдо бўляпти. Ушбу ҳолат хусусида унинг ўзидан сўрадик.

- Гап кўп бўлиши мумкин, лекин биласиз, мен футболда биринчи марта ишламаяпман. Масалан, “Бухоро”да ишлаганимизда ҳам ёмон бўлмаган ва кўплаб футболчиларни кашф қилгандик. Тўғри, ҳар кимни ўз фикри бор. Мен бошқаларни ёмонламайман ва барчасини тўғри тушунаман. Агар эртага натижа кўрсатсам, яна бошқача фикрларни айтишади. Агар мен ҳамманинг гапига эътибор қилсам, қандай бўлади? Мен хотиржамман ва ўз ишимни қандай бажариш кераклигини биламан. Мен ҳақимда яхшими ёки ёмонми бир нима гапиришяптими, демак улар мени кўришяпти. Агар бир одам ҳақида гапиришмаса ёмон.

Натижа мураббийлик фаолиятига таъсир қилмайдими?

Нима бўлганда ҳам “Андижон” билан кутилган натижага эриша олмади. Бу унинг кейинги мураббийлик фаолиятига таъсир қилиши мумкинми? Бу ҳақида шундай жавоб берди.

- Йўқ, чунки мен қандай ишлаганимни биламан. Бутун жамоа бўлиб ишладик. Аммо нима учун ўйлаган ишларимиз амалга ошмади? Бу ҳақида нима учунлиги ҳақида ўйламаяпман, балки буни биламан. Нега ютқаздик, нега ўйлаган ишларимизни амалга ошира олмадик?! Шу боис мен хотиржамман. Футболга тўсатдан кириб қолганим йўқ. Ҳатто “Андижон”га келишдан олдин ўз ишимни бажара оламанми-йўқми, деб кўп ўйландим. Чунки бу катта масъулият. Аммо менда ҳеч қандай хавотир йўқ. Биласизми, ҳатто ўзим ўйламаган жойлардан таклифлар бор. Одамлар менинг ишимнинг натижасини эмас, ишимнинг савиясини ва сифатини кўришяпти. Ўйлайманки, шунинг учун таклиф қилишяпти. Бошқалар яхши ёки ёмон гапиришади, қайси бирига ишонаман? Мен фақат ўзимга ишонаман. Агар кимнидир бирор жойга қоровулчиликка чақирса ҳам аввал буни уддалайманми-йўқми, шуни ўйлаш керак. Айтмоқчиманки, ҳар қандай ишга масъулият билан ёндашиш керак. Ҳеч қачон ўзимни катта мураббий деб тутмайман ва қаерда бўлса ҳам ишлайвераман, ҳатто у иккинчи лига бўлса ҳам. Мен ишим бўйича Ливанга ҳам, Афғонистонга ҳам борганман. Одамлар кулишганди, Афғонистонга ҳам борадими деб. Аммо керак бўлса ўша ерда ҳам кучли мураббий ва футболчилар бор.

Клубдан кетиш ҳақида ўйлаяптими?

“Андижон” жамоаси декабрнинг ўртасидан бошлаб йиғинга киришди. Аммо машғулотлар Тошевсиз олиб борилди. Ҳамма қизиқтирган савол: “Андижон”да қоладими ёки кетадими?

- Агар буларга керак бўлмасам кетишим мумкин. Янги йилдан кейин жиддий ишга киришиш керак. Ҳаммасини вақт кўрсатади, яна раҳбарият билан гаплашамиз. Агар клубдан кетадиган бўлсам, ҳам барибир ҳаммага раҳмат айтиб кейин кетаман. Мабодо, қоладиган бўлсам яна ишлайверамиз.

Вазифа бажарилмади, мухлислар хафа

Аммо андижонлик мухлислар севимли жамоасининг олий лигага чиқа олмаганидан қаттиқ изтироб чекдилар ва улар бунинг учун клубдан ранжишгани ҳам бор гап. Усмон Тошев эса ишқибозлар учун шундай деди:

- Албатта, ҳар ким ўз олдига қўйилган вазифани бажаришни хоҳлайди. Аввал ўйлаш керак, нима учун вазифани бажара олмадик? Айбдор менми, уми ёки бошқасими? Биз нима учун бўлмаганини биламиз. Бошқаларни айбдор қилмайман, аммо нега бундай бўлмаганининг сабабини биламан. Қаерда ишласам ҳам мана шундай ишлайвераман, чунки танлаган йўлим ва йўналишим тўғри. Ҳеч кимга менга ҳалақит қилмаслиги керак ва мен ҳам бировларга ҳалақит қилмайман. Мен андижонлик мухлисларга катта раҳмат айтаман. Улар футболни қанчалик яхши кўришларини ҳам биламан. Бизни ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлашгани учун миннатдормиз ва шу ўринда вазифа бажарилмагани учун ҳам узр сўраймиз. Лекин улар сабрли ва доим ҳаётга тик қарай оладилар. Янги йилда уларга омад ва муваффақият тилайман.

ФИРДАВСХОН

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:37, 05.01.2018. Ўқилди: 3536 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик