Бугун 29 декабрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 18 26
10 Фулхэм 18 26
11 Тоттенхэм 18 25
12 Эвертон 18 25
13 Брайтон 18 24
14 Ньюкасл 18 23
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс
18-тур Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пьер ван Хойдонк: «Голландия термасида Снейдер ёки ван Перси даражасидаги футболчи қолмади»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Голландия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси: «Шахсан мен ЖЧ-2018га чиқолмаганимиз учун инглизларни айблайман...». Нидерландия термаси қаторасига иккинчи марта халқаро турнирдан четда қолишга маҳкум.

«Бунинг асосий сабаби шуки, маҳаллий футболчиларнинг кутилган даражада ўсишларига йўл қўйилмаяпти - Англиянинг бой клублари уларни эрта кунда ўз сафларига жалб этиб, тўғри йўлдан адаштиряпти», - дейди «Фейеноорд» фахри ва Голландия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Пьер ван Хойдонк.

У RT мухбирлари билан суҳбатда шунингдек, Германияда йўлга қўйилган болалар футболи тизимини алоҳида эътироф этди ва 1998 йилги мундиални ёдга олди. Чунончи, ван Хойдонк Францияда ташкиллаштирилган ЖЧда чакки таассурот қолдирмаганди.

«Голландлар жисмонийтомондан замонавий футбол талабларига тайёр эмаслар»

— Нидерландия миллий жамоаси Евро-2016 саралашидаги омадсизликдан сўнг ЖЧ-2018 йўлланмасини ҳам қўлга киритолмади. Бундай муваффақиятсизликнинг асосий сабаби нима, сизнингча?

— Аввало, айтиш керак, сўнгги йилларда мамлакатимиз футболида юқори савияли ўйинчилар бош кўтаришмади. Ҳа, иқтидорлар бор, аммо элит гуруҳга мансуб футболчилар йўқ.

Демоқчиманки, Арьен Роббендан кейин бирор чин юлдуз  билан танишмадик. Мана, ЖЧ-2018 саралашида «плей-офф» йўлланмаси Швеция термасига бой берилганидан сўнг Арьен ҳам халқаро фаолиятига нуқта қўйди. Шу тариқа бугунги миллий жамоа таркибида Уэсли Снейдер ва Робин ван Перси даражасидаги бирор футболчи қолмади.

— Ваҳоланки, «Фейеноорд» ва «Аякс» футбол академиялари бутун дунёда машҳур. Уларнинг вақтида етакчиларга муносиб издошлар тарбиялай олишмаганига ишониш қийин.

— Голландиялик футболчилар ҳамиша техник салоҳиятлари, ишга ёндашувлари, тўп билан нозик муомала қилишлари ва ижодкорликка мойилликлари билан эътибор қозонишган. Тан олиш керак, юртимиз кўп йиллар давомида жаҳон футболига юқори даражали ўйинчиларни тақдим этиб келди.

Бор-йўғи 17 млн. аҳолига эга мамлакатимиздан мунтазам энг юқори даражали футболчилар етишиб чиқишганини ҳисобга олсак, соҳада чиндан ҳам, яхши натижаларга эришганмиз. Аммо иккинчи томондан қарасак, самарали тизим натижасида бутун дунёда бизга алоҳида эътибор қаратишдики, оқибатда энг яхши ўйинчиларимиз эрта кунда хорижга йўл олишди.

Қолаверса, футболи ривожланган аксарият мамлакатларда иш услубимизни яхшигина ўзлаштиришди. Германияни мисол тариқасида кўрсатиш мумкин. Янги аср бошида ҳам немислар юртида футболнинг умумий аҳволи ачинарли эди.

Кейин германиялик мутахассислар Голландияга келиб, ўсмирлар академияларида йўлга қўйилган тизим, бунда қандай услубга алоҳида эътибор қаратилаётганини пухта ўрганишди.

Шу тариқа тизимни немис футболида татбиқ этишди. Биз эса хориж академияларида спортчиларни қандай тайёрлаётганлари билан ҳаттоки, қизиқмадик. Оддий айтганда, замонавий талабларни эътиборсиз қолдирдик.

— Демак, голланд футболидаги муваффақиятсизликларнинг асосий омили - ривожланишни истамаслик, шундайми?

— Агар ўз ишинг идеал ва бетакрордек туюлса, тамом, беихтиёр изланишдан тўхтайсан. Яъни ишни юқори баҳолашинг, ўзингга ҳаддан ортиқ ишонишинг эртами-кеч панд беради, барибир. Аслида йигитларимиз ҳозир ҳам муносиб тўп суришяпти, аммо улар жисмоний томондан замонавий футбол талабларини тўлиқ бажаришга тайёр эмаслар.

— Ҳа, хорижнинг кўплаб клубларида голландиялик ёш футболчиларга нисбатан қизиқиш жуда баланд. Бунинг натижасида маҳаллий футболчилар миллий чемпионатда унча кўп ўйнамаяптилар. Хўш, катта маблағнинг голланд футболига таъсири нечоғли муаммо?

— Жаҳон, хусусан, клублар футболида йирик маблағ айланаётганининг таъсири салбий, дарҳақиқат. Бу айниқса, биз учун долзарб муаммо. Дейлик, ёш иқтидорлар авваллари маҳаллий клубларда етарли амалиётга эга бўлишарди.

Агар кимдир чамаси 3-4 йил давомида Эредивизионда барқарор тўп суриб, етакчи ролига чиқсагина уни автоматик равишда Англия, Испания ёки Италия клубларига сотишарди. Энг муҳими, шартномада футболчининг янги жамоада доимий амалиётга эга бўлиши ҳақида махсус банд ўрин оларди.

— Сўнгги йилларда бу борада нима ўзгарди?

— Ҳозир хориж клублари футболчини ёшлигидаёқ харид қилишга уринмоқда. Бунинг сабаби оддий: 1-2 йил сабр қилинса, унинг трансфер нархи кескин кўтарилиб кетиши мумкин. Энг ёмони, иқтидорли йигитни сотиб олган жамоа уни дарҳол нисбатан кучсизроқ клубга ижара келишуви асосида юборади - тажриба тўплаши учун.

Ҳа, голландиялик футболчилар Англиянинг ҳар қандай клубида катта пул топишлари мумкин. Айтганча, вақтида «Ноттингем Форест»да ўйнашдан бош тортганман ва инглизлар мени ҳалигача айблашади. Ўз ўрнида, мен Голландия термасининг Евро-2016 ва ЖЧ-2018га чиқолмаганида айнан инглизларни айбдор, деб биламан.

— Фикрингизни кенгроқ тушунтирсангиз...

— Гап шундаки, АПЛ клублари ёш иқтидорларимизни эрта кунда сотиб олиб, уларнинг ўз ватанларида профессионал даражада ривожланишларига имкон бермаяпти.

Албатта, ёш иқтидор таниқлироқ жамоа сафига қўшилар экан, дарҳол асосий таркибда майдонга тушиш ҳақида ўйлайди. Амалда эса бошқача... Бу ерда битта ижобий жиҳат бор: футболчи катта маош олиши мумкин, аммо...

— Демоқчисизки, истеъдодларнинг хорижга талпинишлари Нидерландия футболининг асосий муаммоси...

— Ҳозирги ҳолат футболимиз зарарига ишлаётгани аниқ. Хориж жамоалари Голландия лигаси даражасини кўтаришга қодир ўйинчиларни турли йўллар билан олиб кетишяпти.

— Эшитгандирсиз, «Челси» тизимида ҳозир чамаси 50 нафар футболчи бор экан.

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:46, 30.01.2018. Ўқилди: 2138 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Тоттенхэм Ришарлисон 7
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.