Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аёллар футболи. Андижон ва Самарқандда мусобақалар бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Аёллар футболи / Футбол чемпионати
Рукн: Янгиликлар
A A A

Андижон шаҳрида 8-март ҳалқаро хотин-қизлар кунига бағишланган футбол бўйича “Андижон баҳори” деб номланган мусобақа бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақа икки йўналишда  олийгоҳлар ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги ўқув муассасалари ҳамда иккинчи йўналиш спорт мактаблари ўқувчи қизларининг футбол  жамоалари ўртасида ўтказилди.

Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад вилоятда аёллар футболини янада ривожлантириш, вилоятдаги ўқув муассасалар талабалари ўртасида дўстлик ришталарини боғлаш ва “Андижанка” жамоасига иқтидорли қизларни танлаб олишдан иборатдир. Икки йўналишда ўтказилган мусобақанинг биринчи йўналиши олийгоҳлар ва касб-ҳунар коллежлари ўртасида ўтказилган мусобақада 1-ўринн Андижон Давлат Университети жамоаси, 2-ўринни Андижон Қишлоқ хўжалиги институти жамоаси, 3-ўринни Андижон Тиббиёт институти ва Андижон Машинасозлик институти жамоалари эгаллашди. Иккинчи йўналиш спорт мактаблари ўртасидаги мусобақада 1-ўринни Хўжаобод туман спорт мактаби, 2-ўринни Улуғнор туман спорт мактаби жамоалари эгаллашди. Шунингдек номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. 

Ғолибларни тақдирлаш маросимида Вилоят хотин-қизлар кўмитаси раиси ўринбосари Низомова Мавлуда Шералиевна, Вилоят жисмоний тарбия ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов, Вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримовлар иштирок этиб,  ғолиб футболчи қизларни байрам билан табриклаб, қимматбаҳо ва эсдалик совғалар билан тақдирлашдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг тақвим режасига асосан Самарқанд вилоятида 12 ёшли қизлар ўртасида Республика мусобақаси ҳам бошланди. Ушбу мусобақага барча вилоятдан 12 ёшли қизлар терма жамоалари қатнашиши режалаштирилган. Мусобақа Самарқанд вилоятининг “Футзал” спорт мажмуасида ўтказилмокда. Дастлабки ўйин Самарканд ва Андижон вилоятлари ўртасида бўлиб ўтди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:01, 10.03.2018. Ўқилди: 2112 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик