Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Отабек Зокиров: «Суперлигада яққол аутсайдерни кўрмаяпман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўтган йилни Навоийнинг «Қизилқум» жамоасида ўтказган ҳужумчи Отабек Зокиров яқинда АГМК аъзосига айланиб, олмалиқликлар билан бир йиллик шартнома имзолади.

Аввалги мавсум «Қизилқум» либосида 28та ўйинда жами 2023 дақиқа ҳаракат қилган Отабек ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйди. Виктор Кумиков бошчилигидаги мураббийлар штаби Зокировнинг ҳужум чизиғидаги рақобатни кучайтира олишига ишонмоқда.

Бу ишонч қанчалик оқланишини албатта, вақт кўрсатади. Маҳоратли футболчи биз билан суҳбатда янги жамоаси ва келгусидаги режалари ҳақида гапирди.

- Отабек, ўтган мавсумни «Қи-зилқум»да ўтказдингиз. Лекин кутилмаганда Навоийни тарк этдингиз. Бунинг сабаби фақат шартноманинг якунланганидами?

- Мавсум тугагач, «Қизилқум» клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар билан дўстона кайфиятда хайрлашдик. Жамоадан ўзимнинг шахсий сабабларимга кўра кетдим. Яхши ниятлар билан АГМК клубига ўтдим.

Насиб қилса, янги мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказиб, олмалиқлик мухлисларни чиройли ўйинимиз билан хушнуд этишга интиламиз. Шу ўринда ўз олдимга ҳам юқори мақсад ва талабларни қўйганман. Бунинг учун меҳнат қилишда давом этаман.

- Ўтган мавсумдаги иштирокингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Умумий олганда, ҳа! Лекин бунданда сермаҳсулроқ ўйин кўрсатишим мумкин эди. Фурсатдан фойдаланиб, «Қизилқум» раҳбариятига миннатдорчилик билдираман ва янги мавсумда уларга омад тилайман.

- «Қизилқум»да ҳужум чизиғида ўйнадингизми?

- Жамоа бош мураббийи Ҳамид Актамов мени кўпроқ қанотларда синаб кўрди. Ўзимга марказий ҳужумда ўйнаш маъқулроқ.

- АГМКдан тушган таклифнинг нимаси сизни ўзига қаратди?

- Яқинларим билан маслаҳатлашгач, АГМКнинг чорловига розилик бердим. Олмалиқда яхши жамоа шаклланди. Қолаверса, бу ерда дўст­ларим ҳам кўп. Зиммамизга юклатилган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.

- Жамоага шахсан Виктор Кумиковнинг ўзи чақирдими?

- Таклиф тушган пайтда Виктор Балютович юртига жўнаб кетганди. Сафар олдидан ёрдамчиларига кўз остига олиб қўйган бир гуруҳ футболчиларнинг рўйхатини берган экан. Унда мен ҳам бўлганим учун Мухтор Қурбонов жамоа йиғинига чақирди.

- Кумиков келганидан кейин гаплашдингларми? Бу мураббийнинг кучли жиҳатлари нимада экан?

- Очиғини айтсам, ушбу мутахассис билан танишдиму, лекин бафуржа суҳбатлашганимча йўқ. Мураббийнинг салоҳияти у ўтказаётган машғулотларда шундоққина сезилиб туради.

Хорижда узоқ вақт ишлагани билинади. Қозоғистоннинг «Шахтёр» клуби билан катта натижаларга эришди.

- АГМК билан қанча муддатга шартнома имзоладингиз?

- Келишув бир йилга мўлжалланган.

- Кам эмасми? Умуман, мана шундай қисқа муддатли шартномаларга муносабатингиз қандай? Футболчиларда клубга нисбатан ишонч йўқми ёки аксинчами?

- Ишонч йўқ, дея олмайман. Масалан, бу йил АГМКда асосан бир йиллик битимлар тузилди.

- Мавсумга тайёргарликнинг асосий босқичлари Туркияда ўтказилди. Чемпионатга муносиб тарзда тайёргарлик кўра олдингларми?

- Албатта. Режа бўйича барча тараддуд амалга ошди. Бунинг натижаси чемпионатдаги иштирокимизда кўринади.

- Олмалиқда кучли клубларга қарши кураша оладиган рақобатбардош жамоа шаклландими?

- АГМК олдига юқори ўринлар учун курашиш вазифаси қўйилган. Жамоа бир неча йилдан бери кучли клубларга муносиб қаршилик кўрсатиб келган ва бу ишни янги мавсумда ҳам уддалай олишига ишонаман.

- «Қизилқум»нинг маош бўйича сиздан қарзи йўқми?

- Йўқ. Ҳисоб-китоб ишлари тўлиқ амалга оширилган.

- Шахсан сиз жорий мавсумдан нималар кутяпсиз? Суперлига номига мос тарзда ўтармикан?

- Кўпчиликнинг фикрича, бу йилги мавсум аввалгиларидан шиддат бобида ажралиб туради. Қизиқарли чемпионат бўлиши кутиляпти.

Шу жиҳатдан олиб қарасак, Суперлиганинг мутлақо ўзгача тарзда ўтишига шубҳа йўқ. Барча жамоалар майдонга худди финал ўйини таассуротида чиқишади. Суперлигада яққол аутсайдер бўлмаса керак.

- Бундай рақобатда кучли олтиликка кириш осон бўлмайди. Шунга ҳам тайёрмисизлар?

- Ҳеч кимга осон бўлмайди, лекин иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Бунинг учун мураббийларнинг айтганини тўлиқ бажариб, ўзимиз ҳам астойдил интилсак, албатта, мақсадимизга эришамиз.

- Клуб раҳбарияти аниқ вазифа қўйдими?

- Жамоамиз кучли тўртликка киришга ҳаракат қилади. Аммо бу билан совринли ўринлар учун курашмаймиз, демоқчимасман.

- Аввалги жамоангизда 9-рақам остида ўйнагандингиз. АГМКда-чи? Умуман, либосдаги сонлар сиз учун муҳим аҳамиятга эгами?

- Алоҳида эътибор қаратмайман. Лекин ёқтирган рақамларим бўлса йўқ демайман. АГМКда «77»ни танладим.

- Отабек, реал қараганда, бу йил чемпионлик учун курашда қайси жамоанинг имкониятини юқорироқ баҳолайсиз?

- Ғолиблик учун курашувчи клублар етарлича. Шу сабабли ҳам олдиндан бир нарса дейиш қийин.

Шунга қарамай, «Локомотив», «Пахтакор», «Насаф» ва «Бунёдкор» бу курашда бошқалардан устунроқ кўриняпти. Ҳар қандай ҳолатда ҳам янги мавсум мухлисларни зериктириб қўймайди.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 13:18, 11.03.2018. Ўқилди: 2954 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик