Бугун 23 апрель, 2025 йил, чоршанба.

      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Эспаньол
      • 23.04.2025 00:30
      • Барселона
      • 1:0
      • Мальорка
      • 23.04.2025 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 23.04.2025 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Лас-Пальмас
      • 24.04.2025 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 24.04.2025 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 24.04.2025 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 24.04.2025 22:00
      • Леганес
      • -:-
      • Жирона
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • 2:1
      • Астон Вилла
      • 24.04.2025 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • Ўзбекистон кубоги
      • 22.04.2025 16:00
      • Замин
      • 0:3
      • Қизилқум
      • 22.04.2025 16:30
      • Андижон ФА
      • 0:7
      • Қўқон-1912
      • 22.04.2025 16:30
      • Сирдарё ФА
      • 0:1
      • Олимпик MobiUz
      • 22.04.2025 18:00
      • Хоразм
      • 3:1
      • Жайхун
  • «A» Серия
      • 23.04.2025 21:30
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 23.04.2025 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Фиорентина
      • 23.04.2025 21:30
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 23.04.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 33 76
2 Реал Мадрид 32 69
3 Атлетико 32 63
4 Атлетик Бильбао 32 57
5 Вильярреал 31 52
6 Бетис 32 51
7 Мальорка 33 44
8 Сельта 32 43
9 Реал Сосьедад 32 42
10 Райо Вальекано 32 41
11 Осасуна 32 41
12 Хетафе 32 39
13 Эспаньол 32 39
14 Валенсия 33 39
15 Севилья 32 37
16 Жирона 32 34
17 Лас-Пальмас 32 32
18 Алавес 32 31
19 Леганес 32 29
20 Вальядолид 32 16

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Валенсия 1-1 Эспаньол
33-тур Барселона 1-0 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

27/04 19:15 Вильярреал - Эспаньол

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 23.04.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      12:05 Новости футбола.
      12:10 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:20 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Пройссен Мюнстер".
      15:25 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      16:25 Новости футбола.
      16:30 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
      18:30 Новости футбола.
      18:35 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      20:35 Новости футбола.
      20:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      21:50 Новости футбола.
      21:55 LIVE Чемпионат Испании. "Сельта" - "Вильярреал". Прямая трансляция.
      23:55 "Голевая неделя".
      00:25 LIVE Чемпионат Испании. "Депортиво Алавес" - "Реал Сосьедад". Прямая трансляция.
      02:25 Новости футбола.
      02:30 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      03:30 "Всё о главном". Юрий Ментюков.
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 23.04.2025

      05:45 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      09:55 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Trophee EDF в Льевене, Франция.
      12:00 "Вы это видели".
      12:55 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Женщины. Прямая трансляция.
      15:00 "География спорта". Самара.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Слоупстайл.
      18:30 "Парусный спорт".
      18:55 LIVE Дзюдо. Чемпионат Европы в Черногории. Прямая трансляция.
      21:25 Д/с "Век нашего спорта".
      21:50 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:30 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. ORLEN Copernicus Cup в Торуни, Польша.
      01:50 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:25 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Женщины.
      04:35 "Страна спортивная".
      04:50 Д/ф "Роналду".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 23.04.2025

      05:25 "География спорта". Казань.
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Карелия.
      12:55 "География спорта". Камчатка.
      13:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Шарабутдин Магомедов против Михала Олексейчука.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Шахматы".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 "Вид сверху".
      18:55 LIVE Дзюдо. Чемпионат Европы в Черногории. Прямая трансляция.
      21:25 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 7-й матч. Прямая трансляция.
      23:50 LIVE Футбол. Кубок Италии. 1/2 финала. "Интер" - "Милан". Прямая трансляция.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Самбо. Чемпионат Европы на Кипре.
      04:10 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 23.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.
      12:30 Велоспорт. "Велошоу".
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Легкая атлетика. Бостонский марафон в США.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 3.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Велоспорт. Гонка "Флеш Валонь" в Бельгии.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 3.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сени унутмаймиз, Саша «Гений». Гейнрихнинг энг муҳим 10 голи

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Саша Гейнрих. Ким ўзи у? Аслида у ҳеч қачон бизни ўзига ишонтирмаган. Бунга ҳаракат ҳам қилмаган балки. Мисол учун, Шквирин каби ҳаммамизни олдинга бошламасди, Максга ўхшаб, ҳар қандай пайтда ҳам чақирилиши шарт бўлган руйхатга кирмаган. У ҳақида доим мунозара қилинган, кимдир уни футболимиздаги энг зўр футболчи деса, бошқаси умуман терма жамоага лойиқ эмаслигини айтади. Бутун аҳли мухлис буралаб сўкаётган паллалар, яна қанақадир ўйинлар, голлар ва энди, бутун мамлакат бир бўлиб терма жамоа бош мураббийига босим ўтказишни бошлайди – Гейнрихни оласан! Гейнрих майдонда, ниҳоят. Худдики, орзуимизнинг ярмига етишдик, қолган ярмини мана шу ностандарт футболчи амалга оширадигандек. Чиройли зарбани бажаради. Кимнидир алдаб, голли пас беради. Ҳеч бўлмаса, аслида бўлмаган пенальтини ишлаб беради. Ҳеч бўлмаса, доим бизни йиғлатадиган арабларнинг устидан кулиб берар? Қаёқда... Ёнидаги тўпга югурмайди, қулай вазиятларни кўкка совуради, майдонни тарк этади. Наҳотки, мана шу футболчини деб шунча куюнгандик? Қизиғ-а?

У ҳақидаги фикрлар доим турлича. Баъзан ажойиб қилиқлари билан жамоадошларига завқ бағишлайди, баъзида кимдир тўп оширмагани учун аразлаб, узоқ вақт ўйинга қўшилмай юраверади. Баъзан қулай вазиятда турган шеригини «кўрмасдан», иложсиз ҳолда рақибни алдашга киришиб кетади, баъзида эса очиқ дарвоза қаршисида жамоадошини қидиради. Майдондаги позициясидан тортиб, аслида қандай ўйинчи эканигача баҳсталаб! Сашани бу қониқтиради, у ҳеч қачон бизни ўзига ишонтирмайди. Шу билан биргаликда, усиз ҳам иложи йўқлигини беихтиёр уқдиргандек, майдонда ўз билганини қилаверади. Сашанинг «ўз билгани» эса, кўпинча бизни ҳам ҳайратга солади, завқ беради, чунки тан олинг, у – гений.    

У бизга яна бир муҳим нарсани берарди. У ҳатто майдонга тушмай, захирада ўтирган пайтларда ҳам фойдали эди: биз иккинчи бўлимда унинг тушишини ва ўйинни ўзгартиришини кутиб ўтирардик. Умид бўларди. Умидсиз футбол мухлисини тасаввур қиласизми? Мен, йўқ.

Салкам ўн беш йил «Пахтакор» ва терма жамоамиз мухлисларига қувончи онлар тақдим этиб келган ҳужумчи Александр Гейнрих ўз фаолиятини якунлашини эълон қилди. Бу воқеа бир кун юз беришини билсак-да, қалбимизда қандайдир бўшлиқ пайдо бўлгани шубҳасиз.

У ҳақида кўп ёзиш мумкин. Майли, голлари гапирсин. Эътиборингизга унинг терма жамоамиз сафида киритган энг муҳим голлари ўнлигини ҳавола қиламиз.

10-ЎРИН

28.01.2011. Доҳа. Осиё кубоги. 3-ўрин учун баҳс. Жанубий Корея – Ўзбекистон 3:2

Гейнрих жуда кўп маротаба, русча таъбирга қиёсан айтганда, «престиж учун голлар»нинг муаллифи бўлган. ЖЧ -2006 саралашида Корея ва Кувайт, шунингдек Украина, Арманистон терма жамоалари қарши ўртоқлик ўйинларидаги голлар ёрқин мисол. Қатардаги «кичик финал»га киритилган икки гол терма жамоамизга очко олиб келмаган бўлса-да, ушбу голлар биз учун қадрли. Айнан юқорида айтилган таъбир – «престиж голи» учун жуда мос келади.

Тасаввур қилинг, Австралиядан олтита гол ўтказилгач, Жанубий Корея ҳам кетма-кет учта гол киритиб устимиздан муздек сув қуйиб юборди. Ярим финалдаги йирик ҳисоб тасодиф эмас, Осиё футболимиздаги ҳақиқий ўрнимиз эканига ишонишни умуман истамасдик албатта. Гейнрих ҳам буни истамади, ҳақиқий етакчиларга хос ҳаракат қилиб, шаънимизни қисман сақлаб қола олди. Аввалига Олим Навкаров ишлаган пенальтини голга айлантирган бўлса, кейинчалик индивидуал ҳаракатлари ёрдамида ҳисобни янада қисқартирди. Тўғри, бошқа голга кучимиз етмади, аммо мана шу голлар шахсан мен учун жуда муҳим эдики, ўйлашимча, ўша Австралия тажрибасидан кейин футболчиларимиз ўз кучларига қайтадан ишонишлари учун қандайдир муҳим фактор вазифасини ўтади.

 

9-ЎРИН

11.03.2007. Алмати. Алма ТВ кубоги. Қозоғистон – Ўзбекистон 1:1

Бир пайтлар қозоғистонликлар яхши ишни бошлашганди. Давравий форматда майдон эгалари, биз, Озарбойжон ва Қирғизистон терма жамоалари ҳомий таъсис этган бош соврин учун учун курашишди. Терма жамоамиз Озарбойжонга ютқазиб, қирғизларни йирик ҳисобда енгди. Майдон эгалари икки ўйинда ғалаба қозонди. Хуллас, сўнгги турга келиб, шундай вазият пайдо бўлдики, мезбонларни дуранг ҳам қониқтирар, терма жамоамиз эса турнир ғолиби бўлиш учун ғалаба қозониши керак эди. Ана ўшанда уч жамоада олтитадан очко бўлар, қирғизларга энг кўп голни биз ургандик.

Ҳисобни мезбонлар очишди. 35-дақиқада эса, Александр Гейнрих чиройли гол киритди ва ҳисобни тенглаштирди. Учрашув охирига бориб, вакилларимизда ҳисобда олдинга чиқиб олиш учун юзага келган имкониятлар, қирғизистонлик ҳакамнинг хатолари ва Анвар Солиевнинг қуёшқондан чиқиб кетгани барчанинг эсида бўлса керак. Менимча, буни қўшниларимиз ҳам унутишмаган бўлса керакки, турнир ҳам «тагига олди».   

8-ЎРИН

17.11.2015. Тошкент. ЖЧ-2018 саралаш ўйини. 2-босқич. Ўзбекистон – Яман 1:0

Доимо бизга осон туюлган бу босқични Шимолий Кореяда 2:4 ҳисобидаги мағлубият билан бошлагач, терма жамоада ниманидир ўзгартириш эҳтиёжи пайдо бўлганди. Қосимов истеъфога чиқарилиб, Самвел Бабаян бошқарувга келгач, жамоа муҳитини қандайдир ижобий ўзгаришлар сезилган ва икки йиллик танаффусдан сўнг, Гейнрихни терма жамоага қайтарганди.

Ҳужумчи бу ишончга муносиб жавоб қайтарди. Яманликлар ҳимояда яхши ўйнаб, футболчиларимизга имконият бермаётган бир пайтда майдонга тушган Гейнрих ҳужум чизиғига янада мазмун киритди. Унинг голи Ўзбекистоннинг ғалабасини таъминлади ва гуруҳ пешқадамига айлантирди.

7-ЎРИН

07.06.2008. Тошкент. ЖЧ – 2010 саралаш учрашуви, 3-босқич. Ўзбекистон – Сингапур 1:0

Юқоридаги ўйинга ўхшаш характердаги яна бир ўйин. Умуман бундай вазиятларда гол киритиш айнан Гейнрихга хос. У кўпинча терма жамоамизнинг ягона голларини урган ёки ҳисобни очган. Яъни рақиб кучлилик қилаётганда ёки жамоа ўйини қовушмаётган пайтда у ташаббусни ўз қўлига олар ва индивидуал маҳорати эвазига чиройли гол киритарди.

Бу сафар ЖЧ-2010 саралашининг учинчи босқичида Тошкентда Сингапурни қабул қилгандик. Сафарда айнан ушбу жамоани 7:3 ҳисобида ютганимиз туфайли, Тошкентда кўпчилик голлар шоусини кутган бўлиши эҳтимол. Аммо кейинги босқичдан фақат назария ажратиб турганини билган футболчиларимиз гол уришни уддасидан чиқа олмаётганди. Ўйин зерикарли тус олаётган бир паллада, Инилеев майдонга Гейнрихни туширди. Ўйиннинг 65-дақиқаси эди. Ўйинда жонланиш дарров сезилди ва орадан 15 дақиқа ўтар ўтмас ҳужумчи ҳисобни очди. Ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди ва айнан шу ғалабадан сўнг, расман кейинги босқичга чиқдик. Ливан ва Саудияга қарши кейинги учрашувлар фақат расмиятчилик учун керак бўлди, холос.

6-ЎРИН

16.01.2011. Доҳа. Осиё кубоги. Хитой – Ўзбекистон 2:2

Гейнрих ижросида яна бир суперзарба. Эсингизда бўлса, гуруҳдаги икки ўйинни ғалаба билан якунлаган бўлсак-да, кейинги босқичга чиқа олмаслик хавфи оз бўлса-да бизни таъқиб қилаётганди. Агар Хитой бизни ютса, очколар бўйича бизга етиб олар, мабодо икки тўп фарқи билан ғалаба қозонса, биз гуруҳда учинчи ўринга тушиб кетишимиз мумкин эди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаёқ ҳисобни очган хитойликлар бироз хавотиримизга сабаб бўлишди. Яхшиямки, Абрамов жамоаси тезда ўзига келди ва одатдаги «квадрат»ларини ўйнашга тушиб кетди. Чиройли комбинацияни мантиқий якунига етказган Аҳмедов ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасида, ҳали футболчилар танаффусдаги кўрсатмаларга киришмасданоқ, Сашанинг ўттиз метрлар масофадан йўллаган суперзарбаси барча хавотирларимизни тарқатиб юборди. Кейинчалик рақиб ҳисобни тенглаштирган бўлса-да, бу гуруҳда ғолиб бўлишимизга халақит бермади.

5-ЎРИН

22.07.2004. Ченгду. Осиё кубоги. Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 1:0

Совринли ўринлар остонасида унинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган яна бир зарбасига дуч келамиз. Ёдингиздами?

Хитойдаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Ироқ, Туркманистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олгандик. Ироққа қарши дастлабки ўйинда Қосимовнинг жаримадан киритган голи ғалаба келтирган бўлса, ушбу ўйининг 13-дақиқасидаёқ Саша ҳисобни очди. Бу гол ўйининг охиригача ўзгармай қолди ва муддатидан олдин бизни чорак финалга олиб чиқди.

4-ЎРИН

30.07.2004. Ченгду. Осиё кубоги. Чорак финал. Баҳрайн – Ўзбекистон 2:2

Футболимиз тарихидаги энг аламли учрашувлардан бири Гейнрихнинг чиройли голи билан бошланганди. Гуруҳ босқичида вакилларимиз ҳар уччала учрашувни ҳам 1:0 ҳисобида якунлади ва қайсидир маънода ҳали тугаганига бир ой ҳам бўлмаган Португалия-2004 даги Грецияни эслатиб юбораётганди. Қизиғи, киритилган уч голдан иккитасини Миржалол Қосимов жарима зарбасидан киритганди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. 60-дақиқада эса, яна қулай нуқтадан жарима зарбаси белгиланди. Албатта деярли ҳамма, Қосимовдан навбатдаги зарбани кутаётганди

Гейнрих тўпга югура бошлади. Олдинги вазиятлар каби, унинг тўпдан сакраб ўтиб кетишини кутаётганимизда, ҳаммани чалғитиб зарбани ижро этди ва тўпни Али Саиднинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди.

Афсуски, бу сафар ҳисобни ушлаб қола олмадик. 2:2 ҳисобида якунланган ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида Гейнрих ўз имкониятини қўлдан бой бермади. Марат Бикмаев ва Леонид Кошелев эса зарбани ноаниқ ижро этди.

3-ЎРИН

13.10.2004. Оман. ЖЧ-2006 саралаш учрашуви, 3-босқич. Ироқ – Ўзбекистон 1:2

Авваллари биз учун муаммосиз бўлиб келган 3-босқич бу сафар жуда хавотир билан бошланди. Бизга Ироқ рақиб бўлганди ва фақатгина гуруҳ ғолиби сўнгги босқич иштирокчисига айланарди. Бунинг устига биринчи турда Тошкентда Ироқ билан зўрға дуранг ўйнадик. Яхшиямки, жонимизга Фаластин терма жамоаси оро кирди ва Ироқдан қимматли очколарни тортиб олди. Биз эса гуруҳ пешқадамига айландик.

Барибир энг сўнгги тур жудаям таҳликали эди. Агар расмий мезбонлар (учрашув нейтрал майдонда, Оман шаҳрида бўлган) ғалаба қозонса, бизни қувиб ўтишарди. Дуранг натижа эса бизни қониқтирарди. Максим Шацких ўнинчи дақиқадаёқ ҳисобни очди. Орадан 12 дақиқа ўтиб эса Саша ҳисобни 2:0 кўринишига етказди. Ироқ ҳисобни қисқартирган бўлса-да, иккинчи голни ура олмади ва қаҳрамонимизнинг ўша зарбаси ғалаба голига айланди.

2-ЎРИН

11.10.2011. Пхеньян. ЖЧ – 2014 саралаш учрашуви, 3-босқич. Шимолий Корея – Ўзбекистон 0:1

Терма жамоамизнинг энг муҳим ғалабаларидан бири Гейнрихнинг ягона голи эвазига қўлга киритилди. Сурияни Тожикистон алмаштириб, икки турда очко ололмади, Япония қандайдир кутилмаган вазиятларни тақдим этмади, демак, 3 ва 4-турлардаги Шимолий Корея ва Ўзбекистон тўқнашуви ўзига хос плей-оффга айланиши аниқ бўлиб улгурди. Ушбу ўйинларда рақибидан кўпроқ очко тўплаган жамоа оқибатда гуруҳдаги иккинчи ўриннни нақд қилиб қўйишига шубҳа йўқ, албатта. Бу мақсад йўлидаги энг катта қадам эса, сафардаги ўйинда ташлангани биз учун айни муддао.

Азиз Ҳайдаровнинг заргарона тўп узатишини таъкидлаган ҳолда, бу голда барибир, Гейнрихнинг маҳорати устунроқ эканини тан олиш керак. Агар голни яна эътибор бериб томоша қилсангиз, тўп дастлаб Азизга бораётган паллада айнан Гейнрих ўз майдонимизда тўп учун кураш олиб борганди. Ҳайдаров тўпни эгаллаб, узоқ масофага узатмани амалга оширгунча, Гейнрих рақиб жарима майдони яқинида пайдо бўлди. Позицион курашда бир ҳимоячини, тўп билан иккинчи ҳимоячини алдаб ўтди ва яқин бурчакни аниқ нишонга олди.

1-ЎРИН

01.09.2016. Тошкент. ЖЧ-2018 саралаш ўйини. Сўнгги босқич. Ўзбекистон - Сурия - 1:0.

Аксарият ҳолларда, терма жамоамиз сўнгги босқични мағлубият билан бошлаган ва айнан шу омил кейинчалик, вазиятни ўнглашда муаммолар келтириб чиқарган. Бу сафарга қуръадан сўнг, дастлабки ўйин гуруҳ аутсайдери деб ўйлаганимиз Сурия билан ўз майдонимизда ўйнашимиз кераклиги ҳаммада оптимистик руҳ улашганди.

Аммо байрам куни ўтказилган ушбу ўйинда терма жамоамиз ўйини қовушавермади. Тўп ҳеч рақиб дарвозасига кирай демасди. Ниҳоят, ўйиннинг 65-дақиқасида ҳамма кутиб турган ҳолат юз берди - Гейнрих захирадан майдонга тушди. Айнан ушбу учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол муаллифига айланди. Тарихимизда биринчи марта саралашнинг сўнгги босқичини ғалаба билан бошлай олдик.

Афсуски, мусобақанинг иккинчи ярмида терма жамоа ишончни оқлай олмади ва айнан Сурия бизга ҳатто учинчи ўринни ҳам бермади. Лекин муҳимлик ва ўша пайтдаги эътибор билан Александр Гейнрих бизга жуда керакли уч очкони тақдим этганди.  

Яна бир қизиқ томони, ушбу гол Сашанинг терма жамоамиз рақиблари дарвозасига урган сўнгги голи эди. Гейнрихнинг энг сўнгги голи унинг Ўзбекистон либосидаги энг муҳим голи бўлиб қолди, дейиш мумкин.

БИЛАСИЗМИ...

* Александр Гейнрих терма жамоа сафида жами 31 гол урган ва бу кўрсаткич бўйича фақат Максим Шацкихдан (34) ортда қолади холос. * Терма жамоа таркибида энг кўп майдонга тушган футболчилар руйхатида Гейнрих Жепаров (126) ва Кападзедан (119) кейин учинчи ўринда бормоқда. Аммо аксарият ўйинларда у захирадан ҳам майдонга тушганини эътиборга олсак, унинг терма жамоа либосида майдонда ўтказган дақиқалари 8 нафар футболчидан кам. Гейнрих жами 22 ўйинда асосий таркибда тўлиқ ўйнаган, 44 ўйинда захирадан майдонга тушган бўлса, 31 ўйин давомида алмаштирилган.
* Мақолада айтилганидек, Гейнрих кўпинча, жамоа ўйини қовушмаётган пайтларда катта саҳнага чиқади. Албатта, бундай учрашувлар кўпроқ сафарда бўлади. Яъни у ТЖ сафида киритган 31 голдан 19тасини юртимиздан ташқаридаги ўйинларда киритган. Лекин қизиғи, у терма жамоамиз таркибидаги сўнгги 6 голини Тошкентда урган.

Қаҳрамон АСЛАНОВ тайёрлади

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 17:41, 19.03.2018. Ўқилди: 6135 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Барселона Роберт Левандовски 25
2 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
3 Осасуна Анте Будимир 18
4 Барселона Рафинья 15
5 Атлетик Бильбао Ойан Сансет 15
6 Вильярреал Айосе Перес 14
7 Атлетико Хулиан Альварес 14
8 Атлетико Александр Серлот 12
9 Алавес Кике Гарсия 12
10 Севилья Доди Лукебакио 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.