Бугун 2 июль, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Бунёдкор 14 24
5 Нефтчи 13 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

02/07 20:00 Динамо - Нефтчи

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Шоҳсупа сари йўл»: Исроил Мадримов – Бокс ҳақиқий эркаклар спорти

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти Осиё ўйинлари олдидан «Шоҳсупа сари йўл» лойиҳасини ишга туширди. Унда қитъанинг нуфузли мусобақасида иштирок этадиган спортчиларимиз билан суҳбат уюштирилади. Дастлабки сонимизда енгил атлетикачимиз, Халқаро тоифадаги спорт устаси Надия Дусанова лойиҳамиз меҳмони бўлганди. Бугун эса биз истеъдодли боксчи, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори Исроил Мадримов билан уюштирилган суҳбатни эътиборингизга тақдим этамиз.

Нима учун айнан бокс?

Шуни алоҳида қайд этиб ўтишни истардимки, оиламизда спортга алоҳида эътибор билан қарашади. Ўзим ҳам болалигимдан спорт билан шуғулланаман. Онам етти ёшимда мени гимнастика ва акробатига тўгарагига олиб борганлар. Бокс билан эса бешинчи синфдан бошлаб жиддий равишда шуғуллана бошлаганман. Боксни ҳақиқий эркаклар спорти деб ҳисоблайман. Эркаклар ўз оиласи, ватанини ҳимоя қилиши лозим. Бизни шундай тарбиялашган. Ундан ташқари, ушбу спорт турида биринчи навбатда ақлни ишлатиш лозим. Шу сабабли ҳам айнан боксни танлаганман.

Вазнни доимо назоратда ушлаб туриш лозим

Тартиб бўйича биз кунига уч маҳал овқатланамиз. Табиийки, боксда вазнни назорат қилиш жуда муҳим ҳисобланади.

Маълумот учун, Исроил Мадримов -75кг вазн тоифасидаги жангларда иштирок этади. У ўз интервьюларидан бирида «-75кг вазн тоифаси ўзбекларга тегишли» деб ҳазил қилганди. Ҳақиқатдан ҳам ушбу вазнда кўплаб ўзбекистонлик чемпионлар бор.

Кумирлари

Чемпионларга жудаям ҳавас қиламан. Уларнинг ҳар биридан нимадир ўрганса бўлади. Жаҳон боксида Оскар де ла Хойя, Василий Ломаченко ва Геннадий Головкиннинг мухлисман. Уларнинг ҳаракатлари, жанглари менга жуда ёқади.

Чемпионлик сири

Чемпион бўлиш жуда ёқимли. Аммо, бунинг тагида машаққатли меҳнат ётади. Энг кучли бўлиш учун тинмай меҳнат қилиш, мақсад сари доимо интилиш керак бўлади.

Осиё ўйинлари ҳақида

Тўрт йил олдин мен Осиё ўйинларида кумуш медали соҳиби бўлганман. Инчеондаги мусобақа финалида Олимпия ўйинлари чемпиони Данияр Елеусиновга мағлуб бўлгандим. Энди Данияр йўқ, лекин унинг ўрнига бошқа бир қозоғистонлик боксчи бор, шунингдек, вазнимда филиппинлик рақибим ҳам кучли ҳисобланади. Ўшанда мен энди-энди катта боксга қадам қўяётгандим. Ҳозиргидек тажриба ўшанда бўлмаган. Жакартадаги Осиё ўйинларида сиз умуман бошқа Мадримовни кўрасиз. У ўзига, ўз кучига ишонади. Умид қиламанки, Осиё ўйинларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олиб, юртдошларимизни хурсанд қиламан.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 22:29, 12.07.2018. Ўқилди: 3927 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.